“Миллий тикланиш” ижтимоий-сиёсий газетасининг 2025 йил 6-сонида чоп этилган “Оддий ҳайрат эмас бу ёки сунъий интеллектнинг инсон ҳаётига жуда осон кириб бораётгани хусусида” сарлавҳали интервью кўпчилик ўқувчиларнинг эътиборини тортганига ишончим комил.
Таниқли журналист Бобур Алихоновнинг Сунъий интеллект (инг. AI - Artificial Intelligence) билан қизиқарли мулоқотини ўзим ҳам “ютоқиб”, катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Чунки жонзот сифатида шаклан мавжуд бўлмаган, бироқ аллақачон одамлар ҳаётига кириб келган мавжудлик билан мазкур сарҳадсиз мулоқотда сунъий интеллект билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинган.
Суҳбатда замонамизнинг энг инқилобий технологияларидан бири бўлган сунъий интеллект инсоният учун катта наф келтириши билан бирга, муайян таҳдидларни ҳам ўз ичига олиши, яъни унинг ижобий ва салбий жиҳатлари борлиги ҳам атрофлича очиб берилган. Шу ўринда журналист ҳозир ва келажакда кутилаётган СИнинг улкан салоҳиятига қарамай, у билан боғлиқ хавф-хатарлар жиддий ҳисобга олиниши кераклигини ҳам таъкидлайди.
Суҳбатда СИнинг психологик портрети ҳам “чизиб” берилган. Лекин уни тугал деб бўлмаслиги тушунарли, албатта. Чунки СИ ва уни такомиллаштириш устида олиб борилаётган илмий изланишлар ҳали давом этмоқда.
Журналист билан ушбу суҳбатда СИ одамлар билан қанчалик кўп мулоқот қилса, уларнинг қизиқишлари ва мулоқот услубига шунчалик аниқроқ мослаша олишини, камчиликлардан ҳам ҳоли эмаслигини эътироф этгани, шунингдек, у яхшилик ёки ёмонлик учун ишлатилиши мумкин бўлган кучли восита эканлигини тан олгани ўқувчи эътиборини тортади.
Назаримда, энг катта хавф ҳам ана шундадир. Чунки СИнинг технологик имкониятлари, унинг чегараси қай даражада бўлиши ҳозирча номаълум.
Сунъий интеллектнинг нима экани, унинг бугунги кунда нималарга қодирлиги ва инсониятга қандай масалаларда беминнат кўмакдош вазифасини ўтаётгани кўпчиликка маълум. Шунга қарамай, инсоният асосан охирини, яъни оқибатни ўйлаб иш тутмоғи керак, деб ўйлайман.
Чунки ушбу соҳа мутахассислари “Кучли СИ” (Strong AI, Artificial General Intelligence) яратилганидан сўнг у кенг қамровдаги интеллектуал вазифаларни ҳал қилишга қодир бўлишига, бундай СИ мустақил фикрлай олиши мумкинлигига жиддий эътибор қаратишмоқда.
Британиялик машҳур олим Стивен Хокинг фикрлайдиган машиналарнинг яратилиши инсониятнинг яшаб қолишини хавф остига қўяди, деган эди. У шунингдек, Би-Би-Сига берган интервьюсида тўлақонли сунъий интеллектнинг пайдо бўлиши инсониятнинг тирик мавжудот сифатида йўқ бўлишини бошлаб бериши мумкинлигини таъкидлаганди.
“Спейс Х” фазо компанияси асосчиси, машҳур инженер ва тадбиркор Илон Маск ҳам узоқ келажакда машиналар инсониятнинг ҳаёт кечириши учун асосий хавф бўлиши мумкинлигини ёзганди.
Тўғри, СИ ҳам инсоният ақли-идроки ва тафаккурининг ҳосиласи.
Суҳбатда қайд этилганидек, таҳдидлар эҳтимолини минималлаштириш ва технологик тараққиётни конструктив изга йўналтириш учун тегишли қонунлар, назорат механизмлари ҳамда аниқ-равшан аҳлоқий мезонлар мажмуини ишлаб чиқиш зарур. Лекин мустақил фикрлайдиган машиналарнинг ўзини яратувчисидан “ақлан ўзиб кетиши” эҳтимоли, шубҳасиз, инсоният келажаги учун катта хавф туғдиради.
Мухтасар айтганда, журналистнинг “нейротармоқ вакили” билан бўлган ушбу интервьюси замонамизнинг энг долзарб мавзуларидан бирини қамраб олгани билан катта эътиборга сазовор. Ушбу мавзу оммавий ахборот воситаларининг кун тартибидан ҳали-бери тушмаслиги ҳам аён.