Ҳаёт – сирли ва синовли майдон, тириклик эса, инсониятга ато этилган энг азиз неъматдир.
Инсон ҳаёт майдонига қадам қўяр экан, ўз шуурида ҳали ҳис этилмаган туйғулар ва саволларга жавоб излайди. Аслида ҳаётнинг ҳар бир қийинчилиги, синовлари бизни яна-да, кучли ва иродали қилиб тарбиялайди, руҳимизни тоблайди. Ҳаёт ана шундай имтиҳонлар майдони эканини англаган инсонгина ўзлигини топиб, умрнинг асл моҳиятини англаб етади.
Бу жараёнда ҳар бир қадам бир ҳикмат, ҳар бир муваффақият ёки мағлубият ҳам бир сабоқдир. Баъзан ҳаёт йўлларида қоқиламиз, баъзан ўзимизда куч ва ирода йиғиб оёққа турамиз. Гўё ҳар бир ўтган дам шодлик, изтироб, қувонч орқали ўзимизни қайтадан кашф этгандек бўламиз.
Энг асосийси, ҳаёт синовлари бу биз учун мактабдир. У ерда инсон сабр, ирода ва муҳаббатнинг ҳақиқий кучини ҳис қилади. Ва, шунда англаймизки, синовлар бизни синдириш учун эмас, балки яшашнинг асл моҳиятини англашимиз учун берилар экан. “Туғилдингми демак жангчисан!” дея ёзади шоир.
Чиндан ҳам бу майдонда фақатгина руҳи синмай, ўзлигини йўқотмаганларгина мақсадига етади.