... судларда ҳар куни камида битта одам ўлдириш, бир марта номусга тегиш жиноятига доир ишлар кўрилмоқда. Кейинги 4 йилда талон-тарожлик билан боғлиқ жиноятлар сони 1,5 мингдан 6 мингтага ошди.
Олий суднинг 2024 йилги таҳлилларида, шунингдек, йил давомида судларда кўрилган жиноий ишлар сони 61 мингдан ошгани ва уларда қарийб 78 минг киши қатнашгани қайд этилди.
Ҳудудлар миқёсида олинганда, Тошкент шаҳри, Фарғона ва Тошкент вилоятларида энг кўп жиноят ишлари кўрилган. Қайд этилишича, ушбу 3 та ҳудуд жиноятчилик кўлами бўйича яққол ажралиб турибди. Шу турдаги энг кам ишлар Хоразм, Сирдарё ва Навоий вилоятлари ЖИБ судларида (аҳоли сони энг кам ҳудудлар) кўрилган.
Келтирилишича, жазо тайинланиб, ҳукм чиқарилган ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар сони 2020 йилдан буён 2,2 баробарга – 28 минг кишидан 61 мингтага ошган. Оқланганлар динамикаси эса 2023 йилгача ошиб борган: 1244 киши. 2024 йилда эса камайган: 723 киши.
Шу ўринда жиноий ишлар бўйича биринчи инстанция судларида кўрилган ишларнинг 5 фоизи ўта оғир, 29 фоизи оғир жиноятлар экани хавотирлидир. Қолган 66 фоиз ишлар эса ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифасига киради.
Олий суд маълумотномасида қайд этилишича, сўнгги 5 йилда ўта оғир ва оғир турдаги жиноятлар сони ҳам ошган.
Масалан, одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятлар 2023 йилда 358 тани ташкил этган бўлса, 2024 йилда 402 тага ошган. Номусга тегиш жинояти эса 2023 йилдаги 234 тадан 2024 йилда 272 тага ошган.
Бу судларда ҳар куни камида битта қотиллик, ҳар 2 кунда бир марта номусга тегиш жиноятига доир иш кўриляпти, деганидир.
2020-2024 йилларда қасддан тан жароҳати етказиш, босқинчилик, безорилик, ўғрилик ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар сони ҳам 2-3 баробарга кўпайган.
Энг ёмони, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар 2020 йилда 3941 тани ташкил этган бўлса, 2024 йилда 8373 тага ошган. Талон-торож қилиш жинояти юзасидан кўрилган ишлар эса 1528 тадан 6046 тага етган.
Шу ўринда жиноят содир этганларнинг 54 370 нафарини эркаклар, 7132 нафарини аёллар ташкил қилганини, вояга етмаганлар эса 2214 нафардан иборат бўлганини таъкидлаш жоиз.
Сон ўзгаришлари, шубҳасиз, озодликдан маҳрум қилиш статистикасига ҳам таъсир кўрсатяпти. Масалан, 2020 йилда 7,1 минг киши озодликдан маҳрум қилинган бўлса, 2024 йилда бу рақам 20 минг кишидан ошган. Озодликдан маҳрум қилинган 20 655 кишининг 1500 нафари эса аёллардир.
Яна бир рақам: кейинги 5 йилда умрбод озодликдан маҳрум қилинган шахслар сони 17 нафарни ташкил қилган. Ушбу муддатда энг оғир жазо қўлланган йил 2023 йил бўлган: 5 киши.