2026 йил 11 мартда ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашни кучайтиришга қаратилган қонун қабул қилинди.
Унга кўра, электр, иссиқлик ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлик учун жарималар оширилди. Энди фуқароларга БҲМнинг 15–20 баравари, мансабдор шахсларга эса 25–30 баравари миқдорида жарима қўлланилади.
Шунингдек, тармоқларга тижорат мақсадида ноқонуний уланиш БҲМнинг 15–25 баравари миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланиши мумкин.
Агар бундай қоидабузарлик маъмурий жазодан кейин яна содир этилса, БҲМнинг 30–75 баравари миқдорида жарима, 240 соатгача жамоат ишлари ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари белгиланади.
Қонун расмий эълон қилинганидан 3 ой ўтгач кучга киради.