Жадид тараққийпарварлари, улар яшаган даврга оид қанчадан қанча тарихий суратлар, фото ва фоно ҳужжатлар, энг асосийси, 1922 йил Олмонияга илм истаб йўл олган 70 дан ортиқ туркистонлик талабалар ва уларнинг ҳасрат ва ҳаяжонга тўла мактублари...
Айби топилмаса-да, «Учлик» томонидан ўлимга ҳукм этилган Азиз Хўжаев ҳам уларнинг бири эди. У 1905 йил Бухоро шаҳрида таниқли мударрис, муфти Авлиёхўжа Атқиёхўжа ўғли хонадонида туғилди. Дастлаб эски Бухоронинг Говкушон мавзесидаги жадид мактабида, кейин мадрасада ўқиди. Афсуски, 1920 йил Бухоро амири ағдарилган суронли дамларда қизил ҳукуматнинг бомбардимони натижасида яқинлари ва уй жойидан айрилиб қолди.
Хуллас, 15 ёшида етим қолган Азиз Хўжаев кимсасиз қолган ёшлар қаторида БХР ҳукумати қарамоғидаги «Шуҳадо» мактабига жойлаштирилди. У болалик вақтиданоқ Фитратнинг назарига тушиб, 1922 йил Германияга ўқишга юборилади. Талабаларга Бухоро ҳукумати томонидан масъул этиб белгиланган Олимжон Идрисийнинг ҳисоботларида ҳам, Абдувоҳид Мунзимнинг хотираларида ҳам Азиз Хўжаев бухоролик талабаларнинг энг тиришқоқ ва иқтидорлиларидан бири сифатида тилга олинади. Азиз Хўжаев қисқа муддатли тил курсидан сўнг олмон тилини ўрганиб, Берлин университетининг иқтисодиёт факультетига ўқишга киради.
1926 йили дипломини олгач, Ватанга қайтади. Афсуски, қанча ҳаракат қилмасин, Самарқандда ишга жойлаша олмай, сарсон бўлади. Шундан кейин устози Бакир Чўпонзода ҳамда Исмоил Ҳикматбейлар таклифи билан Бокуга боради ва Озарбайжон давлат университетига ишга киради. Албатта, олмон, инглиз, араб, форс, урду, турк, рус тилларини мукаммал эгаллаган Азиз ҳар қандай таълим даргоҳи учун керакли мутахассис эди.
У аспирантурага ўқишга кириб, тадқиқотларини бошлаб юборгач, иттифоқнинг йирик нашрларида, Боку, Тошкент шаҳарларидаги иқтисодий ахборотномалар, матбуот саҳифаларида қатор таҳлилий мақолаларини чоп этди. Унинг изидан тушган ОГПУ жосуслари Азизхўжани Бокуни тарк этишга мажбур қиладилар.
1928 йилнинг охирида Тошкентга келган Азиз Хўжаев Ўзбекистон Маориф нозирлигига ишга жойлашиб, айни пайтда Шарқшунослик факультетида форс-урду тилларидан, Ўрта Осиё давлат университетида иқтисодиёт фанидан талабаларга дарс бера бошлайди. Шу аснода «Правда Востока» газетасида таржимонлик ҳам қилади.
Шунингдек, Туркияда таҳсил олиб қайтган Шаҳид Эсон Мусаев, Исмоил Садрий, Мирзоамин Муҳиддиновлар билан илмий мунозаралар олиб боради. Айниқса, 1929 йил Тошкентдаги Восточная кўчасидан 10-уйни сотиб олгач, унинг хонадонига Қиёмиддин Киромиддин, Атоулло Сайфулмулк, Омонулло Нусратулло каби Германияда таҳсил олиб қайтган собиқ дўстлари, шоир Баҳром Ҳайдарий, ёш опера хонандаси Назира Аҳмедова, ёзувчи Кибалчич, Мансурбек Худоёрхонов каби илм эгалари тез-тез йиғилиб, баҳс-мунозарлар ўтказиб туришади.
Бу эса уларнинг ҳар бир ҳаракатини кузатиб турувчи ОГПУ айғоқчиларининг назаридан четда қолмайди. Уни тузоққа тушириш мақсадида 1929 йил 5 декабрда ОГПУ 4-бўлимига аввал таржимон сифатида қабул қилишди, кейинроқ эса «Ганс» лақабини бериб, махсус агент сифатида ёллашади.
Азиз Хўжаевни Тошкентдаги афғон консулининг таржимони Сулаймон Аскаров, форс консуллигидан Мехдихон Ҳакимий, Хитой консулининг таржимони қошғарлик Исабеков, хитойлик Ван Сюн Бо, Ши Вен Ю каби одамлар билан таништириб, Афғонистон, Эрон ва Хитой давлатларининг ташқи алоқаларига оид хабарларни топишни талаб қилишади.
Бироқ Азиз Хўжаевнинг бу ишларга ҳеч бир рағбатини кўрмагач, ОГПУ унинг ўзини қамоққа тиқиш чораларини излай бошлайди. Бунга Фитрат афғон элчилиги орқали Азиз Хўжаевни хат билан Туркияга – Усмон Хўжаевга юбормоқчи, деган хабар баҳона бўлади. Ишни зудлик билан амалга ошириш мақсадида унинг хонадонига Анна Дорошенко, Мира Мартиновская, Вера Александрова, Катя, Антонина, Оля, Шура каби ГПУ айғоқчиларини жўнатишади. Бир неча кун унинг уйида яшаган «меҳмонлар» ҳамма воқеликларни керакли жойга мунтазам етказиб туришади.
Натижада 1932 йилнинг 13 майида Ўрта Осиё ОГПУ 4-бўлими ходими Булато Азиз Хўжаевни аксилинқилобчи, чет эл жосуси деб ЎзССР ЖКнинг 59-, 70-моддалари билан айблаб, қамоққа олишга қарор қилади. Бир кун ўтиб, унинг хонадонига номаълум кимсалар келиб, тинтув ўтказишади. Шунда ҳам соддадил Азизхўжа хонумонидан айрилаётган ҳолда ҳам ўзининг ажали сабабчилари бўлаётган маккора «меҳмон»ларини қутқаришга ҳаракат қилади.
Бироз вақт ўтиб, 1932 йилнинг 15 – 28 май кунлари ўтказилган мунтазам сўроқлар давомида «меҳмон»лар келганидан буён унинг барча ҳаракатларини оқизмай-томизмай ёзиб боришганини англайди. Орадан бир ҳафта ўтиб, эса у ҳамкасби деб билган Анна Дорошенко билан юзлаштирилганда, гувоҳ 1932 йилнинг 14 январида махсус топшириқ билан Азизхўжанинг уйига жўнатилгани ва унинг барча дўстлари ҳақидаги маълумотларни аниқлаганини сўзлаб беради.
Шунингдек, унинг аксилсовет руҳда «...бечора халқим русларнинг қўлида инглиз мустамлакалари халқларидан кўра, минг бора хор бўлди. Бизда иқтидорлар кўп, шунинг учун ҳокимият бизда бўлиши керак. Мен ГПУдан қўрқмайман. Коммунистлар ўз келажагини кўра олмайди, газеталарнинг ҳаммаси ёлғон ёзади. Албатта, биз русларни қувиб ҳокимиятни ўзимиз оламиз...» деганини айтади.
1932 йилнинг июл - август ойларида мунтазам жисмоний тазйиқ ва таҳқирлар остида Азиз Хўжаевдан Тошкентдаги, Афғонистондаги барча танишлари ҳақида сўраб-суриштирадилар. Бироқ Азизхўжадан бирорта арзирли маълумот олишолмайди. Аксинча, у тергов жараёнида ҳеч қачон ватанни сотмаслигини баён қилиб, ёлғон кўрсатма беришга мажбурланганини айтиб, «Инсонларга бўҳтон қилиб зулм этмаётганим учун мени йўқ қилмоққа киришдинглар. Мен аслида СССРга келмадим, онам ва синглим учун Ўзбекистонга келдим. Сенларга аслида давлат керак эмас, ўзларингнинг унвонларингни кўтариш учун ҳеч нарсадан қайтмайсанлар», дейди.
Шундан кейин, 1932 йилда 22 августда айблов баённомаси имзоланиб, унда Азиз Хўжаевга нисбатан Бухоро амири мулозими оиласидан чиққан, отаси советларга қарши курашда ҳалок бўлган, ашаддий аксилинқилобчи каби айблар қўйилади. Азиз Хўжаев иши шу йилнинг 10 сентябрида Москвага юборилади ва 1932 йилнинг 20 октябрида ОГПУ қошидаги «учлик» томонидан 5 йил концлагерга ҳукм қилинади.
У аввал Сазлагда бўлади, 1933 йил 29 июнидан эса даҳшатли Соловка лагерига кўчирилади. 1935 йилнинг 15 сентябрида у СССР бош Прокурори Вишинскийга ариза йўллаб, ўзининг 1932 йил 14 майда бўҳтон асосида қамоққа олингани, тинтув вақтида йўл қўйилган ҳақсизликлар, ҳатто унинг тилла соатини ўғирлаб рўйхатга киритишмаганини ёзади.
«...Лагерда ҳаёт қийноқ ва азоблаш устига қурилган, кўпчилик обрў орттириш учун виждонли инсонлар устидан туҳмат қилади ёхуд сохта обрў учун инсонларни антисовет деб айблашади.
Тўрт ярим йиллик жазони ўташим билан «очлик эълон қилганим учун» деб бир ойга ёлғиз камерага йўллашди. Хотинимни абадий йўқотдим. Ҳақиқат учун бетиним курашдим, аммо бу бирор кишини қизиқтирмади. Лагер раҳбариятига юзлаб хат ёздим, бирортасига эътибор бўлмади. Аксинча, бошимга қўшимча ташвиш солдилар. Мана, яқинда 5 йиллик муддат ҳам тугайди. Ҳақиқатга ишончим сўнган. Ҳеч кимга ҳеч нарса ёзишдан фойда йўқлигини биламан, аммо илинж бор. 75 ёшли онам, касалманд қизим мени кутмоқда» деб ёрдам сўрайди.
Дарҳақиқат, бу аризадан сўнг унинг аҳволи янада ёмонлашади. Унинг ёнига турли кишилар киритилиб, ҳар бир ҳаракати кузатилади. Лагернинг масъул ходимлари Понамарев, Акимов ва Мовшевич каби кимсалар Азиз Хўжаевни иш қобилияти II гуруҳ, меҳнатга муносабати ёмон, тегишли нормани бажармаган, майда миллатлар ва троцкийчилар билан алоқада, ўзининг ҳуқуқини талаб қилиб, очлик эълон қилади, деб салбий тавсифлайдилар. 1936 йилнинг 7 апрелида қурилиш қоидасини бузган деб 15 кунга, 1936 йил 26 октябрда тонгги йиғинга келмаган деган баҳона билан яна 5 кунга қамашади.
Бир сўз билан айтганда, Азиз Хўжаев ҳақсизлик ва зулмни асло тан олмади. Жазо муддати тугагани учун бошқа сақлаб тура олмаслигига ишонган қамоқхона маъмурияти уни «Учлик» йиғинига тақдим этади. Машъум «учлик» 1937 йилнинг 25 ноябрида Азиз Хўжаевнинг бирор айбини асослай олмаса-да, олий жазога ҳукм қилади. Афсуски, адолатсиз ҳукм 1937 йилнинг 7 декабрида ижро этилиб, айби нималигини билмаган яна бир ўзбек зиёлиси отиб ташланади...
1956 йилнинг 29 июлида Сталинобод шаҳридан Ойиша Азизходжаева СССР Бош Прокурорига ариза йўллаб, ўзининг 7 ёшлигида – 1932 йили қамоққа олинган отаси, САГУ ўқитувчиси Азиз Хўжаевнинг сўнгги тақдири ҳақида маълумот беришларини сўрайди. Ойиша отасининг 1937 йилнинг 23 сентябрида Соловес оролидаги Беломор-Балтика МТЛнинг 8-бўлимидан ёзган сўнгги хатида яқинда уйга қайтишини, бироқ унинг ортида яна кимлардир уни юбормаслик учун турли баҳоналар қидириб қайта қамоққа тиқишмоқчи эканлигини хавотир билан ёзган эди, дейди.
Шундан кейин Азиз Хўжаев иши қайта кўриб чиқишга топширилди. Қайта олиб борилган сўроқларда унинг учун йиғилган меморандумларнинг барчаси махсус қарор асосида йўқ қилингани маълум бўлди. Гувоҳлик берган қизларнинг бирортаси топилмайди. Охир-оқибат унинг мутлоқ айбсиз ҳибсга олиниб, маҳв этилгани маълум бўлади.
Ниҳоят, Азиз Хўжаев 1958 йил 28 апрелда оқланади. Бу ҳақда 4 май куни қизи Ойиша Азизходжаевага расман хабар берилади.
Таассуфки, унинг барбод бўлган болалиги, отасининг увол кетган ҳаёти учун совет давлати икки ойлик маош миқдоридаги жарима пули тўлаб ўз гуноҳини ювади...