Янги таҳрирдаги Конституциянинг 93-моддасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биргаликдаги ваколатларига Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузани эшитиш ҳам назарда тутилган. Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан ушбу масала кўриб чиқилди.
Миллий маъруза юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов сўзга чиқди.
Мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг ҳуқуқий ва институционал асослари такомиллаштирилиб, жамиятда коррупция нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришга қаратилган тизимли ислоҳотлар оли борилмоқда. Жумладан, давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашишнинг замонавий механизмлари жорий этилиб, улар фаолиятида очиқликни таъминлаш, жамоатчилик олдида ҳисобдорликни ошириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Давлат бошқарувида бюрократияни камайтириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, давлат хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш, рақамлаштириш орқали “инсон омили”ни камайтириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатининг муҳим жиҳатларини намоён этмоқда.
Акмал Бурхонов шунингдек, миллий маъруза Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тайёрланган учинчи маъруза эканини, унда ушбу йўналишда 2023 йилда амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида маълумотлар берилганини маълум қилди. Жумладан, унда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар ва комплекс чора-тадбирлар, коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурларининг амалга оширилиши, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупцияга оид жиноятчилик тенденцияси, давлат органлари ва ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги фаолияти атрофлича таҳлил қилинган.
Маърузада давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги рейтинги, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси ҳам натижалари эълон қилинган.
Коррупция хавф-хатарлари юқори бўлган соҳаларда “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаларининг амалга оширилиши, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар энг кўп содир этилаётган соҳалар бўйича таҳлил натижалари тақдим этилган. Шунингдек, ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш мақсадида истиқболдаги вазифалар, уларни амалга ошириш механизмлари бўйича таклифлар ҳам шакллантирилган.
Таҳлилларга кўра, 2023 йилда республикада судлар томонидан жами 6 535 нафар шахс коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан улар сони 879 нафарга ёки 12 фоизга камайган. Судланган шахсларнинг соҳалар кесимидаги таҳлили энг кўп Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (474), банк соҳаси (323) ва соғлиқни сақлаш тизими (299) ҳиссасига тўғри келди.
Коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат манфаатларига жами 1,4 трлн (2022 йилда 2,04 трлн) сўм миқдорида зарар етказилган. Ушбу зарарнинг 745 млрд сўми ёки 51 фоизи қопланган.
Коррупцияга оид жиноятлар сони Сурхондарё (9,9 фоиз), Андижон (6,4 фоиз), Сирдарё (2,8 фоиз) ва Навоий вилоятларида (1,3 фоиз) 2022 йилга нисбатан ортган бўлса, қолган вилоятларда камайган. Вазирликлар йўналишида эса мактабгача ва мактаб таълими, банк, соғлиқни сақлаш ва маҳаллий ҳокимликлар тизими коррупцияга оид энг кўп жиноятлар содир этилган соҳалар бўлиб турибди.
Давлат органларининг очиқлигини таъминлаш мақсадида 93 та вазирлик ва идоралар расмий веб-сайтларида мониторингдан ўтказилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича 44 та тақдимнома юборилди.
Қайд этиш лозим, бу борадаги тизимли ислоҳотлар натижасида мамлакатимизнинг ўрни коррупцияга қарши курашиш соҳасига тааллуқли барча рейтинг ва индексларда яхшиланиб бормоқда. Хусусан, 2023 йил учун “Transparency International” ташкилотининг “Коррупцияни қабул қилиш” индекси янги рейтингида Ўзбекистон 5 поғонага кўтарилиб, индекс баҳосида қаторасига 10 йил давомида барқарор ўсишга эришди. Мазкур индексда мамлакатимиз кўрсаткичлари Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасида ижобий томонга ўзгарган 5 та давлатдан бири сифатида қайд этилди.
Бундан ташқари, “Open data inventory” рейтингида Ўзбекистон 195 та давлат ичида 30-ўринни эгаллаб, аввалги йилларга нисбатан 15 поғонага кўтарилди, Марказий Осиё давлатлари ичида эса 1-ўринни эгаллади.
Муҳокамаларга бой бўлган мажлисда депутатлар Агентлик томонидан коррупцияга оид, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатлари ва халқаро имижига зарар етказувчи жиноятларни тергов қилиш натижаларини комплекс таҳлил қилиш ҳамда бюджет маблағларининг сарфланиши, давлат активларининг реализация қилиниши, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши билан боғлиқ материалларни ўрганиш, шунингдек, мансабдор шахсларнинг қарорлари қонунийлиги юзасидан ўтказилаётган назорат самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар беришди.
“Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг бир кун олдинги йиғилишида ҳам депутатлар коррупцияга қарши кураш бўйича кейинги йилларда амалга оширилган ишлар натижаларини эътироф этган ҳолда, миллий маърузани партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда муҳокама қилиб, бир қатор эътирозларини билдирган эдилар.
Жумладан, фракция аъзоси Ўктам Исломов коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузанинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилиши йилдан йилга кечикаётганига эътироз билдирган эди. Жаҳонгир Ширинов ҳам бу эътирозни қўллаб-қувватлаб, бу масала қонун билан тартибга солиниши, акс ҳолда бундай ҳолат яна такрорланиши мумикинлигини таъкидлади. Чунки фракция аъзолари томонидан ўтган йили ҳам бу масалада эътироз билдирилган эди.
Нодир Тилаволдиев эса миллий маърузада 566 нафар шахс коррупцион жиноятлар бўйича қайта судлангани, бироқ маърузада агентлик томонидан уларга нисабатан қандай чоралар кўрилгани, бу борада қонунчиликка қандай ўзгартишлар киритиш лозимлиги бўйича ҳеч қандай таклифлар билдирилмаганини қайд этганди.