БУ ГАЛ ЁШ ТАРИХЧИЛАРНИ БИРЛАШТИРАЁТГАН АНЪАНАВИЙ ЎҚУВЛАРДА ТУРКИЯЛИК ОЛИМЛАР ҲАМ ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШДИ
“Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” ғоясини тарихчилар теранроқ англайдилар ва англашлари керак. Негаки, қадим ва бой тарихимиз, бебаҳо маданий меросимизнинг бирлаштирувчанлик кучини ҳеч нима билан ўлчаб бўлмайди. Уларни юзага чиқариш ва аввало, юртдошларимиз, қолаверса, бутун дунёга етказиш муқаддас бурчимиз ҳамдир.
Ушбу мақсад сари астойдил ҳаракат қилиш учун эса назаримда, Президентимизнинг мана бу ўгитларига қаттиқ амал қилишимиз лозим: “Миллий тарихни миллий руҳ билан яратиш керак. Акс ҳолда, унинг тарбиявий таъсири бўлмайди. Биз ёшларимизни тарихдан сабоқ олиш, хулоса чиқаришга ўргатишимиз, уларни тарих илми, тарихий тафаккур билан қуроллантиришимиз зарур”.
Ўзбекистон Тарих институти Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда 11-19 август кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён қишлоғида “Ёш тарихчиларнинг 3-ёзги ўқишлари”ни ўтказди. Анъанага айланган ушбу ўқишларда 300 нафардан зиёд ёш тарихчилари орасидан саралаб олинган 85 нафар ёш олим қатнашди. Шунингдек, ёзги ўқишларда илк бор туркиялик олимлар ҳамда ёш тадқиқотчилар ҳам иштирок этдилар.
Тадбирни Тарих институти директори, академик Азамат Зиё ва Памукқалъа университети ректори, профессор Аҳмет Қутлухонлар очиб, иштирокчиларга эзгу тилакларини билдирдилар.
Тадбир аввалида тарих фанлари доктори, профессор Шопўлат Шайдуллаевнинг “Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихининг археологияси” мавзусидаги маърузаси эшитилди. Унда соҳада олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Памукқалъа университетининг Инсон ва жамият факультети Тарих бўлими декани, профессор Ёсамин Боязит профессор Ш. Шайдуллаев маърузасига юқори баҳо бериб, уни ўз университетида маъруза қилишга таклиф қилди.
Шундан кейин Тарих институти бош илмий ходими, тарих фанлари доктори, профессор Қаҳрамон Ражабовнинг “Миллий озодлик ҳаракатлари ва қатағонлар тарихи” мавзусидаги маҳорат дарси ўтказилди.
Унда Қ.Ражабов Россия империясини бошқарган романовлар сулоласи ва большевиклар юритган мустамлакачилик сиёсати, Туркистон мухториятининг тузилиши ва ағдарилиши, совет ҳокимияти ва дашноқларнинг Туркистонда ўтказган геноциди, совет ҳукуматига қарши Миллий озодлик ҳаракатлари ва қатағон сиёсати ҳақида батафсил ахборот берди.
- Маърузада тарихимизнинг қора кунлари тасвирланиб, уларда архив маълумотларидан самарали фойдаланилганини таъкидлаш жоиз, - дейди Ангрен шаҳридаги 21-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Сайёра Камолиддинова.
- Мен Уфа университетида ўқиб юрганимдаёқ, Россиядаги ўзбеклар тарихи билан қизиқа бошлаганман. Бугунги дарсдан жуда таъсирландим, бунинг устига маълумотлар мустамлака ҳукумат архивига таяниб берилгани менда катта таассурот қолдирди. Бизга ўқиб юрганимизда бутунлай бошқа тарих ўргатишганди. Шунинг учун ҳам маърузадан кейин ўзимдаги манбаларни қайта кўриб чиқишим керак, деган қарорга келдим.
Навбатдаги маҳорат дарсини “Совет ҳокимиятининг ўзбек халқига қарши сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий найранглари” мавзусида Тарих институти бош илмий ходими, тарих фанлари доктори, профессор Муҳайё Исоқова ва тарих фанлари доктори Феруз Бобоевлар ўтишди. Унда ёш тарихчиларнинг ўша давр тарихига оид маълумотларни қай даражада билишлари, уларнинг танқидий-таҳлилий фикрлашини аниқлаш учун гуруҳларга бўлиб, ўзаро билимлар беллашуви усулидан фойдаланилди.
Тарих институтининг Ҳарбий тарихни ўрганиш маркази бошлиғи, тарих фанлари доктори Феруз Бобоев ва институт катта илмий ходими Низомиддин Гулбоев томонидан “Миллий ҳарб иши тарихи” мавзусида ўтказилган маҳорат дарсида эса Ўзбек давлатчилиги тарихида ҳарб иши тарихининг аҳамияти, ҳарбий саркардалар ва қўшиннинг тузилиши, қурол-яроғлар ва уруш усуллари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Бу галги ўқишларда чет эллик олимлар ҳам қатнашганларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шаржадаги Америка университети профессори Алишер Холиёров ва АҚШдаги Оҳаё университети докторанти Ҳенрй Мисалар “Турон – Туркистондаги иқтисодий ўзгаришларга атроф-муҳитнинг таъсири (10-19-юзйилликлар)” мавзусида маъруза қилдилар. Унда кимё, геология ва биологияга оид тадқиқотлар чуқур таҳлил қилингани ва иқтисодий тарихимиз ўрганилаётганлиги тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.
- Биз иқтисодий тарихимиз тўғрисида тўла маълумотга эга эмасмиз, - дейди Бухоро давлат университети докторанти Муҳаммадали Мубинов. – Маърузани эшитиб, Туркистон ҳукмдорларининг иқтисодий сиёсати, иқтисодий ўсиш ва пасайиш, глобал иқтисодий алоқалар, савдогарлар тарихи, ҳатто уй хўжаликлари тўғрисида маълумотлар олдик. Энг қизиғи, аниқ фанларга оид тадқиқотларга ҳам манба сифатида ёндашилибди.
Шу ўринда Тарих институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, тарих фанлари доктори Дилноза Жамолованинг “Жадидчилик миллий ҳаракати: мақсади, кечмиши, сабоқлари” мавзусидаги маърузасида жадидларнинг истак ва мақсадлари, ҳаракатлари моҳияти, совет ҳукуматининг уларга нисбатан муносабати, юритган сиёсати ва қатағони ҳақидаги маълумотлар ўзига хос тарзда берилганини кўпчилик таъкидлади.
Ёзги ўқишлар дастурида маҳорат дарслари билан бирга ёш тадқиқотчиларнинг маърузалари ҳам эшитилди. Хусасан, Тарих институти таянч докторантлари Убайдулла Исмоилов “Илоқнинг қадимги ва ўрта асрлар шаҳарлари тарихи”, Асадулла Ҳасановнинг “Туркистонда миллий сиёсий уюшмалар тарихи” ва Далер Мирзаевнинг "Туркистон вилоятининг газети — тарихий манба сифатида" мавзуларидаги чиқишлари кўпчилик эътиборини тортди.
Шу ўринда институтнинг кичик илмий ходими Завқибек Маҳмудовнинг “Мактабларда тарих фанининг ўқитилиши, дарсликлардаги муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида маърузасида оғриқли масалалар тилга олинганини таъкидлаш лозим.
Ёзги ўқишларда Туркиянинг Памукқалъа университети профессор-ўқитувчилари ва ёш тадқиқотчилар ҳам маъруза қилдилар. Хусусан, Памукқалъа университети Инсон ва жамият факультетининг Тарих бўлими декани, профессор Ёсамин Боязит иштирокчиларга университетда амалга оширилган йирик лойиҳалар, тарих йўналишлари ва ўқитилиши, тарих бўлими ходимларининг илмий тадқиқотлари ҳақида кенг маълумот берди. Шундан сўнг университет тадқиқотчилари шўъбаларга бўлиниб, маърузалар қилдилар.
Биринчи бўлимда Памукқалъа университети доктори Жўшқин Қумрининг “Германия архив ҳужжатларида Ўзбекистон” мавзусидаги маърузаси эшитилди. Унда туркистонлик маърифатпарвар зиёлиларнинг сиёсий ҳаракатлари, иккинчи жаҳон уруши ва Туркистон легиони ҳақида фикр юритилди. Университет ижтимоий фанлар институти, тарих бўлими докторанти Меҳрибон Учар эса “Туркияда магистратура ва докторантура таълими тартиби”, университет ижтимоий фанлар институти тарих бўлими магистранти Эсра Ўзбой “Туркияда қўлёзма асарлар сақланадиган кутубхоналар” мавзусида маълумотлар бердилар.
Иккинчи бўлимда университет ижтимоий фанлар институти, тарих бўлими докторанти Юнус Эмре Оқйўлнинг “Усмонли архивининг тарихий аҳамияти: манбалар, усуллар ва тадқиқот имконлари” мавзусидаги маърузаси эшитилди. Университет докторанти Сечил Жўровчи эса “Усмонли дипломатикасида подшоҳ ва давлат арконига оид ҳужжатлар”, университет магистрантлари Эбру Турмуш “Усмонли дипломатикасида марказ ҳамда вилоят ва шаҳар ичидаги маъмурий ташкилотлар орасидаги ёзишувлар”, Самонур Гюнеш “Усмонли матбуоти тарих тадқиқоларида муҳим манба сифатида” мавзуларида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Учинчи бўлимда “Имом Бухорий ва Туркияда Имом Бухорий мероси тадқиқотлари” бўйича Памукқалъа университети исломшунослик институти докторантлари Сонер Кожаўғлининг “Туркияда Имом Бухорий мероси бўйича амалга оширилган тадқиқотлар”, Фуркан Каянинг “Имом Бухорийни тушунишга уриниш: Имом Бухорий ҳақидаги шарҳлар”, Хадича Ташличалининг “Туркия кутубхоналарида сақланаётган Имом Бухорий асарлари қўлёзмалари” мавзуларидаги маърузалари эшитилди.
Шунингдек, ёзги ўқувларда Нажмиддин Эрбақон университети докторанти Ҳанде Кундузнинг “Қрим татарларининг миллий-озодлик курашида Ўзбекистоннинг ўрни”, университет доценти Фотиҳ Чўлоқнинг “Германия империясининг ҳозирги Ўзбекистон минтақасидаги иқтисодий фаолиятлари”, докторант Жем Унчининг “Катта ўйин: Англия ва Чор Россиясининг 19-юзйилликдаги Туркистон сиёсати” тўғрисидаги маърузалари ёш тарихчиларда катта қизиқиш уйғотганини таъкидлаш жоиз.
Ёзги ўқишлар давомида ёш тарихчилар ўртасида “Заковат” ўйинлари ҳам ўтказилди. 13 та жамоага бўлинган ёшлар икки босқичда ўзаро куч синашдилар. Ушбу ўйинда ғолиб бўлган “Наршахий” жамоасига 5 миллион сўм мукофот бериш белгиланди.
Жўшқин ва ўзига хос кечган навбатдаги ўқишларнинг ёпилиш маросимида иштирокчилар қисқа вақт давомида олган таассуротлари билан ўртоқлашиб, бундай тадбирларни ҳар йили ўтказиш ёшлар учун манфаатли бўлиши, уларнинг билим ва кўникмаларининг ривожланишига хизмат қилишини таъкидладилар.