“Зукко китобхон” танлови – билим ва тафаккур байрами
Ёш авлодни маънавий баркамоллик сари етаклаш, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини ошириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида 2026 йил Китобхонлик ойи доирасида Гранд таълим Зангиота филиалида “Зукко китобхон” номли китобхонлик танлови юқори савияда ташкил этилди.
Мазкур танловда 10 ёшдан 15 ёшгача бўлган 30 нафарга яқин ўқувчилар иштирок этиб, ўзларининг билим даражаси, фикрлаш қобилияти ҳамда ўқиган бадиий ва маърифий асарлар юзасидан тайёргарликларини намоён этдилар. Танлов ёш китобхонлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириб, уларни янада изланишга, кўпроқ ўқишга ундади.
Танлов учта шарт асосида ўтказилди. Ушбу шартлар ўқувчиларнинг:
-мутолаа қилинган асарлар бўйича билимини;
-тезкор ва мантиқий фикрлашини;
-ўз фикрини аниқ ва равон ифодалаш кўникмаларини аниқлашга қаратилди.
Ҳар бир иштирокчи ўз салоҳиятини намойиш этишга интилди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг чиқишлари холис ва адолатли тарзда баҳоланиб, умумий баллар ҳисоблаб чиқилди.
Танлов якунида энг юқори балл тўплаган ўқувчилар 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаб, ғолиб деб топилдилар. Ғолибларга билимга бўлган қизиқишини янада рағбатлантириш мақсадида 1 ойлик имтиёзли ваучер топширилди.
Шунингдек, танловда қатнашган барча ўқувчиларнинг саъй-ҳаракатлари эътибордан четда қолмади. Ҳар бир иштирокчига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилиб, уларнинг келгусидаги муваффақиятларига тилаклар билдирилди.
“Зукко китобхон” танлови нафақат беллашув, балки билим ва тафаккур байрамига айланди. Ушбу тадбир ўқувчиларнинг китобга бўлган меҳрини мустаҳкамлаш, уларни мустақил фикрлашга ўргатиш ҳамда маънавий дунёсини бойитишда муҳим аҳамият касб этди.
Гранд таълим Зангиота филиали томонидан ташкил этилган бундай маърифий тадбирлар ёшларни илмга чанқоқ, фикри теран ва келажакка дадил қадам қўядиган баркамол шахслар этиб тарбиялашга хизмат қилади. Келгусида ҳам китобхонликни тарғиб этишга қаратилган шу каби танлов ва лойиҳалар изчил давом эттирилиши режалаштирилган.
Китоб ўқиган авлод – порлоқ кел
Дилафрўз Шукурова