Инсон ва одам сўзи мен учун сўз эмас. Шунинг учун ҳам сунъий интеллект ҳақида гап кетганда робот ва инсон (одам эмас) сўзлари хаёлимга келаверади. Ва, беихтиёр улар ўртасидаги тафовутни тушунтиришга уринавераман:
“Инсон – иймони, эътиқоди, Аллоҳ инъом этган фаҳм-фаросати, зеҳни бор ва шу неъматлари билан борлиқни, ҳатто ҳайвон ва ўсимликка бир кўз қирини ташлаб у нима истаётганини англагувчи жонзотлар сарвари. Сунъий интеллект (робот) эса, муайян шахс ёки гуруҳнинг дунёқараши, иқтидори ёки савияси даражасида ҳаётни бошқариш қобилияти жуссасига сингдирилган жонсиз мавжудот”.
Иқтидорли журналист ҳамкасбимиз Бобур Алихоновнинг “Сунъий интеллект” мақоласини ўқиб, ундаги фикрлар ҳақида ўз фикримни билдиришга қарор қилдим.
Ушбу интервью - шунчаки, нимадир ёзиш учун ёзилган, қачонлардир осонгина унутилган ва ўнларча йиллар ўтгандан кейин бугун “янги” қиёфада намоён бўлаётган “янгиликлар” ҳақида эмас, балки зиғирча бўлса ҳам ўқувчиларни ўйга соладиган мавзу кўтарилган.
Муаллифнинг баён этишича, “...виртуал дунё қаъридан келаётган бу “тиниқ” гапларга на ишонишни ва на ишонмасликни ҳам билмай қолдим. Назаримда, бу самимият ва ҳозиржавобликда қандайдир айёрона соҳтакорлик, устамона муболаға, ўз номи билан сунъий қалб яширингандек...” туюлади.
Сунъий интеллект ҳақида гап кетганда Ч. Айтматовнинг “Асрга татигулик кун”идаги Манқурт ҳам ёдимга тушаверади. Мен бу асарни ўқиганимда асардаги онага нисбатан ваҳшийлик қилган фарзандга нафратим ошиб, уни қораламаганман, аксинча, унга ҳам онага бўлгани каби жуда қаттиқ ачинганман.
Чунки у ҳам Аллоҳнинг бандаси ва У яратган беғубор, покиза жонзот эди. У мўмин қилиб яратилганди ва лекин инсон қавмидаги замондошлари уни шу кўйга солдилар. Манқурт ўзини, ўтмишини, исмини, ота-онасининг кимлигини ва умуман бу тушунчалар нимани англатишини бутунлай ёддан чиқарганди.
Зеро, манқурт ҳам инсон ижодининг маҳсули. Фақат муайян шахс томонидан аниқ мақсадни кўзлаб, сочи қиртишлаб олиниб, бошига янги сўйилган туянинг бўйин териси қопланиб, терининг бошни тобора қаттиқ қисиши оқибатида хотираси, ақл-идроки, умуман, инсонга хос хислат-фазилатларидан маҳрум этилган одам.
Бир сўз билан айтганда, дастурлаштирилган робот. Яъни, сунъий интеллектнинг ўтган асрлардаги прототипи – Бобур Алихонов айтганидек “сунъий қалб”.
Сунъий интеллект керак ёки керак эмаслиги ҳақида баҳс юритиш, назаримда, ҳозир ножоиз. Чунки у ҳаётимизга чуқур сингишга улгурди. Ҳозир биз реал ҳаётда сунъий интеллектлар билан бирга, елкама-елка, қайсидир маънода улар маслаҳати ёхуд ёрдамидан ҳузурланиб яшаяпмиз. Қўлимиздаги мобил телефон воситасида сунъий интеллект иловалари хизматларидан кенг фойдаланиб юрибмиз ҳам.
Демак, биз виртуал хизматлар ҳаётимизга сингиб улгурганини чуқур идрок этмаяпмиз.
Ваҳоланки, ”Всероссийский криминологический журнал”да ёзилишича “...халқаро консалтинг агентликлари маълумотларига кўра, 2021 йилнинг ўзида рақамли трансформацияларга қаратилган инвестициялар кўлами 58 триллион доллардан ошиб кетди...”.
Яна бир гап: айни пайтда харажатлар ҳосиласи сифатида антропоморф (инсон қиёфасидаги) сунъий интеллектлар пайдо бўлдики, уларни ўз “эгаси”дан фарқлаш мушкул бўлиб қолди. Ва алалоқибат, ҳали тўлиқ ривожланишга улгурмаган Сунъий интеллектларни тизгинлаш, жиловлаш воситаларига кескин зарурат пайдо бўлди.
Ана шундек қиёфаларни қўллаш воситасида содир этилаётган жиноятлар ҳаётимизнинг барча соҳаларига кириб улгурди ва ҳатто Ўзбекистон сайлов қонунчилигига ҳам сунъий интелект имкониятларидан ғаразли мақсадларда фойдаланганлик учун жазо чораларини киритиш зарурати юзага келди.
Шуларни бирма-бир хаёлдан ўтказар экансан, беихтиёр хассос шоиримиз Эркин Воҳидовнинг қуйидаги мисралари эсга келади:
Заррани ижод этиб, даҳшат бало бунёд этиб,
Оқибатни ёд этиб, ҳайрон ўзинг, ҳайрон ўзинг.
Интервьюга муносабат маъносида ёза бошлаган мақоламга шу ерда нуқта қўйдим. Акс ҳолда бундан баттарроқ “ўтлаб” кетишим аниқ. Чунки Бобур Алихонов кўтарган мавзу шундай – келажак олдидаги ҳадик онгости хотираларимиздаги шубҳа-ю, надоматларни уйғотиб юборади.
Ўйлашга, тафаккур қилишга ундайди ва алланечук шундай мақолаларни кутиб қоласан...