Адабиётшуносларимиз фикрича, 1907-1998 йилларда яшаган инглиз адибаси Маргарет Румер Годденнинг 1980 йилда ёзилган “Гулбадан” асари бобурийлар давлати ва сулоласи ҳақидаги ажойиб асардир.
Маргарет Румер Годден кўп йиллар Ҳиндистонда яшаб, Калькутта шаҳридаги мусиқа ва санъат мактабида болаларга рақсдан дарс берган. 60 дан ортиқ асарлар ёзган. Унинг “Гулбадан” асари тўрт қисм, яъни Бобуршоҳ даври, Бобуршоҳ, Ҳумоюн ҳукмдорлиги даври ва Акбар ҳукмдорлиги даврини ўз ичига олган.
Асарда қайси подшоҳ, қайси давр ва қандай воқеа борасида сўз кетмасин Бобуршоҳ ва Дилдор бегимнинг қизи Гулбадан бегимнинг ҳаётига оид тафсилотлар муаллифнинг диққат марказида тураверади. Биламизки, Гулбадан бегим 1523-1603 йилларда яшаб, “Ҳумоюннома” асари ва бир қанча шеъру-ғазалларга муаллифлик қилган.
У ёшлигидан кўҳлик, одобли, китобсевар, идрокли ва таҳсилга берилган бўлиб, Қуръони карим ва ислом ақидаларини ҳам яхши билган. Шунинг учун ҳам Гулбаданбегим бир умр исломга амал қилган эътиқодли ва диёнатли аёл сифатида тасвирланган. Муаллифнинг таъбири билай айтганда Гулбадан бегим “Умрининг тўфонли ва шиддатли дамларида ҳам у ўзининг “Гулбадан”лигини сақлаб қола олган мўътабар инсон эди”. Гулбадан бегим Ҳумоюншоҳ саройидаги нуфузли амалдорлардан Ҳизир Хўжахонга турмушга чиқиб, ундан икки ўғил ва бир қиз кўрган.
Маргарет Румер асарида Бобуршоҳ ҳақида “Бобур бунёд этган давлат, гарчи боболариники сингари бепоён минтақаларга ёйилмаган бўлса-да, у ўз салтанатининг султони — буюк император даражасига кўтарилди. Ўз мулкида бошқарув тизимини маҳкам тутиб, уни моҳирлик билан идора қилди. Бу ўлкани маҳорат билан бошқарган буюк сулолага асос солди”, деб ёзганди. Асарда Бобурнинг Моҳимбегимга кўрсатган меҳр-муҳаббати орқали бобурийлардаги олийжаноблик, ақлли ва садоқатли аёлларга кўрсатилган ҳурмату-эътибор таърифланган. Шоҳ саройида бўладиган мажлисларда аёлларнинг иштироки ва уларнинг давлат ишларини ҳал қилишдаги таъсири ҳам баён қилинган.
“Гулбадан”да Бобуршоҳнинг опаси Хонзода бегимнинг гўзал ва оқила аёл бўлгани, укаси ва онасини ўйлаб Шойбонийхонга турмушга чиқишга розилик бергани ҳамда иккинчи эри ва ёлғиз фарзанди Хуррамшоҳнинг ҳаётдан кўз юмишлари, асраб олган қизининг Ҳиндол Мирзога узатилиши ва шаҳзодалар ўртасидаги низолар уни чарчатганига оид қимматли маълумотлар келтирилади. Қайд этилишича, Хонзода бегим Қандаҳордан Кобулга қайтишда вафот этган ҳамда тоғлар орасидаги бир қишлоқда дафн этилган.
Орадан уч ой ўтгач, Боғи вафога келтирилиб, Бобуршоҳ ёнига қўйилган. Асарда шунингдек, шарқ мумтоз адабиёти ҳақида, Бобурнинг касал бўлиб ётган ўғли Ҳумоюн учун чеккан истироблари, Моҳим бегимни нақадар ақлли ва зукко аёл бўлгани, Ҳумоюннинг Ҳамидабонуга уйланиши ва 1542 йилнинг 12 августида Акбар туғилишига оид кўплаб тафсилотлар ҳам бор. Ушбу асарда бобурийлар ҳаёти ва фаолиятига оид бошқа асарларда бўлмаган маълумотлар келтирилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Жумладан, Ҳумоюн укаси Аскарийни қўлга олиб, Маккага ҳажга юборгани ва бу сургун қилиш билан баробар эканигача кўрсатиб ўтилган. Гулбадан Бегимнинг бир ота ва бир онадан туғилган қондош акаси Ҳиндол Камрон Мирзонинг одамлари томонидан ўлдирилганидан тортиб, Ҳумоюннинг фармони билан укаси Камрон Мирзонинг кўзига мил тортилганлигигача баён қилинган.
Камрон Мирзо ҳам ожизу-кўр ҳолатда садоқатли хотини Моҳи Чечак билан Маккага, ҳаж сафарига кетади. Мусулмон оламида Моҳи Чечакнинг садоқати вафодорлик рамзи сифатида тилга олинади. Шу ўринда асарда Камрон Мирзо ва Акбарий Мирзонинг қабрлари Маккада экани тўғрисида маълумотлар борлигини айтиш жоиз. Ҳумоюн Мирзо зинадан йиқилиб, жароҳат оқибатида вафот этган.
Акбаршоҳ тахтга 1556 йилда Жалолиддин Муҳаммад Акбар номи билан ўтириб, тахт учун Шершоҳ авлодлари билан курашлар олиб боради.
Асарда ёзилишича, Акбаршоҳ ҳиндларнинг “саатий” деб аталадиган яъни эр вафот этганда унинг барча хотинлари оловга ташлаб ўлдирилишини бекор қилган. Рожалар билан тинчлик ўрнатиш мақсадида Анбор вилояти рожасининг Жодха Бай исмли қизига шариат қонунлари асосида уйланган. Акбаршоҳ ҳарамида бошқа ҳинд рожаларининг ҳам қизлари бўлган. Улар ўз дини ва урф-одатларига риоя қилган ҳолда яшашган. Жодха Байнинг Акбаршоҳ ҳаёти ва фаолиятидаги ўрни катта бўлган. Кейинчалик тахтни эгаллаган шаҳзода Салим шу аёлдан тўғилган ва тахтга ўтиргач Жаҳонгир номини олган.
Бу асар ҳақида гап кетганида унда кўпчилик бобурий шаҳзодалар каби Акбаршоҳнинг ўғиллари Мурод, Дониёл ва кейинроқ тахтга ўтирган Салим ҳам маълум бир вақт ичкилик ичиш, гиёхвандлик қилишни одат қилишгани ҳақида ҳам маълумотлар учрашини айтиб ўтиш ўринсиз бўлмас. Ота-болаларни муросага келтириш, қайд қилинган хунук одатларидан қутулишда бобурий маликалар кўп тер тўкишган. Назаримда ушбу маълумотларни бошқа манбалар билан таққослаб кўрилса, мақсадга мувофиқ бўларди.
Асар давомида Гулбадан бегим умрининг сўнггида бобурий аёллар билан бирга тўрт марта ҳаж сафарига боргани, ҳаж сафаридан қайтиб Акбаршоҳнинг диний қарашларидаги салбий ўзгаришларни кўриб, ранжиганигача баён этилган. Унда ёзилишича, Акбар ўғли Муродга насронийликдан таълим бердирган. Акбарнинг ҳатти-ҳаракатларида такаббурлик ва худбинлик аломатлари сезилиб турган, онаси Хамидабону ҳам ўғлидан кўп марта хафа бўлган. Акбарга дўсти, “Акбарнома” муаллифи Абулфазлнинг таъсири катта бўлганигача маълумотлар бор. Абулфазлнинг фожиали ўлими шаҳзода Салим томонидан уюштирилсада, Акбаршоҳ буни билмайди.
Кўплаб тарихий ҳужжатларда Акбарнинг диний бағрикенглиги, барча динларга бир хил назар билан қараши, кенг дунёқараши, унинг ижобий хислатлари сифатида талқин қилинади. Асарда шунингдек, Гулбадан бегим саксон ёшида безгак касали таъсирида вафот этгани таъкидланади.
Адабиётшунос олима Суюма Ғаниеванинг эътироф этишича Маргарет Румер Годден ўзининг “Гулбадан” асарини” ва “Акбарнома”, “Бобурнома”, “Ҳумоюннома” каби асарларга таянган ҳолда ўзи кўрган, ўқиган ва эшитган воқеа-ҳодисаларни аёлнинг нафис қалби ва теран ақлу идроки, покиза эътиқоди, эзгу орзулари ва дардли армонлари билан боғлаб талқин қилган.