«Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши ҳам, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг кеча бўлиб ўтган ялпи мажлиси ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 14 февраль куни ёшлар билан ўтказган мулоқотининг мазмун-моҳияти муҳокамаси билан бошланди.
Маълумки, Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этадиган дунёдаги саноқли давлатлардан бири.
Ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан ортиқ йигит-қизларнинг кириб келаётгани, 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 1 миллионга етиши муносабати билан ёшлар бандлигини таъминлаш ва қулай шароитлар яратишга Янги Ўзбекистонда алоҳида эътибор қаратилаётир.
Биргина ишбилармонлик йўналишида ўтган 8 йилда ёш тадбиркорлар сони 3 каррага кўпайиб, бугун бизнес вакиллари орасида ёшлар улуши салкам 40 фоизни ташкил этмоқда. Натижада ишсиз ёшлар сони 2 каррага камайди
Ёшларнинг олий таълим олишлари учун ҳам кенг имкониятлар яратилмоқда. Яқин-яқингача ҳам олий таълимда битта ўрин учун 10 нафардан 50 нафаргача бола «кураш» олиб борганини бир эслайлик. Ўтган қисқа даврда олийгоҳлар сони 3 баробарга оширилгани натижасида қамров даражаси 42 фоизга етди. Айниқса, хотин-қизларга шартнома тўлови давлат томонидан қоплаб берилаётгани ҳисобига улар сони 11 карра кўпайганини таъкидлаш жоиз.
Қайд этилишича, ҳозир дунёдаги нуфузли университетларда ўзбекистонлик 1 минг 500 дан зиёд талаба таҳсил оляпти. Агар ўтган 25 йилда давлат ҳисобидан 800 нафар йигит-қиз хорижга ўқишга юборилган бўлса, сўнгги 7 йилда биргина «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали 2 минг 300 нафар йигит-қизларимиз шундай имкониятга эга бўлибди.
Яна бир кўрсаткич: «Ёш китобхон» танлови иштирокчилари сони 3 миллионга етгани, сўнгги 3 йилда тил ўрганаётган ёшлар сони 2 миллиондан ошиб, «IELTS» имтиҳонидан юқори балл олганлар 5 каррага купайганини ҳам бугун оддий воқеадек қабул қила бошладик.
Фракция раҳбари Алишер Қодиров шулар ҳақида гапираркан, Президентимизнинг ёшлар билан учрашувини тарихий воқеа деб атади ва ёшлар сиёсати мамлакатнинг стратегик тақдирини ҳал қилишини таъкидлади.
Шунингдек, партия етакчиси Ватанни севиш фақат эркин гапириш эмас, Ватан учун бирон иш қилиш, бирон қиймат яратиш билан ўлчаниши кераклигини, ёшларимизнинг онги-шуури бугун нима билан шаклланса, Ўзбекистоннинг яқин келажакдаги тақдири айнан шу қарашларга боғлиқ бўлишига ҳам урғу берди.
Шундан сўнг фракция аъзолари қонун лойҳалари муҳокамасига ўтдилар. Дастлаб, «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси суғурталанган ва меҳнат фаолиятини юритувчи шахсларнинг даромадсиз қолишига олиб келувчи ижтимоий ҳатарлардан ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ташуббускорларнинг қайд этишларича, сўнгги йилларда хусусий секторда аёлларга «декрет» ва «больничный» пулларини тўламаслик, ортиқча харажатдан қочиш мақсадида ҳомиладор аёлларни ишга олмаслик ёки ишдан бўшатиш ҳолатлари тобора кўпаймоқда.
Агар ўртача иш ҳақини 4,9 миллион сўм деб ҳисобласак, «декрет» пули 19,6 миллион сўмни ташкил қилар экан. Бу маблағнинг 13 фоизи, яъни 2,6 миллион сўми Ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан қопланади. Қолган 87 фоизи эса иш берувчи зиммасига юклатилган. Лекин барча хусусий сектор вакиллари ҳам ушбу талабни бирдек бажармаяпти.
Мисол учун, 2023 йилда 34 мингта корхона тугатилгани ҳолда 125 минг ходим ишдан бўшатилган. Натижада минглаб аёллар даромадсиз қолиб кетган.
Ушбу қонун лойиҳаси ана шундай ходимларни ижтимоий ҳимоялаш, яъни «декрет» ва «больничный» пули тўланишини кафолатлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, энди иш берувчи юридик шахслар ходимларни мажбурий суғурта тартибида ишга олади. Шунингдек, ходимнинг ўзи ҳам ихтиёрий тартибда ўзини-ўзи суғурталаши мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, айни пайтда дунёнинг 160 давлатида ана шундай суғурта тизимига ўтилган.
Фракция раҳбари Алишер Қодиров ушбу қонун лойиҳасига муносабат билдирар экан, бугунги чақалоқ эртага ватанпарвар фуқаро бўлиб, улғайишига урғу берди. – Педагогика боланинг Ватанга муносабати илк даврларда онаси билан бўладиган мулоқотлар натижасида шаклланишини тасдиқлаган. Афсуски, бугун кўпчилик оналар эътибори боласига эмас, уни таъминлаш учун зарур бўлган маблағларни излашга қаратиляпти.
Туғруқ пулини кафолатлаш суғурталаш орқали ҳал қилинаётгани яхши, лекин бугун кўпроқ онанинг камида боласи 3 ёшгача бўлгунча унинг олдида бўлишини молиялаштириш ҳақида ўйлашимиз керак. Тўғри, бу харажат, лекин инсон капиталига йўналтириладиган инвестиция бу келажак ватанпарварлигининг пойдевори эканини унутмаслигимиз керак.
Бошқача айтганда, ҳар бир туғилган бола мамлакатимиз келажаги ва у кафолатланган манбаларга эга бўлиши лозим, – деди Алишер Қодиров.
Аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ҳам қизғин муҳокамалардан сўнг, шартли равишда иккинчи ўқишда маъқулланди.
Пенсия тайинлашда инсон омилини камайтириш, соҳада рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш заруратидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган ушбу қонун лойиҳасига кўра, энди ёшга доир пенсия проактив шаклда тайинланади. Яъни ёшга доир пенсиялар фуқаролар мурожаатисиз тайинланади.
Депутатлар пенсия тайинлаш тизимига киритилаётган бундай янгиликни бир овоздан маъқулладилар. Лекин лойиҳада «проактив» сўзининг ишлатилаётганига жиддий эътирозлар билдирилди.
Депутат Козим Тожиев ҳамкасбларини ўзбек қонунчиликда илк бор қўлланилаётган хорижий сўз – «проактив» сўзига эътибор қаратишга чақирди.
– Халқаро сўзларнинг ўзбекча муқобили йўқ, деган қараш билан амалиётга киритаверсак, ўзбек тили қачон қонун тилига айланади, – деди депутат.
Депутатнинг куйингани бежизга эмас.
Кейинги йилларда глобаллашаётган дунёда фан ва техника тараққиёти тилга ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмаяпти. Жумладан, ўзбек тилига хориждан жуда кўплаб янги сўзлар кириб келдики, бу жараён борган сари тезлашяпти. Лекин бундай сўзларнинг тарихи, келиб чиқиши, ўзбек тилига мансубми йўқми, муқобили борми, бу масалалар кўпчиликни ўйлантираётгани йўқ. Ҳатто бунга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси ҳам бефарқ қараяпти.
Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси, шунингдек, бу борада тузилган ишчи гуруҳга ўзбек тилига кириб келаётган янги атамаларни расмий муомалага киритиш учун экспертизадан ўтказиш ва ҳатто бундай сўзларни аввало жамоатчилик муҳокамасига қўйиш каби вазифалар юклатилган.
Қайсидир сўзлар экспертизадан ўтказилаётгандир, аммо яқин йилларда Атамалар комиссияси томонидан бирон янги сўзнинг муомалага киритиш учун жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳақида эшитганмиз йўқ.
Шунинг учун ҳам комиссия янги сўзларнинг қонунчилик ҳужжатларига татбиқ этилиши, хусусан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида атамаларнинг қонунчилик ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ қўлланилишини таъминлаш чораларини кўриши лозим.
Лекин ҳозирча бу вазифа ҳам бажарилмаяпти.
Агар бажарилганида эди, «проактив» сўзининг аввало ўзбек тилидаги барча учун тушунарли бўлган муқобили топилар эди.
Узоқ тортишувлардан кейин фракция аъзолари қонун лойиҳасининг ниҳоятда муҳимлигидан келиб чиқиб, «проактив» сўзи барча учун тушунарли бўлган ўзбекча изоҳи билан берилишини маъқулладилар.
«Миллий тикланиш" учун тил – дард, оғриқ. Партия хорижий сўзларнинг шунчаки муомалага кириб келишига бефарқ қаролмайди. Бунга масъул бўлган идоралар, айниқса, Адлия вазирлиги ва Атамалар комиссияси жиддий эътибор қаратиши лозим.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг кеча ўтган ялпи мажлисида ҳам палата Спикери Нуриддин Исмоилов ушбу масалага алоҳида тўхталиб, «проактив» сўзи фракциялар йиғилишида эътирозларга сабаб бўлгани боис, бу сўз қонунчиликка «фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда тайинланадиган пенсия» деган изоҳ билан киритилганини маълум қилди.
Кейинги қонун лойиҳаси интеллектуал мулк билан боғлиқ эди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, 2020 йилда интеллектуал мулк билан боғлиқ 54 та қонун бузилиши ҳолати аниқланган бўлса, ушбу кўрсаткич 2021 йилда 287 та, 2022 йилда 380 та, 2023 йилда эса 886 тани ташкил қилган. Ҳуқуқбузарликларнинг 50 фоизидан ортиғи ўзганинг товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш натижасида содир бўлган. Бунинг асосий сабаби интеллектуал мулк ҳуқуқини бузганлик учун белгиланган жавобгарликнинг енгиллигидир.
Масалан, 2023 йилда судлар томонидан интеллектуал мулк объектлари ҳимоясига оид 249 дан ортиқ маъмурий ишлар кўрилиб, ҳуқуқбузарлик содир этганларга ўртача базавий ҳисоблаш миқдорининг 2-4 баравари миқдорида жарима тайинланган. Аммо бу чора ҳуқуқбузарликларни камайтиришга ёрдам бермаяпти.
Маълумки, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш сари дадил ҳаракат қиляпти. Бу жараёнда эса ташкилот аъзолари Ўзбекистондан интеллектуал мулкка бўлган ҳимояни янада кучайтиришни талаб этмоқда.
Фракция йиғилишида биринчи ўқишда муҳокама қилинган ушбу қонун лойиҳасида ҳуқуқбузарларга нисбатан чоралар кўчайтирилаётганини таъкидлаш жоиз. Шу билан бирга унда контрафакт маҳсулотларни олиб қўйиш ва йўқ қилиш тартибини жорий қилиш ҳамда олиб қўйиш бўйича ваколатли давлат органи белгиланяпти.