ПРОВОКАЦИЯ ЖУРНАЛИСТИКА ЭМАС: КАМЕРА ОРҚАЛИ БОСИМ ҚАЕРГА ОЛИБ БОРМОҚДА?
Microsoft тадқиқотчилари генератив сунъий интеллект (масалан, ChatGPT, Copilot) қайси касбларга кўпроқ таъсир қилишини ўрганишди.
Унга кўра, рўйхатдан ёзиш, таҳлил қилиш, ҳисоб-китоб қилиш билан боғлиқ, жумладан, журналистлар, таржимонлар, ёзувчилар, мижозларга хизмат кўрсатувчилар, савдо вакиллари, таҳлилчилар ва ҳатто ёзувчилар ўрин олган.
Ўринли савол туғилади? Чиндан ҳам сунъий интеллект журналистлар билан рақобатлашиши, ҳатто уларнинг ўрнини эгаллай оладими? Дарвоқе, ижтимоий тармоқларда СИнинг журналистик фаолиятидан қисман бўлса-да, намуналар эълон қилинди. Унда СИ тайёр матнни ўқиган. Аммо, у холис ёндашувлар билан журналистик суриштирувлар олиб бора олиши ҳақида бирор лавҳа кўрмадик. Балки тараққий этиши натижасида буни ҳам эплаши мумкиндир. Бироқ, СИ журналистик суриштирувлар, бадиий адабиётда таъсирли асарлар ярата олишига инсончалик қодир эмас, деган хулоса хато бўлмайди.
Холис ёндашув деганда кейинги пайтларда ахборот маконида хавотирли бир ҳолатлар кўзга ташланмоқда. Ҳали у қадар шаклланиб улгурмаган блогерлик институти журналистиканинг “олтин қоидалари”ни
Аввало, асосий тушунчани аниқлаб олиш зарур. Ички ишлар бўлимлари, прокуратура органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар бинолари — бу очиқ кўча, бозор ёки оммавий тадбир ўтказиладиган жой эмас. Бу ерда хизмат интизоми, хавфсизлик ва процессуал тартиб устувор ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунида ушбу органлар ходимлари хизмат вазифасини белгиланган тартибда, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаган ҳолда бажариши лозимлиги белгиланган. Мазкур қонунларда ходимнинг камера олдида туриб, ҳар қандай шахсга зудлик билан изоҳ беришга мажбур эканини кўрсатувчи норма мавжуд эмас.
Бундан ташқари, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонун ва “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонун ҳам тасвирга олиш жараёни маълум ҳуқуқий чекловларга эга эканини белгилайди. Хизмат жараёнидаги ходимни унинг розилигисиз видеотасвирга олиш ва бу тасвирни оммага тарқатиш ҳар доим ҳам қонуний ҳисобланмайди.
Айрим видеоларда кўп учрайдиган ҳолат — ходимдан “қайси модда асосида рухсат бермаяпсиз?” деган талабни баланд овозда, босим оҳангида сўрашдир. Аммо амалдаги қонунчиликда “ҳар бир ходим ҳар қандай ҳолатда сўралган заҳоти аниқ модда айтиб беришга мажбур” деган қоида мавжуд эмас.
Қонунлар очиқ манбаларда эълон қилинган. Уларни ўрганиш — ҳар бир фуқаронинг, жумладан ўзини журналист деб таништираётган шахсларнинг ҳам мажбурияти. Ходимнинг вазифаси эса ҳуқуқий дарс ўтиш эмас, балки ўз хизмат вазифасини бажаришдан иборат.
Шубҳасиз, журналист жамиятдаги муаммоларни кўтаришга, давлат органлари фаолиятини ёритишга ҳақли. Бу ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонун билан кафолатланган.
Аммо журналистика эркинлиги мутлақ эркинлик эмас. Қонунийлик, холислик, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва шаънига ҳурмат билан муносабатда бўлиш — журналистиканинг ажралмас тамойилларидир. Журналистиканинг этик меъёрлари ҳам муаммони ёритишда босим, ҳақорат ва провокациядан тийилишни талаб қилади.
Камера орқали ходимни жамоатчилик олдида ноқулай вазиятга солиш, ҳиссиёт ва баланд овоз ёрдамида можаро яратиш ва кейин буни “халқ номидан фош этиш” сифатида тақдим этиш — бу журналистика эмас, балки манипуляциядир.
Албатта, жамиятда муаммолар йўқ эмас. Айрим ҳолларда фуқаролар давлат органлари фаолиятидан норози бўлиши мумкин. Журналистнинг вазифаси — бундай масалаларни кўтариш, жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиш.
Аммо савол шундаки, қандай услубда?
Муаммо ҳуқуқий таҳлил орқали кўтарилаяптими ёки шов-шув орқалими? Ҳақиқат аниқланаяптими ёки томоша яратиляптими?
Профессионал журналистика фактларга таянган ҳолда, икки томон позициясини эшитиб, вазиятни холис таҳлил қилади. Провокация эса бир кадр, бир сарлавҳа ва баланд овоз билан хулоса чиқаради.
Яна бир эътиборли жиҳат: “халқ дарди” шиори билан бошланган айрим чиқишларнинг кейинчалик пуллик “ёрдам”, “ҳуқуқий хизмат” ёки шахсий манфаат билан боғланиб кетаётгани ҳақидаги саволлар ҳам жамоатчилик орасида янграмоқда.
Агар муаммо молиявий йўл билан “ҳал қилинадиган” бўлса, бу журналистиканинг моҳиятига зид. Журналистика муаммони савдо предметига айлантириш учун эмас, балки уни қонуний, очиқ ва холис ёритиш учун мавжуд.
Энг хавотирли жиҳат шундаки, бундай контентлар жамиятда ҳуқуқий онгни оширмайди, аксинча, ҳуқуқий саводсизликни кучайтиради. Қонунни ўрганмасдан, қисқа лавҳалар ва кескин сарлавҳалар орқали хулоса чиқариш давлат институтларига нисбатан ишончсизликни шакллантиради.
Натижада жамиятда ҳуқуқий маданият эмас, шов-шув устувор бўлиб қолади. Бу эса на халқ манфаатига, на давлат тараққиётига хизмат қилади.
Мен давлат органида ишламайман. Аммо қонунни билишга ҳаракат қиламан. Аниқ айтиш мумкинки, қонунни билмаслик уни бузишга баҳона бўла олмайди. Ўзини оммавий ахборот воситалари вакили деб таништираётган ҳар бир шахс ҳам бу масъулиятни ҳис этиши шарт.
Бугун жамият сифатида кимни ва қандай контентни қўллаб-қувватлаётганимиз ҳақида жиддий ўйлаб кўриш вақти келди. Чунки провокация журналистика эмас. Камера орқали босим ўтказиш эса ҳуқуқий онгни эмас, ҳуқуқий бетартибликни кучайтиради.
P.S. Журналист бўлиш — фақат камера ёқиш эмас. Бу, аввало, қонунни билиш, масъулиятни ҳис қилиш ва сўзнинг жамиятга таъсирини англаш демакдир. Агар ҳар бир баҳс шов-шув билан, ҳар бир савол босим билан, ҳар бир лавҳа эса провокация билан якунланса, бу журналистика эмас — бу томоша бўлиб қолади. Жамият эса томоша эмас, ҳақиқатга муҳтож.
Озоджон Бобожонов
ЎзМТДП Пискент туман кенгаши аъзоси





