Шерзодхон Қудратхўжа нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон медиа маконининг нуфузли экспертлари рўйхатида ҳам туради. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор, таниқли журналист ва блогер Шерзодхон Қудратхўжа ўзининг ҳозиржавоблиги, воқеа-ҳодисаларни теран таҳлил қилиши, энг асосийси миллати ва Ватанига муҳаббати ҳамда фидойилиги билан ҳам ном қозонган. Яқинда матбуотда Шерзодхон Қудратхўжанинг умумтуркий алифбо мавзусидаги мақоласи эълон қилинди. Мавзунинг ниҳоятда долзарб эканини эътиборга олиб, таниқли олимимизга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик:
– Ниҳоят туркий дунё тилшунослари ўртасида умумтуркий алифбо бўйича ўзаро келишувга эришилди. Сизнингча, бу алифбога ўтиш туркий тилли халқларга нима беради?
– Аввало, минтақавий Туркий академия ва Туркия тилшунослик жамияти томонидан 9-11 сентябрь кунлари Боку шаҳрида ташкил этилган Умумтуркий алифбо комиссиясининг учинчи сессияси муваффақиятли якунлангани билан бирга қардош дўстларимизни қутлашни истар эдим. Туркий давлатлар ташкилоти томонидан тузилган мазкур комиссия аъзоларининг иштирокидаги муҳим учрашувдан кўзланган асосий мақсад тилшунослик соҳасида билим ва тажриба алмашиш, шунингдек, комиссия тадқиқотлари асосида туркий тилли халқлар учун умумий алифбо лойиҳасини якунлаш эди.
Комиссия аъзолари томонидан 1991 йилда таклиф этилган лотин ёзуви асосидаги умумтуркий алифбо лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди. Шу ўринда комиссия аъзоларининг Алифбодаги ҳар бир ҳарфнинг туркий тилларда мавжуд бўлган турли фонемаларни ифодалашига алоҳида эътибор қаратганларини таъкидлаш жоиз. Муҳокамалар якунига кўра, 34 та ҳарфдан иборат умумтуркий алифбо бўйича ягона келишувга эришилди. Бу, айтиш жоизки, туркий халқлар тарихидаги жуда муҳим воқеа бўлди.
Тил ҳақида, алифбомиз ҳақида гап кетганда биз беихтиёр буюк мутафаккирларимизни, халқларимизнинг ҳам руҳий, ҳам дунёвий яқинлигига хизмат қилган алломаларимизни, айниқса, Алишер Навоийни эслаймиз. Худди шундай турк адабиётининг турли даврларда яшаб, ижод қилган вакиллари – Низомий Ганжавий, Махтумқули Фироғий, Чингиз Айтматов, Абай Қўнонбоев ва Рашод Нури Гунтекин сингари буюк намояндалари ижоди ҳам алифбо масаласи бежиз кўтарилмаганини кўрсатади. Маълумки, туркий халқларга мансуб бўлган бундай беназир адиблар ўз даврида бир-бирларини таржимонларсиз тушунишган, англашган. Шу билан бирга турли миллат вакиллари ўртасидаги чегараларни бузиб, адабиёт орқали, сўз орқали халқларни яқин қилишган.
Лекин афсуслар бўлсинким, қора кунлар соясида ўтган кейинги 150 йил давомида биз бир-биримиздан узоқлаштирилдик. Ҳатто 1991 йилда мустақилликка эришган бўлсак-да, бирлашишга бўлган интилишларимиз минг бир тўсиқлар, баҳоналар билан самарасиз якун топди. Фақат бугунги кунга келиб – орадан ўттиз уч йил ўтиб, бу борада дастлабки натижалар кўрина бошлади. Бу натижаларнинг шубҳасиз, умумтуркий алифбо яратилганидир. Мана бу ҳаракатлар бизга нима беради, деган саволингизга жавоб. Гарчи, Алишер Навоийнинг:
Одами эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами
мисралари Ўрта асрларда ёзилган бўлса-да, уларнинг аҳамияти туркий халқларимиз ўзаро жипслашаётган бугунги кунларда янада яққолроқ намоён бўлмоқда, десак муболаға бўлмайди.
– Сизнингча, Ўзбекистоннинг лотин алифбосига тўлиқ ўтиши яна қанчага чўзилиши мумкин?
– Сир эмаски, кейинги 80 йилда алифбомиз олтинчи марта ўзгартирилганди. Тилшуносларнинг ёзишларича, 1910 йилларнинг охирида жадид Абдурауф Фитрат ўзбек тилини туркча (чиғатой туркчаси) услуб ва грамматикага келтириш орқали уни форс ва араб тилидаги сўзлардан тозалаш ғоясини илгари сурган экан. Аслида Чиғатой туркчаси ўзбек тилининг аждоди ҳисобланади. Тилшунослар уни «эски ўзбек тили» деб ҳам аташган.
Индиана университетининг профессори Уильям Фиерман ўзбек тили ислоҳотлари тарихига бағишланган китобида “Ўзбек 1921 йилга келиб, Фитрат эски ўзбек тилининг (бу атама барчага тушунарли бўлиши учун қўлланилмоқда) тақдири борасида ўз тасаввурларини шакллантирди. У араб имлосига асосланган ўзбек ёзувини ислоҳ қилишни таклиф қилди. Фитрат мазкур ислоҳот аҳоли орасида саводхонликни оширади ва араб тилининг ўзбек тилига таъсирини сусайтиради деб ҳисоблаган” деб ёзган экан.
Яна бир манбада келтирилишича, худди шу йили лотин алифбосига ўтиш ҳақида биринчи бўлиб Боту сўз юритган, бироқ унинг таклифи номигагина қабул қилинган. 1929 йилдан бошлаб тилимиз катта ўзгариш – лотин ёзувига ўтиш жараёнини бошдан кечирган. Аммо 1940 йилда ўзбек лотин алифбоси кирил алифбосига алмаштирилган.
Фақат Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейингина ҳукумат лотин алифбосига қайтишга қарор қилган. Шубҳасиз, бу совет ўтмишидан воз кечишга қаратилган ишора эди.
Айни пайтда ОАВларида ҳам, расмий ҳужжатларда ҳам ҳар икки алифбодан фойдаланяпмиз. Нима деб ўйлайсиз, умумтуркий алифбонинг қабул қилиниши қайси авлод вакилларига кўпроқ қийинчилик туғдиради?
– Табиийки, кирил алифбосида ёзиб, ўқиганларга қийинроқ бўлади. Лотин алифбосида савод чиқарган авлод учун бу жараён енгил кечади, албатта. Аммо энг катта эътиборни саводхонлик даражасининг тушиб кетмаслигига қаратиш керак.
Шу ўринда бу борадаги бир маълумот эсимга тушди: Ëзувчи Ойбекнинг уй-музейида унинг фотосуратлари, романлари нашрларининг турли версиялари, шахсий буюмлари ва қўлёзмалари жамланган. Хусусан, қўлёзмалари орасида 1940 ва 1944 йилларда нашр этилган «Қутлуғ қон» ва «Навоий» романлари ҳам бор. Бундан кўринадики, биз лотин алифбосига ўтиш учун 30 йил эмас, балки ундан ҳам кўпроқ – тахминан 100 йилдан бери муваффақиятсиз уриниб келяпмиз.
Бугунгача ҳам ана шу жараён давом этмоқда. Натижада икки хил алифбода ёзадиган миллат пайдо бўлди. Шунинг учун ҳам бу масалада умуммиллий ёндашувни шакллантиришимиз керак. Биз қанча тез лотин алифбосига ўтсак, шунча тез бу алифбога ўтган халқлар билан яқинлашамиз.
Хўш, бирлашиш учун бизга биринчи навбатда нима керак? Тил бирлиги, қалб бирлиги керак. Бу жараён эса энг аввало, алифбодан бошланади. Шу боис Бокуда эришилган ягона туркий алифбо бўйича келишув катта аҳамиятга эга. Энди бизнинг умумий сўзларимизни ифодалайдиган умумий алифбомиз бор. Энди биз бир-биримизни эшитишни, ўзаро таржимонсиз гаплашишни ўрганишимиз керак. Нафақат сўзлар, балки назм орқали, наво орқали, шеърий мисралар орқали бир-биримизни англашга одатланишимиз лозим. Шундагина бирлигимиз фитратимизга, қалбимизга етиб боради.
Умумтуркий алифбо яратилиши билан бу тилда биринчи бўлиб тилчилар, адабиётшунослар, дипломатлар, сиёсатшунослар сўзлаша бошлашади.
Дастлаб алифбо, кейинчалик сўз луғати яратилади ва ана шундан кейин илмий қўлланмалар ёзилади.
– Умумалифбога ўтиш маълум бир вақтни талаб этади, шундай эмасми?
– Албатта, бу бир кунда амалга ошадиган жараён эмас. Бу алифбони миллатлар ўртасида ўрнатилаётган улкан кўприкка қиёслаш мумкин. Лекин қанча вақт талаб этилмасин, бу туркий тилли давлатларнинг илмий, адабий ва ҳатто умумий қарашларини яқинлаштириш сари ташланган муҳим қадами бўлди. Биласизми, нима учун биз яшаётган ҳудуд Ўрта Осиё деб номланган. Харитани олиб қарасангиз, биз Европа ва Россия, Америкага нисбатан ўртада жойлашганмиз. Шунинг учун бизни Ўрта Осиё дейишади, аслида. Биз буюк Осиёмиз. Биз ўзимизни буюк Осиё ёки Турон, Туркистон деб билишимиз ва ана шу буюклик сари интилишимиз керак.
Шу маънода ҳам мен Марказий Осиё эмас, буюк Осиё дейилиши тарафдориман. Биз ўтмишимиздан, тарихимиздан, бугунимиздан фахрланишимиз керак. Шунинг учун ҳам биз бугунги кунни байрам қилишимиз керак. 150-200 йил давомида ўзимизга хослигимизни йўқотганимиздан кейин яна туркийлар сифатида бирлашяпмиз. Атрофга кенгроқ қарасак, биз Каспий тарафдан, Орол бўйидан, Дашти қипчоқдан эканимизни, яъни бутун туркийлар дунёга ёйилиб кетганини кўрамиз.
Бизни узоқ йиллар, айниқса, шўро даврида большевиклар, коммунистлар пантуркизм ғояси билан алдаб келди. Биз туркий бўла туриб, пантуркизм сўзидан қўрқиб яшадик. Гарчи мустақил, озод бўлганимизга 33 йил бўлса-да, аммо 25 йил давомида қўрқувдан халос бўлолмадим. Ниҳоят Янги Ўзбекистон ҳам туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлди. Бокуда шу маънода ҳам тарихий натижага эришилди. Юқорида айтганимдек, тил бирлиги юрак бирлиги, қалб бирлигидир. Энди алифбо туфайли ва сўзларимиз, дилларимиз яқинлашяпти. Кейинги навбат сиёсатга, иқтисодиётга, халқ дипломатиясига.
Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор ушбу воқеа билан туркий қўшниларимизни – дўстларимизни, бутун туркий биродарларимизни муборакбод этаман. Шундай тарихий вазифани муваффақиятли адо этгани учун эса жонкуяр мутахассислар ва сиёсий ирода учун Туркий давлатлар ташкилотига миннатдорлигимни билдираман. Умид қиламанки, энди биз бир-биримизни янада яхшироқ тушунамиз ва янада тезроқ жипслашамиз.