Миллий иқтисодиётимиз ривожланиб, кучли иқтисодиётга айланишида замонавий менежерларнинг роли беқиёс.
Маълумки, яқин ўтмишда менежерлар фаолиятининг самарадорлиги ижрочилик хусусияти, юқори идоралар фармойишлари, йўриқнома ва бошқа меъёрий ҳужжатларга қай даражада риоя этишга қараб баҳоланган.
Ваҳоланки, бугунги кун талаби замонавий бошқарувда тадқиқотлар менежернинг асосий иши бўлиши лозимлигини кўрсатяпти.
Шу ўринда тадқиқотлар фақат замонавий менежмент вазифаси бўлиб қолмай, балки бошқа тизим фаолияти (талаблар, масъулият, мотивация усуллари, меъёрлар мажмуаси)ни ташкил этишнинг маълум бир андозасига ҳам айланди.
Қайд этиш жоизки, менежерлик фаолиятида тадқиқотлар бошқарувнинг илмийлиги ва санъатини ифодалайди. Бошқача айтганда, ижод қилмай туриб, буларни англаб бўлмайди, ижод эса тадқиқотларга таянади.
Менежернинг мустақил фикрлаши ҳилма хил шаклда – ижрода, мақсадга йўналтирилган ривожланишда, ташаббускорликда намоён бўлади. Баъзан мустақиллик муайян ишбоп одоб-аҳлоқ концепцияси билан чекланиши ҳам мумкин.
Бугун замонавий луғатимизда “тадқиқотчи менежер” ёки “креатив менежер” иборалари бежиз пайдо бўлгани йўқ. Биламизки, креативлик – бу одатдаги анъанавий ғоялар доирасидан ташқарига чиқиш демакдир.
Менежерлик фаолияти ҳақида гап кетганда ушбу соҳа эгаси ўз фаолиятида индивидуал хусусиятларни намоён қилишини таъкидлаш лозим. Бироқ, бунда фаолият хусусиятлари ва уларни амалга ошириш шароитларидан келиб чиқадиган умумийлик мавжуд бўлади.
Шиддаткор даврда замонавий бошқарувнинг ўзига хос тадқиқотларга эҳтиёжи ошиб бораётгани рост. Бу эҳтиёжлар турли кўринишларда бошқарувни ташкил этишда, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш услубиётида, фирмани қайта тузишда, инсон капиталини шакллантиришда юзага келяпти.
Бу эҳтиёжларни қондириш зарурлиги энг аввало, “тадқиқотчи менежер “ ёки “ креатив менежер” ларни таёрлашни тақозо этади. Улар ташқи ва ички вазиятларни баҳолаш, муаммоларни ечиш, бошқарув қарорларини ишлаб чиқишни тадқиқотчилик ёндашувлари билан амалга оширадилар.
Россияда ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, йирик ишлаб чиқариш бирлашмалари бош директорлари 5 йил давомида қабул қилган қарорларининг 10-12 фоизи инновацион ечим бўлиб, бу кўрсаткич Японияда 50 фоиздан ошар экан. Бу таққослама таҳлил Япон менежерларининг шахсий самарадорлиги Россия менежерларидан 4-5 баробар юқори эканини кўрсатади.
Қайд этиш жоизки, Япония ва Россиянинг технологик, иқтисодий ривожланиш даражалари ўртасидаги кескин фарқ менежерларнинг шахсий самарадорлиги ўртасидаги фарқдан келиб чиққан. Бундан шундай хулоса чиқадики, мамлакатнинг технологик, иқтисодий жиҳатдан юксалишига эришиш учун менежерларнинг шахсий самарадорлиги, яъни тадқиқот ўтказиш маҳорати юқори бўлиши керак.
Юқоридагидек таҳлилий хулосаларга асосан, бизда ҳам 2024 йилнинг 31 декабрида “Мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги стратегик таҳлил ва тадқиқот қилиш фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Ушбу муҳим ҳужжатга биноан таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича махсус Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди. Ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш бўйича узоқ муддатли стратегик таҳлилий ҳужжатлар ҳамда ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни Президентга киритиб бориш кенгашнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Ушбу кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳам ҳисобланади. Кенгаш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш эса Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга ошириладиган бўлди.
Шубҳа йўқки, янги тузилма мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий ва, ҳатто сиёсий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга илмий замин яратади.