“Миллий тикланиш” партияси сайловлар олдидан “7-синфдан бошлаб болаларнинг қобилиятига қараб олий таълимга ёки ҳунармандлик, тадбиркорлик ва спорт йўналишларида алоҳида тайёрлаш тизимини жорий қилиш” ташаббусини илгари сурмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад ёш авлодни уларнинг индивидуал қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда тарбиялаш ва ривожлантириш билан изоҳланади.
Бу ёшларнинг турли соҳаларда муваффақият қозонишига имконият яратиш, меҳнат бозорига мос кадрларни тайёрлаш, шунингдек, касбий йўналишга барвақтроқ йўналтириш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшишни назарда тутади.
Бундай тизим ёшлар қобилиятини эрта аниқлаш ва уларга мувофиқ келадиган касбий йўналишлар бўйича тайёрлаш, шунингдек малакали ишчи кучини мақсадли тайёрлашни таъминлашга ҳам хизмат қилади.
Дарҳақиқат, ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган “Йигит кишига етмиш ҳунар оз” мақоли бугунги кунда, айниқса, долзарб аҳамият касб этмоқда. Ёшларни фақат олий таълим олишга йўналтириш жамиятимизда таниш ҳолат, лекин касб-ҳунарга ҳам эътибор қаратилса уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш жараёнида кўпроқ самарага эришиш мумкин.
Масалан, болалар мактабни тугатгандан кейин 3-6 йил оралиғида олий таълим муассасасига ўқишга киришади, лекин мутахассислик бўйича иш топишга қийналишади. Айни вақтда улар бошқа соҳаларда зарур касбий кўникмаларни ўзлаштирмаган бўлади. Шу боис ёшларни касб-ҳунарга ёшликдан йўналтириш муҳим. Бундай ёндошув кўплаб ривожланган давлатларда, масалан, Япония, Германия, Финландия ва Швейцарияда ҳам қўлланилади. Бу мамлакатларда таълим амалиёт билан биргаликда ташкил этилади, ўқувчилар бўш вақтларини бекорга сарфлашмайди.
Ўзбекистоннинг таълим тизимида ҳам 10-11-синфларда касб-ҳунар ўргатиш тизими жорий қилинган, лекин бу жараённи яна-да самарали ва эрта ёшдан бошлаб ташкил этиш зарур. ПИСА ( Программе фор Интернатионал Студент Ассессмен т- Талабалар билим ва кўникмаларини баҳолаш халқаро дастури) хулосаларига кўра, мамлакатимизда ўқув соатлари кўп, лекин амалиётга эътибор камроқ. Меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш ва таълим жараёнини ҳаёт билан боғлаш Ўзбекистон келажаги учун жуда муҳимдир.
Шу боис “Миллий тикланиш” партияси ёшларга фақат назарий билимлар бериш билан чекланиб қолмасдан амалий жиҳатдан ҳам қўллаш, касбий кўникмаларни бериш, ҳунармандлик ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш уларга катта имкониятлар эшикларини очади, деб ҳисоблайди.