Эсимни танибманки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларининг соғлик учун энг аввало, тоза ҳаво, тоза ичимлик суви, тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаоллик зарурлиги ҳақидаги гапларини эшитиб келаман.
Аммо шунга қарамай, атроф-муҳитга муносабатимиз ёмонлашса, ёмонлашяптики, ижобий томонга ўзгармаяпмиз. Иқлимшуносларнинг бундай хулосаси бежиз эмас, албатта. Биз буни чиқиндиларга муносабатда ҳам кўряпмиз. Бу масалада одамзот на дарёни, на денгизу, на ўрмонларни аямай қўйди. Маданияти ҳаминқадар кимса борки, чиқиндини истаган жойга ташлашга одатланди. Уятли томони шундаки, биз бу масалада анчагина илғорлар рўйхатида турибмиз...
Балки шунинг учун ҳам мамлакатимизда чиқиндини қайта ишлаш ва бу борадаги ишларни ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирларга қарамай, натижалар қоғозларда кўриняпти, холос.
БМТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили 92 миллион тонна тўқимачилик саноати чиқитлари полигонларга чиқариб ташланаркан. Глобал миқёсида тўқимачилик соҳаси чиқитларининг 73 фоизи эса ёқиб юборилади ёки чиқинди полигонларига кўмилади.
Дунё бўйича тўқимачилик тармоғи чиқиндилариниинг фақат 13 фоизи қайта ишланса, 1 фоиздан камроғи янги кийим-кечакка айланаркан. Мисол учун, Германияда ҳар йили 1 млн. тонна тўқимачилик чиқиндиси тўпланади. Унинг тахминан 60 фоизидан қайта фойдаланилади. Қолгани эса тозалаш учун ишлатиладиган материалларни тайёрлаш мақсадида қайта ишланаркан. Фақат 4 фоизигина кўмиларкан.
Шу ўринда қоғоз чиқиндига ташлангач, 3 ой ўтганидан кейингина чиришни бошлашини айтиш жоиз. Ёки пластик, полиэтилен халтачалар биологик компонентларга ажралиши учун 400-450 йил талаб этилса, шиша миллион йилдан кейингина тўла йўқолиши мумкин экан. Мутахассисларнинг айтишича, бу чиқиндиларнинг 80 фоизини органик моддалар ташкил қилади ва уларни қайта ишлаш натижасида катта миқдорда энергия ишлаб чиқарилади.
Тарихий манбаларда ёзилишича, муниципал даражадаги илк чиқиндихоналар Афинада эрамиздан аввалги 400 йилда ташкил этилган, барча чиқиндилар махсус саватларга солиниб, кейинчалик шаҳар ташқарисига олиб чиқиб ташланган экан. “Оила ва табиат” газетасидаги ҳамкасбларимизнинг ёзишларича, бундай тажрибадан қадимги Римда ҳам қўлланилган. Бугунгача ҳам Римнинг жанубий-ғарбида чиқиндилардан ташкил этилган сунъий Монте-Тестаччо тепалиги сақлаб қолинган. Бу тепаликни олимлар ер юзидаги энг қадимий чиқиндихона деб аташади...
Тарихчиларнинг фикрича, ўрта асрларда ҳам Европа кўчаларидаги чиқинди ва ахлатлар оммавий касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган. Вабо эпидемияси кенг тарқалган XV асрга келибгина бир қатор шаҳарларда кўчаларни ахлат ва чиқиндилардан тозалаш масаласи сиёсат даражасига кўтарилган. Саноат асрига келиб эса шаҳарларда сув қувурлари пайдо бўлди.
XX асрда яратилган янги технологиялар даврида эса фақат овқат қолдиқларигина чиқинди сифатида кўрилган бўлса, эндиликда картон, пластик, кимёвий ва тиббий жиҳозларнинг қолдиқлари ҳам чиқиндилар рўйхатига киритилди. Лекин уларни йўқ қилиш тартиби ўзгармай қолаверди. Яъни, чиқиндилар кўмилган, океанга улоқтирилган ёки ёқилган. XX асрнинг иккинчи ярмига келибгина экология билан боғлиқ бу муаммога инсон саломатлиги ва табиий инқирозлардан келиб чиқиб, эътибор қаратила бошланди.
Ўзини ҳурмат қилган, келажагига қайғурган давлатлар эса бу масалага чиндан ҳам ҳаёт-мамот масаласи деб қарай бошлади. Масалан, кунчиқар юрт аҳолиси аллақачон чиқиндилар билан боғлиқ муаммога ечим топиб, буни маданият даражасигача кўтара олди. Яъни, японлар чиқиндиларни турига қараб ажратади ва пуллайди. Пекинликлар ҳам ҳар куни эрталаб уйларидан чиққан ахлатларни чиқинди йиғувчиларга сотишади.
Тўғри, бизда ҳам 2024 йилдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш тизимига босқичма-босқич ўтиляпти. Пойтахт кўчалари, вилоят, шаҳар ҳамда туман марказларига чиқинди идишлари ўрнатилди. Янги тизимга кўра,ушбу тартибга 2024-2026 йилларда Тошкент, Ангрен, Андижон, Бухоро ва Термиз шаҳарлари, шунингдек, Тошкент вилоятидаги кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудлардаги чиқинди йиғиш майдончаларида (ЧЙМ) амал қилинадиган бўлди. Аммо, афсуски...
Ҳисоб-китобларга кўра, маиший чиқиндиларнинг йиллик ҳажми тахминан 14-14,5 млн. тонна атрофида бўлиб, аҳолининг ўртача 1,5 фоизга кўпайиш суръатини ҳисобга олсак, ушбу кўрсаткич 2028 йилда 16-16,7 млн. тоннага етаркан. Бундай хулосалардан эса юқорида таъкидланганидек, ўзи ва келажак авлодлари тақдирини ўйлаганлар жиддий хулоса чиқарадилар.
Аммо ҳозирча, бизда бундай ўзгариш деярли сезилмаяпти.
Тўғри, аслида чиқиндиларни турларга ажратиш ва қайта ишлаш 2012 йилда бошланган, бироқ минг афсуски, аҳоли ўртасида чиқиндиларни саралаш, уларни очиқ сув ҳавзалари ёки аҳоли яшаш жойларига ташламаслик кўникмаси тўла шаклланмади.
Бас шундай экан, муаммо кўлами кун эмас, соат сайин кенгаяётганини инобатга олиб, бу борада жиддийроқ тартиблар жорий этиш вақти келганини айтиш керак. Яъни, бу масала Парламент даражасига кўтарилиши лозим. Акс ҳолда...