Навоий ўзининг саноатдаги улуши билан мамлакатимиз иқтисодиётида етакчи ўринга эга вилоят. Сўнгги етти йилда вилоятда 8 миллиард долларлик 6,5 мингта лойиҳа ишга туширилди. Тадбиркорлар сони 3 каррага кўпайди. Натижада вилоят иқтисодиёти тўққизинчи ўриндан учинчи ўринга, жон бошига даромад эса республикада иккинчи ўринга кўтарилди. Жорий йилда эса яна 10 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бунақаси Навоий тарихида бўлмаган.
Шу ўринда кейинги уч йилда навоийлик ёшлар олийгоҳга кириш бўйича 1-ўринни эгаллаб келаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Боғча қамрови эса 85 фоизга етиб, республикада 2-ўринга чиқди.
Вилоятимизнинг мамлакатимиз марказида жойлашгани, бой табиий ресурслар, етарли инфратузилма ва инсон салоҳиятига эга ҳудуд эканини эътиборга олсак, ҳали ишга солинмаган имкониятлар жуда катта экани аён бўлади. Биргина юртимиздаги 5 триллион долларликдан ортиқ қазилма бойликларининг 20 фоизи Навоий заминида жойлашган. Мамлакатимизнинг энг муҳим транспорт артерияларининг 16 фоизи ҳам ушбу ҳудуд орқали ўтади.
Шунингдек, ҳозир вилоятда 11 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилаётганини айтиш жоиз. Яна 5,2 гигаваттли шамол ва қуёш станциялари ишга тушиш арафасида.
Таъкидлаш лозим, Президентимиз Шавкат Мизиёевнинг яқинда вилоятимизга қилган икки кунлик ташрифлари биз – навоийликларни янги марралар сари етаклади десам муболаға бўлмайди. Айниқса, Давлатимиз раҳбарининг 2025 йилни вилоятда “Алишер Навоий йили” деб эълон қилиш ҳақидаги таклифи бутун вилоят аҳлининг дилидаги гап бўлди.
Президентимизнинг буюк бобомиз номи билан аталадиган вилоят маънавий тарбия, маърифий юксалиш йўлида ҳам барчага ўрнак ва намуна бўлиши, таъбир жоиз бўлса, юртимизнинг маънавий брендига айланиши зарур деган таъкидлари эса навоийликларга Янги Ўзбекистон ислоҳотларида янада фаол иштирок этишга куч-қувват, ёшларимизга эса мотивация берди.
Энди ушбу ташаббус доирасида “Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш” мавзусида Президент совғаси учун республика танлови ташкил этилади. Ҳар бир маҳалла, мактаб, олийгоҳлар ва меҳнат жамоаларида “Навоийхонлик кечалари” ўтказилади. Ёшларбоп китоблар чоп этилиб, шоир асарлари бўйича фильмлар тайёрланади. “Янги Навоий” шаҳарчасида муҳташам ҳайкал ва музей барпо этилади. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида вилоятнинг шаҳар ва туманлари, қишлоқларида Навоий бобомизга атаб янги боғлар, сўлим хиёбонлар, яшил ҳудудлар ташкил этилади.
Давлатимиз раҳбарининг янги лойиҳаларга бағишланган маросимда иштирок этиб, 3 та корхонанинг ишга туширилиши ва 12 тасининг қурилишини бошлашга старт бергани ушбу ташрифнинг энг хайрли воқеаларидан бири бўлди, албатта. Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати 3 миллиард 600 миллион доллар бўлиб, 7 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш имкониятини яратади. Бугун вилоятимизда 300 дан ортиқ чет эл корхоналари ишлаб турган бўлса, яқин келажакда уларнинг сони янада кўпаяди.
Президентимиз иштирокида Навбаҳор туманида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда эса иқтисодиётни янада ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали янги саноат корхоналарни ишга тушириш, тадбиркорликни кенгайтириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, янги иш ўринларини яратиш ва пировардида, одамлар даромадини кўпайтириш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Чекка ҳудудлардаги 18 та эски мактаб ва ичимлик суви тармоқларини янгилаш, янги ва замонавий боғча, мактаблар қуриш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тадбиркорликка қизиқиши бор 9 минг хотин-қизни касбга ўқитиб, бандлигини таъминлаш ҳамда ёшлар билан ишлашни яхшилаш юзасидан ҳам муҳим вазифалар белгиланди.
Йиғилишда вилоятимизда 16 минг камбағал оила, 8 мингдан зиёд ишсиз фуқаро борлиги кўрсатилиб, шунча йирик корхонаси бор вилоятга бу рақамлар ярашмаслиги ва мутасаддиларга четга ишлашга кетган одамлар билан гаплашиш, уларнинг оила аъзоларидан хабар олиш, даромадларини ошириш учун шароит яратиш вазифалари топширилди. Бу масалаларга жиддий қарамаган раҳбарларга нисбатан эса хулоса ҳам жиддий бўлиши қайд этилди.
Албатта, навоийликлар фаровонлигини оширишга қаратилган бундай эзгу ишлар партиямиздан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, халқимиз барча бўғиндаги депутатларимиз тимсолида зиммасидаги масъулиятни чуқур англайдиган, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимизнинг эркин ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида ўзини аямасдан тинимсиз ҳаракат қиладиган, бор билим ва тажрибасини Ватан равнақи учун сафарбар этадиган фидойи инсонларни тасаввур қилади.
Зеро, халқимиз халқ вакилларининг янги ғоя ва ташаббусларига катта умид ва ишонч билан қарамоқда.