“Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров “Дарё.уз” мухбири саволларига жавоб берди.
– Алишер Келдиевич, саноқли кунлардан сўнг мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги кенг нишонланади. Шундан келиб чиқиб, суҳбатимиз аввалида айнан мустақиллик йилларида партиянинг ғоя ва мақсадларини амалга ошириш, унинг фаолиятини сифатли ташкил этиш борасида асосий эътибор қаратилган жиҳатлар ҳақидаги маълумотлар билан ўртоқлашсангиз...
– Аввало, бутун халқимизни, сайловчиларни, шунингдек, электоратимизни Мустақиллик байрами билан самимий табриклайман. Яхши биласиз, ушбу байрам “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтказилмоқда. Бу борада айтишим мумкинки, мустақиллик берган имкониятлар, Янги Ўзбекистон, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек буюк мақсад, шубҳасиз, барчамизни бирлаштирмоқда. Умуман, биз турли сиёсий партияларга мансуб бўлишимиз, турли ғоя ва қарашлар тарафдори бўлишимиз мумкин. Бироқ Ўзбекистон халқининг мақсади ягона – барчамизни Ватан, эл-юрт манфаати бирлаштириб турибди. Айни шу жиҳатдан мустақиллик шиори ҳам партиямизнинг ғоя ва мақсадлари билан ҳамоҳанг.
Албатта, мустақиллик йилларида, айниқса, сўнгги 7-8 йил ичида мамлакатимизда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Бу борада миллий қадриятларимизни авайлаб асраш, ўзбек тилининг нуфузини ошириш, ёшлар таълими ва тарбиясини яхшилаш борасидаги натижадор ҳаракатларни алоҳида таъкидлаган бўлар эдим. Бу жараёнда партиямиз ҳам ўз ғоя ва мақсадларидан келиб чиққан ҳолда халқимиз манфаати йўлида янги ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Хусусан, таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, педагоглар мақомини ошириш, ёшлар таълимини сифат жиҳатдан яхшилаш, тарбия масаласига алоҳида устуворлик бериш, миллий қадриятлар, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш сингари муҳим йўналишларда олиб борилган ислоҳотларни алоҳида таъкидлаш мумкин. Умуман олганда, бундан кейин ҳам мустақиллик берган ҳуқуқ ва имкониятлар асосида халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, давлат ва жамият ҳаётини такомиллаштириш партиямиз фаолиятининг устувор вазифаси бўлиб қолаверади.
– Партиянинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсангиз?
– Асосий мақсад ва вазифалар халқимизнинг миллий қадриятлари, азалий урф-одат ва анъаналарини, маънавий ва маданий меросимизни асраш ва уларни кенг тарғиб этиш, шунингдек, ҳар бир ватандошимиз онгида ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга ҳисса қўшишдир. Бунга эришиш учун эса тарбия ва таълим бизга асос бўлиши керак. Хабарингиз бор, шу кунгача партиямизнинг асосий электорати бўлмиш таълим ва маданият соҳаси вакиллари, бир сўз билан айтганда, зиёлилар қатлами манфаатини парламент ҳамда маҳаллий Кенгашларда самарали ифодалаб келяпмиз.
Яхши биласиз, партиямиз мўтадил ўнглар партияси ҳисобланади. Шу жиҳатдан, биз қадриятлар, анъана, урф-одат ва маънавиятга нисбатан муносабатда консервативмиз. Лекин шу билан бирга, миллий қадриятларимизга зид бўлмаган, замонавий, истиқболли ғоя ва ташаббуслар тарафдори ҳаммиз.
– Сўнгги парламент сайловига ҳам тўрт ярим йилдан ошди. Демак, қайсидир маънода партия фаолиятини сарҳисоб қилса бўлади. Шу маънода, партиянинг ўтган фаолиятини, ҳудудий ташкилотлар, депутатлар фаолиятини қандай баҳолайсиз, улардан кўнглим тўқ дея оласизми?
– Албатта, фаолиятимизга холис ва ҳаққоний баҳони сайловчи, яъни халқимиз беради. Бугун биз халқни рози қилиш, келажакда эмас, одамларга айнан бугун қулай шароитлар яратиш Янги Ўзбекистоннинг бош талабига айланган кунларда яшаяпмиз. Бу жуда узоқни кўзлаган йўл бошида турганимизни англатади. Алоҳида таъкидлашни истардимки, барча партиядошларимиз шу мақсад йўлида ишлаяпти ва саъй-ҳаракатларимиз натижасида бугун мамлакатимиздаги етакчи сиёсий кучлардан бирга айландик.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 36 нафар депутатимиз бор, бу парламентда иккинчи катта фракциямиз, деганидир. Фракциямиз 2020-2024 йилларда жами 40 та, биргина ўтган йилда эса 6 та қонун лойиҳасига ташаббускор бўлди. 72 маротаба Парламент назорати тадбирлари, хусусан, 26 маротаба “Ҳукумат соати”, 30 маротаба “Парламент эшитуви” ўтказилдик. Депутатларимиз томонидан 16 маротаба “Парламент сўрови”, мутасаддилар ва тузилма раҳбарларига 16 та депутат сўрови юборилди. 180 га яқин таклифларимиздан қонунларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда фойдаланилди.
Энг асосийси, 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастуримизда белгиланган вазифаларнинг 98 фоизи бажарилди.
Шу ўринда ёшлар масаласи биз учун доимо муҳим бўлганини айтишим керак. Ана шу талабдан ҳамда партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Чиноз туманидаги Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси ҳамда Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини назорат ва таҳлил нуқтайи назаридан пухта ўргандик. Якунда ушбу муассасалар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, болаларнинг руҳий-маънавий дунёси ва маданий савиясини ўстириб бориш, уларнинг миллий ва жаҳон мусиқа маданиятининг энг яхши асарлари билан ошно бўлишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Болалар мусиқа ва санъат мактабларини доимий равишда ўрганаяпмиз.
Шунингдек, фракция ташаббуси билан партиянинг мақсад ва ғояларига мос келмаганлиги учун 11 та қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталарига қайта ишлашга юборилди. Буларнинг барчаси жойлардаги, тизимдаги ўрганишлар натижасидир.
Сайловдан сайловгача бўлган даврда аксарият ҳудудий кенгашларимиз фаолияти нисбатан самарали бўлди. Хусусан, ҳудудлардаги 300 нафардан ортиқ депутатларимиз Янги Ўзбекистонни барпо этиш ислоҳотларида фаол иштирок этмоқда. Масалан, ўтган йили улар томонидан жойлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 464 та масала-таклиф сессиялар кун тартибига киритилди, 810 та масала доимий комиссия йиғилишларига олиб чиқилди. 1060 нафар мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилди. Ташкилот ва мутасаддиларга эса 4149 та депутатлик сўрови юборилди. Уларнинг 87 фоизи ижобий ҳал этилган бўлса, қолганларининг ижроси қатъий назоратга олинди.
– Партиянинг энг муҳим қаноти – ёшлар ва аёллар фаолияти, партиявий лойиҳалар ижроси қандай кечяпти?
– “Ёшлар қаноти”ида илк бор “Кўмак” кўнгилли-тарғибот гуруҳлари шакллантирилган бўлса, “Ёш сиёсатчилар клуби” фаолияти йўлга қўйилди. Партияда олий ўқув юртлари талабалари учун “Очиқ эшиклар куни”ни ташкил этиш анъанага айланди. Марказий кенгаш томонидан ёшлар мурожаатини қабул қилиш мақсадида @MTYoshlarmurojaatiBot ишга туширилди. “Аёллар қаноти” қошида эса “Депутат аёллар клуби” ташкил этилди. Натижада улар кўмагида жойларда “Аёллар дафтари”га киритилган 13 882 та аҳоли хонадонларининг шароити ўрганилди. “Аёллар дафтари”га киритилган 11 046 нафар хотин-қизнинг муаммолари ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, “Аёл ва сиёсат” рукнида “Сиёсатга марҳамат!” маҳорат дарсларини ўтказиш йўлга қўйилди. Аёлларга ҳуқуқий маслаҳат беришга қаратилган АдинахонЮрист_Боти ишга туширилди. Натижада партия Марказий кенгашига 41 709 та фуқаро мурожаати келиб тушиб, уларнинг 28 511 таси ижобий ҳал этилди. 13 158 тасига эса тегишли тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, “Хизмат-беминнат” лойиҳаси – фанлардан ўзлаштириши паст ва кам таъминланган оилалар фарзандларига қўшимча бепул таълим бериш, ёшлар ва хотин-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ижодий салоҳиятларини рўёбга чиқариш ва касбий кўникмаларини оширишга хизмат қилади. Лойиҳа доирасида жами 5 523 та ўқув курслари ташкил қилиниб, (умумтаълим фанлар, турли хил касб-ҳунар, тадбиркорлик, касаначилик ҳамда спорт йўналишларида), 11 518 нафардан ортиқ хотин-қизлар ва 15 477 нафар ёшларга қўшимча таълим берилди, кўплари касб-ҳунарга ўргатилди. Лойиҳа доирасида таълим олган ёшларнинг 500 нафардан ортиғи олий ўқув юртларига қабул қилиндилар.
Шунингдек, фаолларимиз томонидан “Уйма-уй” лойиҳаси йўлга қўйилганини таъкидлаш жоиз. У ҳар бир маҳалла аҳолисининг, айниқса, уюшмаган, аниқ бир машғулотга эга бўлмаган, ишламайдиган ва чет элга чиқиб кетган ёшлар ҳамда хотин-қизларнинг хонадонларига бориб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган. Лойиҳа доирасида ҳудудлар кесимида 120 363 та хонадонга борилиб, 13 092 нафар ёш қамраб олинди. 13 721 нафар ёшлар, 7 857 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди. 5936 нафар ёшлар ва хотин-қизларга кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди. 6 758 нафар ёшлар ва 10 146 нафар хотин-қизларнинг соғлиғини тиклаш юзасидан амалий ёрдам берилди. 3 942 нафар аёлларга уй-жой ва ер-мулк билан боғлиқ масалаларида кўмаклашилди, 324 нафар йигит-қиз ҳуқуқий маслаҳатлар олишди.
Албатта, натижалар ҳақида узоқ гапириш мумкин. Аммо барча партиядошларимиз қаерда ва қандай вазифада ишлашмасин доим юртдошларимиз олдида масъулият ҳисси билан яшамоқдалар.
– Марказий сайлов комиссияси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга старт берилди. Айтингчи, “Миллий тикланиш” ана шу муҳим тадбирга қай даражада тайёр?
– Партия шундай институтки, у, асосан, сайловлар орқали ўзининг ғоялари ҳамда ташаббусларини рўёбга чиқариш даражаси ва ҳолатини аниқлаб боради. Шунингдек, сайловлар партиянинг жамоатчилик томонидан қанчалик эътироф этилаётгани, амалга оширилаётган ишлардан хабардорлиги ва қўллаб-қувватланиш даражасини билиб бориш учун ҳам ниҳоятда аҳамиятлидир. Шу маънода, сайловга тайёр бўлмаган ҳар қандай партия заиф партия саналади. Сайлов орқали партия ўз электоратига мурожаат қилиши, ғояларини тушунтириши ҳамда ана шу ғоялар орқали қўллаб-қувватланиб, парламент ва маҳаллий кенгашлардаги ўрнини мустаҳкамлаб бориши керак. Биз ўтган сайловлардан кейин айнан шу масалаларга алоҳида эътибор қаратдик.
Ишонаманки, биз бу сайловларга миллий тараққиётимизнинг беқиёс аҳамиятини, дунёдаги нотинч ҳолат, давлатлар ўртасидаги муносабатлар кескинлашиб бораётган бир пайтда миллий бирдамлик, бирлик ва миллий қадриятларни асраб-авайлашнинг тарихий заруратини англаган сайловчилар билан кириб келаяпмиз.
– “Миллий тикланиш” демократик партияси бир неча йиллардан бери сайлов тизими бўйича ўз ташаббусларини илгари суриб келаётганди. Ниҳоят, бу амалга ошди. Биринчи марта биз аралаш сайлов тизимига ўтаяпмиз. Сизнингча, бундан ким ютади – сиёсий партияларми ёки сайловчилар?
– Пропорционал сайлов тизимининг миллий сайлов тизимида устувор бўлишига доир таклифларимиз бежиз эмас эди. Хўш, нима учун Ўзбекистоннинг сайлов тизими тўла пропорционал бўлиши кераклиги ҳақидаги таклифини илгари сургандик?
Биламизки, бугунги сайловчи ўз депутатига асосан маиший, ҳуқуқий муаммоларини ечиб бериш борасида мурожаат қилаяпти. Аммо тан олайлик, бугунги депутат айримлар таъкидлаётганидек, чексиз ваколатларга эга эмас. У фақат қонунчилик ва айрим назорат ваколатларига эга шахс. Сайловчиларнинг муаммоларини маҳаллий ҳокимликлар билан муҳокама қила олади, холос. Яъни муаммони бир ўзи ҳал қилолмайди. Шу сабабли ҳам сайловчи ва депутат ўртасидаги ишончсизликка асосан мажоритар сайлов тизими сабаб, деб ҳисоблайман. Чунки амалдаги сайлов тизимида депутат сайловчи олдига чиқиб, “менга овоз беринглар, парламентдаги вакилларингга айлансам, манфаатларингни ҳимоя қиламан”, деб ваъда беради.
Лекин амалдаги парламент тизими депутатга ўзини намоён қилиши ва бундай ваъдаларнинг уддасидан чиқишига имкон бермайди. Чунки, қабул қилинган қарорлар тақдири ижро ҳокимияти фаолияти билан боғлиқдир. Пропорсионал сайлов тизимида депутат эмас, партия ваъда беради ва сайловчи манфаатини турли идораларда, энг муҳими, парламент ва фракциянинг кучи билан ҳимоя қилади. Шундан келиб чиқиб, биз пропорсионал сайлов тизимига ўтишни таклиф қилгандик ва аралаш сайлов тизимига ўтилганини партиянинг муваффақиятларидан бири бўлди, деб ўйлайман.
Бу тизимнинг яна бир қулайлиги шундаки, айнан пропорционал сайлов тизимида партия ўз вакилларини депутатликка номзод сифатида киритади ва сайлов якунларига кўра, Марказий сайлов комиссия уларни эътироф этади. Партия номзод кўрсатганидан кейин депутатга ҳам талаб қўйиш имконига эга бўлади. Шу кунгача эса партия имкониятлари чегараланган эди. Бир нарсани унутмаслигимиз керак: парламент бу халқ уйи, унда халқ вакиллари ўзи овоз берган депутати олдига “қонунлар бизга хизмат қилсин, мамлакатимиз тараққиёти фаровонлигимизни оширсин” қабилидаги масалаларни қўяди.
Энди тасаввур қилинг, парламентда ҳар бир депутат ўзининг бевосита дахлсизлик ҳуқуқи ҳамда депутатлик ваколатларидан фойдаланиб, ўз ғоя ва ташаббусларини илгари сура бошласа, ўзи тўғри деб билган масалаларни ҳимоя қилса, алоҳида инструмент яратиб, сайловчилар билан ишлай бошласа, унда парламентдаги партиявий ғоя ва мақсадлар нима бўлади?
Бундай тарқоқлик нафақат парламентни, балки жамиятни ҳам тарқоқликка олиб келиши мумкин. Ишончим комилки, тафаккурга эга сайловчи буни сира хоҳламайди. Шу сабабли ҳам пропорционал сайлов тизими орқали сайланган депутатлар партия олдидаги маъсулият билан биргаликда, сайловчилар олдидаги масъулиятни ҳам ҳис қилади ва бу, шубҳасиз, жамоавий, таъсирчан ҳамда самарали ҳаракатга олиб келади.
– “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига муносабатингиз ва бу дастур партиянгиз учун қанчалик муҳим?
– Албатта, бу ҳужжат мамлакатимизнинг 2030 йилга қадар бўлган асосий йўналишларини, барча соҳалардаги режаларни белгилаб берадиган муҳим дастур ҳисобланади. Яъни ушбу муҳим ҳужжат миллатнинг эртаси, келажакка мўлжалланган пойдевори бўлиб, унда замонавий ёндошувлар билан бирга миллий анъана ва қадриятларимизни ҳам ўзида мужассам этган, партиямизнинг ғоя ва мақсадларига ҳамоҳанг вазифалар белгиланган. “Ўзбекистон – 2030” ўзида партиядошларимизнинг қатор таклиф ва истакларини акс эттирган дастуруламал ҳужжат сифатида ҳам фаолиятимизда муҳим ўрин эгаллайди.
Шу маънода биз Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасини эътироф этиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз.
– “Миллий тикланиш” бу йилги сайловолди дастурида илгари сураётган “Қадриятларга таянган тараққиёт” шиорини иқтисодиёт билан қандай боғлаш мумкин?
– Кўриб турганингиздек, дунё ўзгараяпти, маънавий-аҳлоқий таназзул борган сари кучаймоқда. Шу маънода, бутун дунёда кечаётган глобаллашув жараёнида барча мамлакатлар давлатчилик анъаналарини ўзларининг қадриятларига таянган ҳолда давом эттиришга ҳаракат қилмоқда. Айни шу жиҳатдан, консерватив партия сифатида биз ҳам ўзимизнинг ғоя ва мақсадларимизни шу йўналишда ривожлантираяпмиз.
Ҳар бир халқнинг, элнинг ўзига хос қадрияти - тили, дини, адабиёти, маданияти, санъати, анъанаю, урф-одатлари бор. Шу нуқтаи назардан, тарихий-маданий меросимизни асраш, анъаналаримизни сақлаш ва ривожлантириш билан бирга иқтисодий соҳани равнақ топтиришга ҳам айнан миллий қадриятлар орқали курашсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Бундан фақат ютамиз. Ўз ўрнида замон билан ҳамнафас ривожланишга, замонавийликка ҳам тайёрмиз. Фақат бу миллий қадрият ва анъаналаримиз ва партиямизнинг бошқа фундаментал ғояларига ҳам мос бўлиши керак.
Мисол учун, дастуримизда “Халқпарвар тадбиркорлар” ғояси илгари сурилмоқда. Биламизки, халқимиз азалдан ўзининг саховатпешалиги билан ном чиқазган. Ҳозир ҳам орамизда шундай ишларни амалга ошираётганлар кўп. Биз бу борадаги ишларни тарғиб қилиш, шундай инсонларни маънавий рағбатлантириш керак, деб ҳисоблаймиз. Бу иқтисодимизга, иқтисодий тараққиётимизга ижобий таъсир кўрсатади.
– Партиянинг янги сайловолди дастури лойиҳасида қайси масалаларга устуворлик берилмоқда?
– Яна такрорласам ўринсиз бўлмайди: биз учун энг устувор масала – бу тарбия. Янги дастуримизида ҳам ана шу ғоядан келиб чиқиб, баркамол авлод салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида тарбия ва таълим, яъни мактабгача ва мактаб таълимига устуворлик берилмоқда. Бу борада боғча ва мактабларга тарбиячи ва ўқитувчиларни конкурс асосида ишга қабул қилиш тартибини жорий этиш, “Янги авлод педагогларини тайёрлаш Давлат дастури”ни қабул қилиш ташаббусларини илгари сураяпмиз.
Бундан ташқари, миллий маданият ва маънавиятни ривожлантириш, қадриятларни асраш, оилани мустаҳкамлаш, аёллар, ёшларга муносиб шароитлар яратиш бўйича ҳам муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари суряпмиз. Бу борада эса оилавий ажримлар учун давлат божини ошириш, оилавий низоларни кўрадиган судьяларни ихтисослаштириш ишларини давом эттириш каби ташаббусларни айтиб ўтиш мумкин.
Шу билан бирга, биз учун соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш энг муҳим вазифа ҳисобланади. Хўш, соғлом ва баркамол авлод қандай шаклланади? Альбата, иқтисодий жиҳатдан етук ва маънан тарбияланган шахслар орқали. Бу борада тўғри овқатланиш маданиятини шакллантириш, истеъмол товарларининг таркиби, сифати ва нархи мутаносиблигини таъминлаш муҳим саналади.
Шундан келиб чиқиб, ўз сайловолди дастуримизда “Ўзбекистонда соғлом овқатланиш миллий Концепцияси”ни қабул қилиш, таркибида “GMO” бўлмаган маҳсулотларни оммалаштириш билан боғлиқ таклифларни илгари сураяпмиз.
– Бугунги кунда “Миллий тикланиш”нинг ҳукумат билан муносабати қандай?
– Биз ҳар доим ўз ғоя ва таклифларимизни ҳукуматга етказиб келганмиз ва бу ҳаракатлар бугун ҳам давом этаяпти. Бу ўзаро ҳамкорликка, айниқса, сайловчиларимиз манфаатига хизмат қилаётир.
Тўғри, партиянинг айрим қарашлари ҳукумат билан бир чизиқда кесишмаётган нуқталар ҳам бор. Масалан, таълим йўналиши. Тарбия ва таълим ислоҳотларнинг энг устувор масаласи сифатида қабул қилингани ва соҳага етарлича маблағ ажратилаётгани ҳолда, вазирликни бу борада талаб даражасида ишлаяпти деб бўлмайди. Бу фикрга боғча ва мактаблардаги ўзгаришлар ниҳоятда суст ёки депсиниш ҳолатида кечаётгани ҳам мисол бўлиши мумкин.
Тўғри, масъуллар тарбия ва таълимда натижа кўриниши учун вақт кераклигини айтишмоқда. Лекин ўша натижалар кўриниши учун бугундан тизимли ишлар олиб борилиши керак. Масалан, боғчаларимиздаги 126 минг тарбиячининг 48 минги олий маълумотли, холос. Бундан қандай хулоса чиқариш мумкин, яъни тарбиянинг ҳал қилувчи босқичи кимларнинг қўлида?
Йигирма йил ишлаб, малакасини оширмаган ёки қўлида дипломи билан соҳада адашиб юрганини жуда яхши биладиган, бошқа иш чиққунича боғча ёки мактабда кун санаб юрганларнинг салоҳият ёки иқтидорини ошириш учун пул сарфлашдан маъно борми?
Тарбиячи ҳам, ўқитувчи ҳам иш ўрнини йўқотмаслиги учун ўз устида ишлаши, иш берувчи олдида ўзининг малакали кадр эканини исботлаши керак. Бу харажатларни камайтириш, маошларни жозибали қилиш учун қўшимча манба яратади, тарбиячи ва ўқитувчиларни рақобатбардош қилади, пировардида эса тарбия ва таълим сифати ошади.
– Юқоридаги фикрларингиздан келиб чиқиб, қайси вазирлик ёки идоралар фаолиятида камчиликлар бор, деб ҳисоблайсиз ва Сизнингча, бу камчиликлар қайси масалаларга кўпроқ тааллуқли?
– Юқоридаги фикримни давом эттириш асносида ўқитувчи-педагогларни ишга қабул қилиш масаласи бугунги кунгача ўзининг муносиб ечимини топмаганини таъкидлашни истар эдим. Аввало, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бу масалага эътиборини кучайтириши лозим. Таълим-тарбия сифати билан бевосита боғлиқ бўлган муносиб педагог кадрларни ишга олиш, бу бўйича шаффоф тизимларни яратиш ҳам долзарб масала. Умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасаларида ўқитувчи-педагогларни танлов асосида ишга қабул қилишга асосланган шаффоф тизим жорий этилмаганлиги ўз-ўзидан таълим сифатига таъсир қилади.
Биламизки, бугун адлия тизимида муносиб кадрларни ишга қабул қилиш, бу бўйича замонавий АКТ, электрон платформаларни жорий этган ҳолда шаффоф ишга қабул қилиш тизими йўлга қўйилган. Нима учун тегишли масъуллар бевосита ҳаммамиз учун муҳим бўлган таълим-тарбия тизимида бу жиҳатларга етарли даражада эътибор қаратмаяпмиз? Бу борада белгиланган вазифалар ижроси ҳам кечикмоқда.
Шунинг учун ҳам Сайловолди дастуримизда бу масалаларга алоҳида эътибор қаратиб, боғча ва мактабларга тарбиячи ва ўқитувчиларни ишга қабул қилиш масалаларини тартибга солишга доир ўз ташаббусларимизни илгари суряпмиз.
Ўзбек тили масаласи ҳам бевосита биз учун жуда муҳим. Лекин давлат тили мақоми масаласида ҳокимликлар фаолиятида ҳам камчиликлар учраяпти. Бу борада ташқи реклама ва ёзувлар, эълон ва пешлавҳаларни жойлаштиришда давлат тилига оид қонунчилик талабларига риоя қилинмаётганлигини айтиш керак.
Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 35 йилдан ошди, лекин нафақат Тошкент, балки энг чекка ҳудудларда ҳам ташқи реклама ва ёзувлар, эълон ва пешлавҳалар давлат тилида ёзилмаганига кўзингиз тушади. ОАВ, ижтимоий тармоқларда бу ҳақда қанчалик кўп ёзилмасин, гапирилмасин ўзгаришлар бўлиши қийин кечаяпти.
Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Монополияга қарши кураш қўмитаси, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари давлат тили билан боғлиқ амалдаги нормалар ижросига етарлича эътибор қаратмаяпти. Ваҳоланки, қонунчилигимизда бу борадаги тартиб-қоидаларни бузганларга нисбатан жавобгарлик аниқ-равшан белгилаб қўйилган.
Шундан келиб чиқиб, юқоридаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида Сайловолди дастуримизда ташқи ёзувларни тартибга солишга қаратилган “Ташқи ёзувлар тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш, “Давлат тили ҳақида”ги Қонунни бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш, давлат тилида иш юритмаган раҳбарларга кескин чоралар кўриш каби ташаббуслар илгари суриляпти.
Юқоридагилар билан бир қаторда, миллий сериаллар, тарихий фильмлар яратиш билан боғлиқ масалаларда бизни Маданият вазирлиги фаолияти ҳам қониқтирмаётганини айтишимиз керак. Ишлаб чиқарилаётган кино маҳсулотларининг мафкуравий-бадиий даражаси жуда паст, сценарийнавислик, режиссёрлик ва актёрлик маҳоратлари етарли даражада эмас. Ёшлар учун маънавий намуна бўлиб хизмат қиладиган тарихий шахслар ва замонамиз қаҳрамонларининг образлари яратилмаган десак ҳам хато бўлмайди. Халқимизнинг шонли тарихи, буюк аждодларимиз, саркардаларимиз ҳаётини акс эттирувчи бадиий фильмлар деярли йўқ бизда.
Маълумки, кинонинг ёшлар тарбиясидаги ўрни, садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамияти жуда катта. Кино инсон тафаккурини оширишда муҳим рол ўйнайди. Унинг бой мазмуни эса аҳолининг билимдонлик даражасига бевосита таъсир кўрсатади. Эътибор берсак, ўзбек экранларида хорижий тарихий кинолар, маиший мавзудаги маҳаллий сериаллар кўпайгандан кўпаймоқда. Миллий контентнинг етарли ёки савияли эмаслиги бу борадаги бўшлиқни маънавиятимизга, қадриятларимизга зид бўлган мавзулардаги хориж фильмлари эгаллашига олиб келяпти.
Маълумки, бугун Тошкент шаҳридагина 30 дан ортиқ йирик кинотеатрлар фаолият кўрсатмоқда. Уларда ҳар куни 40 га яқин хорижий кино ва мультфильмлар намойиш этилади.
Аммо, ушбу фильмларнинг аксарияти хорижий тиллардан таржима қилинган. Кинотеатрларда ўрнатилган рекламалар ҳам давлат тилида эмас. Она тилимиз ва миллий маданиятимизни юксалтиришга масъул бўлган вазирлик эса ушбу муаммога етарлича эътибор қаратмаяпти.
Шундай экан, кинотеатрларда хорижий кинофильмларни ўзбек тилидаги таржима орқали намойиш этиш бўйича аниқ талаб белгилаш, бу борада Маданият вазирлигининг ташаббускорлигини ошириш керак.
Партиямиз мазкур муаммоларга ҳам эътибор қаратиб, ўзбек тилидаги маълумотлар базасини кенгайтириш, ҳар йили хорижий тилдаги мингта илмий адабиётни давлат тилига таржима қилиш, шунингдек, юқорида саналган муаммолар ечимига қаратилган бошқа қатор таклифларни илгари сураяпти.
– Агар “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловдан кейин ҳар қандай қонунни қабул қилиш даражасида депутатлик ўринларини эгалласа, биринчи навбатда қандай қонунни қабул қилган бўлар эди?
– Фикримча, бу “Таълим тўғрисида”ги ҳамда “Давлат тили тўғрисида”ги қонунлар бўлади.
– Сайловда “Миллий тикланиш” ғолиб бўлишига ишонасизми?
– Ишонмасак сайловга киришмаган бўлардик.
– Қийин пайтларда кимдан маслаҳат сўрайсиз?
— Тажрибали инсонлардан, албатта.