Ўзбекистон — Россия муносабатлари ривожланаётгани эътироф этилди

Ўзбекистон — Россия муносабатлари ривожланаётгани эътироф этилди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги ўз фаолиятини якунлаётган Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Мальгиновни қабул қилди. 

Н.Исмоилов элчининг Ўзбекистон — Россия муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қўшган салмоқли ҳиссасини алоҳида қайд этди. 
Элчининг фаол иштироки ва кўмагида турли даражаларда тизимли мулоқот ва самарали алоқалар йўлга қўйилгани, савдо-иқтисодий соҳада сезиларли ютуқларга эришилгани таъкидланди.
 
Учрашувда парламентлараро, шу жумладан халқаро парламент тузилмалари доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Россия ва Ўзбекистон парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик йил сайин мустаҳкамланаётгани қайд этилди. Икки давлат раҳбарларининг яқин муносабати барча соҳадаги ўзаро ишончни ва парламентлараро шерикликни кенгайтиришда муҳим омил бўлаётгани эътироф этилди. 
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думасининг Ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссияси парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлашга туртки бераётгани урғуланди.