Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15-16 апрель кунлари Андижонга ташрифлари ҳудуднинг янги тараққиёт йўли ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги янги шаҳарнинг пайдо бўлиши ва шаҳарнинг барқарор ривожланишига йўл очиб берди.
Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда Давлатимиз раҳбари Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби оламга машҳур аждодларимиз борлигини, улар Ўзбекистон фарзанди эканини ҳеч қачон унутмаслигимиз кераклигини ва ўзлигимизни англаб, шонли тарихимизни ёш авлодга тушунтирсак, илм-маърифатни ривожлантирсак, улуғ боболаримизга муносиб бўлиб яшасак, Янги Ўзбекистонни ҳам, Учинчи Ренессансни ҳам албатта қуражагимизни таъкидлади.
Бобур шаҳрининг умумий майдони 4 минг гектар бўлиб, ҳудудининг энг баланд нуқтасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомизнинг янги, муҳташам ҳайкали ўрнатилади. Бу ерда 500 минг аҳоли учун барча шароитлар яратилмоқда.
Жумладан, шаҳар миллий қадриятларимизни ўзида мужассам этадиган маънавий масканга, таълим ва илм-фан шаҳрига, ёшларимиз учун илҳом ва ибрат, парвоз майдонига, нафақат водий, балки мамлакатимизнинг туризм ва маданият марказига, “яшил инфратузилма” асосида қурилган замонавий “смарт-сити”, яъни, ақлли шаҳарга айланади.
Зеро, Бобур шаҳри миллий маданият ва санъатимиз, ўзбекона меҳмондўстлик, бағрикенглик ва ҳамкорликни акс эттирадиган ўзига хос кўзгу ҳам бўлиши зарур.
Шу ўринда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳар йили Бобур шаҳрида рассомлар фестивали ўтказилиши белгиланганини айтиш жоиз. Энг қувонарлиси, ғолибларга Президент совғаси сифатида автомобиль берилиши маълум қилинди.
Яна бир гап: биламизки, мамлакатимизда салоҳияти ва кўникмасини оширган мактаб директорлари рағбатлантириляпти. Президентимиз томонидан ушбу тизим техникумларда ҳам жорий қилиниши эълон қилинди.
“Бугун Андижон ривожини янги босқичга кўтариш бўйича энг муҳим вазифаларни белгилаб олдик, барча масалаларга тўхталиб, вилоят учун зарур маблағларни ҳам ҳал этдик. Агар барчамиз бир бўлиб, ҳамжиҳат бўлиб иш олиб борсак, ютуқларимиз янада кўпаяди, биз забт этолмайдиган марранинг ўзи бўлмайди, Андижон янада обод бўлади”, –деди Юртбошимиз.
Шу ўринда Давлатимиз раҳбари томонидан партиямизнинг сайловолди дастурида туризмни ривожлантириш бўйича илгари сурилган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилувчи бир қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилганини алоҳида таъкидлашни истардим.
Хусусан, Хонободдаги Кампировот, Булоқбошидаги Ширмонбулоқ, Хўжаободдаги Тош ота маҳаллаларида туризм масканлари ташкил этилиб, сайёҳлар учун ўзига хос шароитлар яратилади.
Умуман, бу йил 125 миллион долларлик 25 та лойиҳани якунлаш, 3,5 миллион нафар хорижий ва маҳаллий сайёҳни жалб этиб, туризм экспортини 200 миллион доллардан ошириш вазифаси қўйилди.
Бу эса нафақат маҳаллий ҳокимликлар, балки барча бўғиндаги депутатларимиз зиммасига ҳам катта маъсулият юклайди.