Ўтаётган ҳафтанинг энг кўп муҳокама қилинган мавзуси, шубҳасиз, Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг (Болалар омбудсмани) йиллик маърузаси бўлди. Ушбу маъруза дастлаб, партиялар фракцияларида, эртаси куни эса парламент ялпи мажлиси муҳокамасига киритилди.
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова давлат органларининг бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши бўйича илк бор тайёрлаган маъруза билан депутатларни таништираркан, болалар инсоният ҳаётининг моҳияти, улар борлиги учун тамаддун чархпалаги ҳамиша айланиб туриши, эртамиз эгаси бўлган болажонларни асраб-авайлаш, комил инсон этиб тарбиялаш ҳар бир ота-она ва оиланинг бурчи, ҳар бир давлат тараққиётини белгиловчи энг муҳим омил эканини алоҳида таъкидлади.
Маълумотларга қараганда, мамлакатимиз аҳолисининг 35 фоизини (13 млн.га яқин) болалар ташкил қилади. Яъни, ҳар учини фуқаро мурғак болаларимиздир. Юртимизда бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қатъий сиёсат юритилаётган боис, соҳада ҳам тизимли ислоҳотлар олиб бориляпти.
Хусусан, ўтган йилларда миллий қонунчилигимизда бола ҳуқуқлари билан боғлиқ 40 дан ортиқ қонун ҳужжати қабул қилинди. Мактабгача таълим қамровининг 27 фоиздан 76 фоизгача кескин ошгани, болалар меҳнатига батамом барҳам берилгани ҳам ана шундай қатъий ёндашув натижасидир.
Қувонарли томони шундаки, бу борадаги ишлар халқаро даражада ҳам юксак эътироф этилмоқда. Биргина “Save the Children” халқаро индекси бўйича Ўзбекистонда болаларнинг ҳимояланганлик даражаси 16 поғонага кўтарилгани ҳам бунга мисол бўлиши мумкин.
Маърузада қайд этилишича, ҳисобот йилида Болалар омбудсмани номига жами 1064 мурожаат тушган ва бу 2023 йилдаги кўрсаткичдан 2,4 бараварга кўпдир. Таъкидлаш жоиз, болани зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда унинг оилавий муҳитга бўлган ҳуқуқини таъминлаш юзасидан бошқа йўналишларга қараганда кўпроқ мурожаатлар тушган.
Энг кўпи Тошкент шаҳри, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан, энг кам мурожаат эса Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Андижон вилоятларидан бўлган.
Шу ўринда болаларга нисбатан содир этилган зўравонликлар бўйича 14 та жиноят ва 18 та маъмурий иш қўзғатилганини айтиш жоиз. Таълим муассасаларида болага жисмоний зўравонлик қилингани ҳамда ўз касбий фаолиятига совуққонлик билан қарагани учун 22 нафар педагогга ва болага қўпол муомалада бўлгани учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг 3 нафар хизматчисига нисбатан интизомий жазо қўлланилган.
Боланинг билим олиш ҳуқуқини таъминлаш ҳам Болалар омбудсманининг эътибор марказидаги масала ҳисобланади. Айни пайтда мамлакатимиздаги 38055 та мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, уларда 2 млн 320 нафар бола тарбияланяпти. Бироқ боғчаларда фаолият кўрсатаётган педагогларнинг атиги 34,1 фоизи олий маълумотли экани таълим сифатига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмаяпти.
Ота-оналар томонидан фарзандини мактабга юбормаслик ҳолати ҳам болаларнинг таълим олиши ҳуқуқи бузилишига сабаб бўляпти. Миллий гвардия маълумотига кўра, 2024 йил бошида давомат ўртача 70 фоизни ташкил қилган бўлса, 515 мингга яқин ота-онага огоҳлантириш хатлари жўнатилганидан кейин ўқув йили якунида давомат 99 фоизга етган.
БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича Конвенцияси 11-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига кўра, ҳар бир бола ғайриқонуний кўчирилишдан ва чет элдан қайтарилмасликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
Мазкур халқаро мажбуриятни таъминлаш мақсадида хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон фуқароларининг 119 нафари мамлакатимизга қайтарилдики, бу шубҳасиз, Ўзбекистон ўз фарзандларини дунёнинг ҳар қандай нуқтасида ҳимоя қилишга қодир эканини ҳам кўрсатади.
Биламизки, мамлакатимиздаги мактабларнинг 25 фоизи автойўлларга яқин ҳудудларда жойлашган бўлиб, айнан уларнинг атрофида болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари кўпроқ содир бўляпти. Шундай мактабларнинг 50 фоизида мактаб олдига пиёдалар ўтиш йўлаги чизилмагани, шунингдек, мактаблар сони бошқа ҳудудларга қараганда кўпроқ бўлган вилоятлардаги мактаблар яқинида ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чоралар кўриш эҳтиёжи мавжудлиги аниқланган. 2024 йил давомида вояга етмаган шахсларга нисбатан 1 073 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилгани ҳам ушбу соҳада манзилли чоралар кўриш зарурлигини кўрсатди.
Шу боис, Болалар омбудсмани ташаббуси билан мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари жойлашган кўча ва жойларга 77 та тугмали светофор ўрнатилиб, 152 та пиёдалар ўтиш жойлари янгидан чизилди. Бундан ташқари транспорт воситаларининг тезлигини пасайтириш мақсадида мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари олдида 141 та тезликни чекловчи йўл белгилари ўрнатилди.
Фракция раҳбари Алишер Қодиров Болалар омбудсманининг 2024 йилдаги фаолиятига муносабат билдираркан, партия ғоялари, мақсад ва вазифаларининг 40-50 фоизи бевосита болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан боғлиқ эканини қайд этди.
Масалан, тарбия-таълим масаласи партия учун доимо устувор бўлиб келган ва соҳада Болалар омбудсмани шуғулланадиган кўплаб масалалар бор. Энг муҳимларидан бири, бугун аксарият ота-оналар боласига боғча ва мактабларда илк даврдаги тарбия ва таълимни бегона тилда берилишини танлаётгани билан боғлиқ.
– Тўғри, бу ота-онанинг танлови, лекин мазкур ҳолатлар болалар ҳуқуқининг бузилишига олиб келмаяптими? Ушбу жараён келажакда бола учун бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим, – деди Алишер Қодиров.
Депутат Фарҳод Зайниев эса йўлларда тиланчилик билан шуғулланаётган болалар масаласини кўтарди. Ҳатто айрим ота-оналар ўз фарзандини ана шундай ишларга мажбур қилаётганига эътибор қаратди. Депутатнинг фикрича, вояга етмаган боласини даромад манбаига айлантириб олаётганларга нисабатан қонуний чоралар кучайтирилиши лозим.
Кўпчиликка маълумки, “Миллий тикланиш” ўз болаларини эксплуатация қилаётган ота-оналарга нисбатан кескин чоралар кўриш масаласини бир неча йилдан буён кўтариб келади. Чунки амалдаги маъмурий чоралар муаммо ечимига ёрдам беролмаяпти.
Шу боис, фракция аъзолари керак бўлса, бундайларни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклифини билдирди ва Болалар омбудсмани ушбу масала билан жиддий шуғулланиши лозимлигини таъкидладилар.
Чунки ота-онасидан таҳқирлов кўрган бола эртага оиласига эмас, асосан жамиятга зарар олиб келади. Бугун боғчада калтак еган бола эртага, албатта қўл кўтарадиган болага айланди. Ўқитувчиси томонидан ноҳақликка учраган бола эса қисқа даврда жамиятда ноҳақлик қилиши тайин ва бундай ҳолатлар ҳаётимизда каррасига ўз исботини топяпти. Афсуски биз булардан тегишли хулосалар чиқармаяпмиз.
Мажлисда Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисдаги қонун лойиҳаси ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Фракция аъзоси Нодир Тилаволдиевнинг айтишича, ушбу қонун лойиҳасида меҳнат ва машғулотларда тазйиқ ва зўравонликни тақиқлаш, камситишлар рўйхатига тери ранги, оилавий аҳволи бўйича таклифлар илгари суриляпти.
Шу билан бирга тазйиқ ва зўравонлик содир этган ходимни иш берувчининг ташаббуси билан бошқа ишга доимий ўтказиш, жабрдийдаларга қўшимча таътил бериш каби нормалар ўз аксини топган.
Йиғилишда ушбу қонун лойиҳасини биринчи ўқишда бир нечта таклифлар илгари сурилгани ҳолда иккинчи ўқишда уларнинг биронтаси эътиборга олинмаганига жиддий эътироз билдирилди.
Депутат Жаҳонгир Шириновнинг таъкидлашича, биринчи ўқишда қонунчиликка “тери ранги ҳимояси” бўйича киритилаётган нормага эътироз билдирилган эди. “Тери ранги ҳимояси” айрим давлатларда муҳим бўлиши мумкиндир, лекин Ўзбекистонда бу билан боғлиқ муаммо йўқ.
Биринчи ўқишда тазйиқ ва зўравон ходимни иш берувчининг ташаббуси билан бошқа ишга ўтказилишига ҳам норозилик билдирилган эди. Зўравон ходимни бошқа ишига ўтказиб юбориш қанчалик тўғри.
Шунингдек, қонунчиликда ҳимоя ордерини фақат аёлларга берилиши белгиланган бўлса-да, ушбу лойиҳада ҳимоя ордерини барча ходимларга, жумладан, эркакларга ҳам бериш назарада тутилган. Бу Конституцион нормаларни четлаб ўтишдан бошқа нарса эмас.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакили фракция таклифлари иккинчи ўқишда нима учун инобатга олинмаганини халқаро меҳнат нормаларига зид экани билан изоҳлади: – Бу Ўзбекистоннинг халқаро рейтингларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деди вакил. Бироқ фракция аъзолари қониқарли изоҳлар берилмаганидан келиб чиқиб, қонун лойиҳасини қўмитага қайтариш таклифини қўллаб-қувватладилар.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг кеча бўлиб ўтган мажлисида ҳам ушбу қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди. Жумладан, фракция аъзоси Баҳодир Маматхонов “Миллий тикланиш” эътирозларини яна бир бор маълум қилди ва бу бошқа партия депутатлари томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.
Шу боис, қонун лойиҳаси мутлақ кўпчиликнинг овози билан қайта ишлаш ва маромига етказиш учун қўмитага қайтарилди.
Йиғилишда ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилиб, биринчи ўқишда маъқулланди.
Таъкидланганидек, ҳозирги кунда ҳомийлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи ҳар бир жисмоний ва юридик шахсга тақдим этилгани, шунингдек, бундай хайрияларни йиғиш тартибининг қонунчиликда аниқ белгиланмагани сабабли айрим ғараз ниятли шахслар томонидан фуқаролар ишончи суистеъмол қилиняпти.
Хусусан, амалиётда эҳтиёжманд аҳоли қатламларига ёрдам кўрсатиш баҳонасида ижтимоий тармоқларда эълон бериш орқали фуқароларнинг хайрия маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириш ҳолатлари кўп учраяпти.
Мисол учун, 2022 йилда “Саховат-Наманган” фонди раҳбарлари томонидан шахсий банк карталарида йиғилган 4 млрд сўмлик хайрия ўзлаштириб юборилган. Наманган шаҳрида ўрнатилган 55 та хайрия қутиларида йиғилган пулларнинг ҳисоби юритилмаган.
2023 йилда Бухоро шаҳрида Х.С. исмли аёл ижтимоий тармоқларда бемор ҳолатда ётган эркак кишининг расмини олиб, шаҳардаги масжидлар олдида расмдаги оғир бемор эри экани, уни даволаш учун пул кераклигини айтиб, намозхон ва зиёратчилардан пул йиққани аниқланган.
2024 йилда эса Термиз шаҳрида “Эҳсон ҳадялар” телеграм канали очилган. Унга 856 нафар аъзо бўлган. Ушбу телеграм каналининг 18 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари ҳам ўзлаштириб юборилган.
Айни пайтда бир қатор ташкилотлар ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида хайрия маблағларини йиғиш учун хайрия қутиларидан фойдаланаётган бўлсада, мазкур тушунчага ҳам қонунчиликда таъриф берилмаган.
Шунингдек, фуқаролар томонидан ҳомийлик хайрияларини, шу жумладан нақд пул кўринишида йиғиш масаласи ҳам қонунчиликда ўз аксини топмаган ва ушбу жараённи назорат қилиш механизмлари мавжуд эмас.
Бундай ҳолатлар эса ҳомийлик фаолияти билан қонуний тарзда шуғулланувчи ташкилотларга бўлган ишончга путур етказяпти. Шу билан бирга жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича хавф-хатарларнинг ошишига, қолаверса, Жаҳон хайрия индексида Ўзбекистон позициясига салбий таъсир ҳам кўрсатяпти.
Шу боис, ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, соҳадаги муаммолар, хусусан, эҳтиёжманд аҳоли қатламларига ёрдам кўрсатишда фирибгарлик ва бошқа қоидабузарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган ушбу қонун лойиҳасида ҳомийлик тўғрисидаги тартиб ва қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланяпти.