Халқ ўзининг тарихий хотира кўринишларини, баҳодирона ўтмишини эпик хотира деб аталмиш ноёб эстетик ҳодиса воситасида сақлаб келади ва аждодлардан авлодларга етказади.
ХИХ асрнинг охири ва ХХ аср бошлари ижодкорлари Пўлкан шоир, Ислом шоир, Эргаш Жуманбулбул ўғли, Абдулла Нурали ўғли, Умир шоир Сафаров, Мардонақул Авлиёқул ўғли каби бир қатор бадиҳагўй бахшилар устозларидан ўрганган достонларини кейинги авлод бахшиларига етказа олдилар.
Эпик хотиранинг халқ ижодиётида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида фолклоршуносликда талайгина фикр-мулоҳазалар билдирилган. Масалан, рус фолклоршуноси Н.И.Кравсов эпик бадиий хотира ҳақида тўхталиб, фолклор хотира санъатидир, дея такидлаган эди.
Фолклоршунослар ХХ асрнинг сўнгги чораги мобайнида эпик хотира муаммолари билан жиддий ва муттасил шуғулланганликлари Н.И.Кравсов таърифининг тўғрилигини тасдиқлайди. Ҳақиқатан ҳам халқ бадиий хотираси фолклор асарларининг матнида кодланган ҳолда материаллашган шаклда сақланишини таъминлайди.
Ўзбек халқ бахшилари репертуарига эпик хотира қамрови жиҳатидан назар ташлар эканмиз, уларнинг ҳар бири ўнлаб достонларнинг сюжетини, қаҳрамонларнинг эпик саргузаштларини хотираларида мустаҳкам сақлаганликларининг гувоҳи бўламиз. Масалан, Фозил Йўлдош ўғли қирқ учта достонни ёддан билган бўлса, Пўлкан шоир етмишта, Эргаш Жуманбулбул ўғли ўн бешдан ортиқ достонни мукаммал билган.
Албатта бу улкан бахшилар репертуаридаги барча достонлар тўлиқ ёзиб олинмаган бўлса ҳам, лекин уларнинг каттагина қисми ёзиб олиниб, оммавий нашр қилинган.
Қадимдан кўпгина бахши-шоирлар устозларидан ўрганган терма ва достонларини хотирада сақлаб, билими ҳамда дунёқарашида сайқаллаштириб, бадиҳагўйлик маҳоратларини намойиш этганлар. Узундан-узоқ насрий ва назмий мисраларни ёд олиш, ижро этиш ҳамда кенг аудитория олдига мунтазам чиқиш қилиш эса бахшидан катта маҳорат ва истеъдод талаб қилган. Достон куйлаш маҳоратларини шакллантириш мақсадида бахшилар тинимсиз изланиб, эгаллаган билим ва кўникмаларини мукаммаллаштирганлар.
ХИХ асрнинг охири ва ХХ аср бошларида ижод қилган бахшилар хотирасида сақланган анъанавий достон куйлаш усуллари барқарор давом этди.
Хулоса қилиб айтганда, халқ бахшилари ўзлари ижро этган сюжет воқеаларига, асар қаҳрамонлари саргузаштларига соф реал тарихийлик нуқтаи назаридан қараганлар. Шунинг учун улар бир неча ўнлаб достонлар воқеаларини худди ўзлари жонли гувоҳи бўлган шахслардек ёрқин ва жонли тасвирлаганлар.