Партия нимани танқид қилди?
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси йиғилиши ҳамда қуйи палатанинг навбатдаги ялпи мажлисида чиндан ҳам иқтисодий-ижтимоий ҳаётимиз билан боғлиқ муҳим масалалар ҳамда юртдошларимиз манфаатига хизмат қиладиган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди Айниқса, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон–2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2024 йил якунлари ижроси муҳокамасида «Миллий тикланиш» депутатлари фаол иштирок этдилар.
Ҳукумат ҳисоботида қайд этилишича, дастурда ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитлар яратиш борасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, таълимни янги босқичга кўтариш, қамровни ошириш мақсадида 96 та янги давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди, жами боғчалар сони 6 915 тага нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 31 140 тага етказилди. Натижада қамров даражаси 76 фоизга етди.
Йиғилишда 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги олис ва чекка ҳудудларда жойлашган 100 та мактабнинг 10 643 нафар ўқувчиси учун бепул мактаб автобуси қатнови йўлга қўйилгани таъкидланди.
Умумий ўрта таълим тизимида «Таълим учун қулай муҳит» дастурини амалга ошириш мақсадида мавжуд 9 920 та умумтаълим мактаби қайта хатловдан ўтказилиб, 6 099 та мактабга марказлашган ҳолда ичимлик суви олиб келинди. Бунда 2 521 та мактаб муқобил сув манбасига эга экани, 1 300 тасида сув таъминотига эга эмаслиги, шунингдек, 1 024 та мактаб марказлашган оқова сув тизимига улангани ва қолган 8 896 та мактаб хандақлардан фойдаланаётгани аниқланди.
Кейин йилларда миллий иқтисодиётимиз драйверига айланаётган туризмни ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратиляпти. Ҳисобот дарида тадбиркорларнинг 6,5 триллион сўм миқдордаги сармояси билан 24 минг ўринли меҳмонхоналар ишга туширилди. 2025 йилда меҳмон ўринлари яна 30 мингтага ошиши, 2024 йилда ишга тушган 17 та йирик савдо ва туристик маскан ёнига жорий йилда яна 25 та шундай мажмуалар қўшилиши кутиляпти.
Умуман, 2024 йилда жами 3 млрд 489,5 млн доллар туризм хизматлари экспорти, шу жумладан, 218 млн доллар тиббиёт ва таълим туризми экспорти амалга оширилди. Хорижий мамлакатларда республиканинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида Туризм қўмитасининг Буюк Британия, Япония, Хитой, Германия ва АҚШдаги туризм вакиллари ва туризм бренди элчиси тайинланди.
Фракция аъзолари Давлат дастури ижросини таъминлаш жараёнида амалга оширилган ишларни атрофлича муҳокама қилиб, ҳудудлардаги ўрганишлар давомида сайловчилардан тушган мурожаатларга ҳукумат вакиллари эътиборини қаратдилар.
Фракция раҳбари Алишер Қодиров дастлаб энергетика билан боғлиқ масалани кўтарди.
Ҳисоб-китобларга қараганда, мамлакатимиз углеводород энергияси – нефть, газ, кўмирдан фойдаланиш ҳисобига ҳар йили ялпи ички маҳсулотнинг камида 4,5 фоизини йўқотмоқда. Бунинг асосий сабаби ишлаб чиқарувчи ва узатувчи қувватларнинг эскирганидир.
Уларни модернизация қилиш учун эса 52 млрд доллар миқдорида маблағ зарур. Фракция раҳбари айни шу масалада ҳам иқтисодий, ҳам экологик фойдали бўлган «яшил энергетика»га ўтиш минг чандон афзал эканини таъкидлади. Зеро, бутун дунёнинг 160 дан ортиқ давлати шу йўлга ўтяпти, жумладан, Ўзбекистон ҳам.
Таҳлилларга кўра, мамлакатимизда қуёш ва шамол энергиясининг салоҳияти электрга бўлган эҳтиёжни 10-12 баробар ортиғи билан қоплай олади. Шу боис, 2019 йилда «Яшил иқтисодиёт»га ўтиш стратегияси қабул қилинди ва соҳада ҳуқуқий база яратилиб, инвесторлар учун жозибадор муҳит яратилди.
Охирги 5 йилда соҳага қарийб 20 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиниши натижасида 20 га яқин йирик қуёш ва шамол электр қувватлари ишга туширилди ва «яшил энергия» улуши 16 фоиздан ошди. 2030 йилга бориб бу кўрсаткични 54 фоизга етказиш режалаштирилган. Албатта, бу катта натижа, энг асосийси ва эҳтиёжимиздан ортганини Европага сотиш кўзланяпти.
Соҳа мутахассислари яна бир фикрга урғу беришяпти: бугун ҳар бир уйда йилига ўртача 400 кВт/соат электр энергияни тежаш имконияти бор. Бу йилига 1,8 млрд. кВт соат электр энергия тежалади деганидир. Бу эса ушбу қувват Жиззах ёки Сирдарё вилоятларини йил давомида электр энергияси билан таъминлашга етишини англатади.
Табиий газ қазиб олишда ҳам худди шундай муаммоларга дуч келяпмиз. Бугун электр энергиянинг 75 фоизи газни ёқиш орқали ишлаб чиқарилмоқда. Аҳолига етказиб берилаётган 1 куб газнинг нархи 2000 сўмга тушгани ҳолда одамларга деярли уч баробар арзонга – 650 сўмга сотилмоқда. Ўзбекистонда газ захираси кескин камайиб бораётганини эътиборга олсак, энди босқичма-босқич газ истеъмолидан воз кечиб, электр энергиясига ўтишимиз лозим бўлади.
Аҳоли эса энергетика тизимида амалга оширилаётган бундай ишлардан хабардор эмас. Шунингдек, тармоқни бозор талаблари асосида ривожлантириш йўлидаги муаммолар, «яшил энергетика» билан боғлиқ лойиҳалар кўлами ҳақида етарлича маълумотлар берилмаяпти.
Бугун ижтимоий тармоқларда жамоатчилик томонидан энг кўп муҳокама қилинаётган масала ҳам, шубҳасиз, энергетика мавзуси бўлмоқда.
– Энергетика масаласининг кун тартибидан тушмаётгани сабаби ҳам одамларнинг соҳада олиб борилаётган ишлардан бехабарлиги, тўғрироғи, хабардор қилинмаётгани билан боғлиқ. Бу ишларга масъул бўлган Энергетика вазирлиги эса жим, – деди Алишер Қодиров.
Шунча гап-сўз, эътирозларга қарамай, вазир ўринбосари Умид Мамадаминов танқидлар ўринли эканини, вазирлик бу йилдан бошлаб аҳоли билан кўпроқ очиқ мулоқотлар ўтказишга тайёргарлик кўраётганини айтиш билан чекланди, холос.
Маълумки, Президентимизнинг 2024 йил 21 февралдаги 37-сонли Фармонида 2025 йил 1 январдан миллий сертификатга эга «Ўзбек тили ва адабиёти» фани ўқитувчиларига ҳам 50 фоиз устама тўланиши белгиланган. Аммо Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қайсидир ҳужжати билан бу тартиб фақат «Она тили ва адабиёт» ҳамда «Тарих» фанлари ўқитувчиларига татбиқ этилмоқда.
Фракция аъзоси Нодир Тилаволдиев ушбу масалада ҳукуматдан изоҳ сўради ва вазирликнинг бу ҳаракатини Давлат тилига ҳурматсизлик деб баҳолади.
Фарҳод Зайниев эса мактабларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласини кўтарди. Депутатнинг қайд этишича, смета ҳужжатларида барча мактабларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун 108 млрд сўм зарурлиги ҳисоб-китоб қилингани ҳолда бу мақсадларга 14 млрд сўм ажратилган, холос.
– 1300 та мактаб тоза ичимлик суви билан таъминланмагани бу катта фожиа. Тоза сув ичмаган боланинг кейинги манзили касалхона бўлиши мумкинлигини наҳот Тошкентда ўтирган масъуллар тушунмаса, – деди депутат.
Фракция аъзолари юқоридаги икки масала бўйича тегишли вазирликларга «Депутат сўрови» чиқаришга ва бу масалалар ижросини қатъий назоратга олишга қарор қилишди.
Азамат Пардаев ҳам муҳим масалага эътибор қаратди: Қашқадарё ва Сурхондаё вилоятларининг олис ва чекка ҳудудлари ўқувчилари учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилганини олқишлаб, ҳукумат вакилидан бу борада яна қандай ишлар режалаштирилганини сўради.
Транспорт вазирлиги вакилининг маълум қилишича, бу йилги тажрибани Самарқанд ва Жиззах вилоятларида давом эттириш режалаштирилган. 2030 йилгача олис ва чекка ҳудудларда жойлашган барча мактабларга бепул автобус қатнови йўлга қўйилади.
Маълумки, бугун Россияда ишлаётган ватандошларимизнинг асосий қисмини ёшлар ташкил қилади. Бироқ ижтимоий тармоқлар орқали кўряпмиз, эшитяпмиз: Россияда сўнгги йилларда мигрантларнинг таҳқирланишига сабаб бўлувчи қонунлар шунчалик кўп қабул қилиндики, қонун чиқарувчи органи – Федерал Давлат Дума тирикчилик мақсадида борганларнинг шароитини оғирлаштириш учун барча чораларни кўряпти. Ҳатто рус тилини билганлар ҳам таҳқирланаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.
Бундан кўриниб турибдики, Россия меҳнат бозори ўз жозибадорлигини йўқотяпти. Шундан келиб чиқиб, ишчи кучига эҳтиёжи бўлган Европа, яқин ва узоқ шарқ давлатлари меҳнат бозорига эътиборимизни кучайтиришимиз лозим. Бунинг учун эса ёшларимиз ҳеч бўлмаганда инглиз тилини бошланғич даражада билишлари зарур бўлади.
Фракция йиғилиши ҳам, қуйи палата ялпи мажлиси ҳам ана шу руҳда ўтди. Муҳокамалар якунида Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи маъқулланиб, Ҳукуматнинг тегишли фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар акс этган тегишли қарор қабул қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) 2024 йилдаги фаолияти билан боғлиқ масала ҳам фракция аъзолари томонидан қизғин муҳокама қилинди.
Омбудсман Феруза Эшматованинг маълум қилишича, ўтган йили тушган жами мурожаатлар сони 23422 тани (2023 йилда 18622 та) ташкил этган бўлса, уларнинг 45,4 фоизи хотин-қизлардан, 54,6 фоизи эса эркаклардан тушган.
Ҳудудлар кесимида таҳлил қилганда энга кўп мурожаат Қашқадарё вилояти, Тошкент шаҳри ва ва Сурхондарё вилоятига, энг ками эса Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятига тўғри келган.
Ҳисобот йилида Омбудсманнинг ишонч телефонига келиб тушган мурожаатлар сони эса 4748 тани ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 29 фоизга ошган. Энг кўпи Тошкент шаҳри, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларига, энг ками эса Сирдарё ва Хоразм вилоятларига тўғри келган.
Депутатлар Омбудсманнинг ижтимоий йўналишлар, жумладан, таълим, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш билан боғлиқ фаолиятига эътибор қаратиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Таъкидланганидек, «Миллий тикланиш» учун инсон ҳуқуқлари масаласи доимо устувор бўлиб келган. Шу маънода, фракция Омбудсман фаолиятини қўллаб-қувватлаб, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш чораларини кўради.