Олий Мажлис Сенатининг 25 янаврда бўлиб ўтган 3-ялпи мажлисида “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни атрофлича муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан маъқулланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган мазкур қонун омонатчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатли ҳимоя қилинишини таъминлаш ва аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилгани билан ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Қонунни ишлаб чиқиш зарурати нималардан иборат?
Маълумки, банкларимиз орасида жисмоний шахс бўлган кўплаб мижозларга хизмат кўрсатаётган Халқ банки омонатларни кафолатлаш тизимида иштирок этмайди. Шу сабабдан мазкур банкка жойлаштирилган омонатлар давлат томонидан кафолатланади.
Бошқа банклардаги омонатлар эса Фуқароларнинг омонатларини кафолатлаш жамғармаси (Фонд) томонидан кафолатланган.
Халқаро тажрибага мувофиқ, омонатларнинг чекланган миқдорда кафолатлаш тизимига ўтилиши, битта банкнинг мазкур тизимдан четда қолдирилиши ва мазкур банкдаги омонатларнинг тўлиқ ҳажмда кафолатланиши бозор мувозанатига, шунингдек хусусий молия сектори ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Шунинг учун ҳам бошқа тижорат банклари билан бир хил шароитда рақобатлашиши учун Халқ банки омонатларини давлат томонидан кафолатлаш тизимини бекор қилиш ҳамда мазкур банкни Фонднинг тўлақонли аъзосига айлантириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Маълумки, Ўзбекистонда 2008 йилнинг охиригача фуқароларнинг омонатлари бўйича ҳақ тўлашнинг максимал миқдори энг кам иш ҳақининг 250 бараварига тенглаштирилган эди. Бироқ жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида омонат миқдоридан қатъий назар уни тўлиқ ҳажмда қоплаб бериш амалиётига ўтилди.
Янги Қонун билан энди бир банкда бир омонатчига тўланадиган компенсация, агар кафолатлаш объектининг миқдори икки юз миллион сўм ёки ундан кам бўлса, кафолатлаш объекти қолдиғининг тўлиқ ҳажмини, агар кафолатлаш объектининг қолдиғи икки юз миллион сўмдан кўп бўлса, икки юз миллион сўмни ташкил этиши белгиланмоқда.
Малумот учун: Чекланмаган миқдорда кафолатлаш биздан ташқари фақат Белорус ва Туркманистонда сақлаб қолинган. Халқаро тажрибада ҳам омонатларни кафолатлаш бўйича турли миқдорлар белгиланган. Масалан, бу Озарбайжонда 17,7 минг доллар, Россияда 14,4, Туркияда 14 минг доллар тарзида белгиланган. Бизда эса бу миқдор 15,6 минг долларга тенгдир.
Шу ўринда қонун билан банклардаги омонатларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлаш соҳасидаги ваколатли орган - “Омонатларни кафолатлаш агентлиги”нинг фаолияти ва унинг вазифалари, ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари белгиланмоқда. Агентликнинг Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа идоралар билан ҳамкорлиги ҳам белгилаб қўйиляпти.
Агентликнинг кузатув кенгаши эса юқори бошқарув органи ҳисобланади. Шу ўринда Марказий банк раиси Кенгаш раиси ҳисобланишини, Раис ўринбосари Кенгаш аъзолари орасидан сайланишини айтиш жоиз. Кенгаш аъзоларининг ваколатлари муддати улар тайинланган кундан эътиборан беш йилни ташкил этади.
Шунингдек, янги қонун билан кафолатлаш тизими, банкларнинг кафолатлаш тизимида иштироки, кафолатлаш тизими маблағларини бошқариш, Кафолатлаш фонди маблағлари манбалари ва мазкур маблағлардан фойдаланиш, Кафолатлаш фонди тақчиллигини молиялаштириш, кафолатлаш объектлари, кафолатланган омонатлар миқдори ва улар бўйича компенсация тўлаш тартиби, компенсация миқдори, компенсация тўлаб беришнинг умумий принциплари, компенсацияларни тўлаб бериш тартиби, омонатчиларнинг ҳуқуқлари, кафолатлаш тизими ишлаши тўғрисида жамоатчиликни хабардор этиш каби нормалар ҳам аниқ-тиниқ белгиланмоқда.
Биламизки, самарали тарзда шакллантирилган омонатларни кафолатлаш тизими молиявий барқарорликни таъминлашнинг асосий элементи ҳисобланади.
Шу ўринда Марказий банк томонидан банк лицензияси чақириб олинганда, омонатчилар маблағини тезкорлик билан Агентлик томонидан Кафолатлаш фонди маблағлари ҳисобидан қайтариб берилиши бошқа банклардаги омонатчилар ўз пул маблағларини оммавий ечиб олиниши (“bank run”) олдини олиш орқали банк-молия тизимидаги барқарорликни сақлаб туришга хизмат қилишини таъкидлаш жоиз.
Хулоса ўрнида, шуни айтиш жоизки, Жаҳон банки экспертлари кўмагида ишлаб чиқилган ушбу қонуннинг қабул қилиниши омонатчиларнинг мулкий ҳуқуқларини кафолатли ҳимоя қилишга хизмат қилади ва банкларга бўлган ишончнинг ортишини таъминлайди.