Бугун “НБ” олмасам бўлгани!

Бугун “НБ” олмасам бўлгани!

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда талабаларнинг 45 фоиздан ортиғи ҳам ўқиб, ҳам ишлайди. Аммо аксариятининг топгани кундалик эҳтиёжидан ортмайди. Баъзи талабалар ярим “смена”да ишлаб, кунлик харажатларни ҳам қоплайди, контракт тўловини ҳам тўлаб, ҳатто оиласига пул жўнатади... 

Тўғри, бу яхши. Аммо таҳсил олаётган йўналиши бўйича эмас, бошқа соҳада, масалан, курьер, сотувчи, официант ёки бирор устага ёрдамчи бўлиб ишлаётганлар молиявий муаммоларини ўзлари ҳал қилишсада, ўз соҳаларида тажриба орттира олишмаётгани ачинарли, албатта. Бу айни пайтда олий таълим олдидаги энг катта муаммо, десак хато бўлмайди.  

Дарвоқе, бугун “HEMIS” тизими орқали олийгоҳларда талабанинг дарсга қатнашиши, давомати, ўзлаштириши назорат қилиняпти. Аммо бу тизим ўзини мутлақо оқламаяпти. Аксинча, бу талабанинг ўқишга бўлган иштиёқи ва қизишини пасайтирмоқда. Бошқача айтганда, энди талаба фақат давомат учунгина ўқишга келмоқда.

Тўғри, молиявий эҳтиёж талаба учун муҳим, аммо бу олий таълимда тартиб-қоида йўқ дегани эмас.
Хўш, қачон талаба билим даргоҳига илм олиш учун келади?

Талабаларга масофавий таълимни жорий қилиш ва дарс жадвалини иш билан уйғунлаштириш, стипендияларни ошириш орқали уларнинг ишлашга бўлган эҳтиёжини камайтириш мумкинку.

Шунингдек, университетлар иш берувчилар билан ҳамкорлик қилиб, талабалар учун ярим кунлик (0,5 ставка) иш имкониятларини оширсалар мақсадга мувофиқ бўларди.