“Ишонч”нинг тил мавзусидаги чиқишлари ҳар доим эътибор тортиши бежиз эмас. Чунки, уларда чиндан ҳам асл “тилчи”ларга сўз берилади. Уларнинг фикр-мулоҳазалари учун кенг ўрин ажратилади. Тил мавзуси биз учун ҳам ўта долзарб эканини назарда тутиб, “Ишонч” газетасининг 2025 йил 25 март сонида эълон қилинган мақолани азиз ўқувчиларимиз эътиборига ҳавола қиляпмиз. “Ишонч”га эса ташаббуслар учун катта раҳмат айтамиз!
Жамолинғ васфини э ой, неча элдин эшиткаймен,
Не кун бўлғай, висолинғға мене дилхаста еткаймен, –
дейди Бобур бир ғазалида. Бунда шоир ёрни ой деб атаб, истиора ишлатган.
Бироқ шунинг ўзигина бўлганида, Бобурнинг санъаткорлиги унча сезилмай қолган бўларди. Эътибор қилсангиз, шоир вақт бетўхтов ўтаётганини, ойлар ва йиллар давомида жамоли васфини эшитганини, унинг васлига етиш учун тоқати энди йил, ойларга эмас, кунларгагина етишини айтиб, арзиҳол қиляпти.
Яъни, “ой” – ёр бўлиши билан бирга, бир ойлик муддат, “эл“ – одамлар эканидан ташқари йил (эски имломизда эл ва йил сўзлари шакли бир хил) ҳам экани, “не кун” эса қачон деган маънодан ташқари кун – қуёшни ҳам англатиб келяпти. Лирик қаҳрамон ёр жамолини ойгагина эмас, кун-қуёшга ҳам ўхшатиб, бу уч сўзнинг ҳар бирига иккитадан маъно юклаяпти.
Вақт-фурсатни англатувчи калималар ушбу байтда яшириб англатилган. Вақт бўлаги – кунлар, ойлар, йиллар аждодларимиз учун алоҳида қийматга эга бўлган ва вақтнинг ҳар қандай катта-кичигига алоҳида ном берилган.
Ҳар ўттиз кунда ой янги чиқади. Шунинг учун осмондаги ойни ҳам, ўттиз кунлик муддатни ҳам ой деймиз. Бир бизда эмас, бошқа аксар халқларда ҳам шундай. Масалан, руслар осмондаги ойни луна деб ҳам, месяц деб ҳам аташади. Ўттиз кунлик вақт эса фақат “месяц”дир. Ҳар бир халқ ойларни ўз тушунчаларидан келиб чиқиб номлайди.
Ёдингизда бўлса, таниқли журналист Асрор Мўмин 2019 йилда чоп этилган бир мақоласида ойлар номини ўзгартиришга даъват қилиб, январни – Ватан, феврални – Навоий, мартни – Улуғбек, апрелни – Амир Темур, майни – Хоразмий, июнни – Зулфия, июлни – Бухорий, августни – Ибн Сино, сентябрни – Беруний, октябрни – Фарғоний, ноябрни – Жалолиддин ва декабрни – Авесто деб алмаштириш ҳақида таклиф билдирган эди.
Бу фикрни рус тилли оммавий ахборот воситалари ғазаб ва истеҳзо билан кутиб олди. Чунки бундай ҳаракат “оғалар” таъсиридан қадамба-қадам қутула боришни англатади.
Аслида, ундан сал олдинроқ тожик журналисти Амруллоҳ Низом ҳам Тожикистонда ойлар номини ўзгартиш зарурлигини айтиб, бундан сўнг январь – Сосон, февраль – Сомон, март – Наврўз, апрель – Нуъмон, май – Носир, июнь – Бохтар, июль – Ашкон, август – Бухоро, сентябрь – Дониш, октябрь – Айний, ноябрь – Сино, декабрь – Ялдо деб аталсин, деб чиққанди.
Бир қарашда, Асрор Мўмин ой номларини шу юртда яшаб ўтган улуғ сиймолар исми билан аташда Амруллоҳ Низом таклифидан улги олгандек. Фарқ шуки, Амруллоҳ ўн икки ойнинг саккизтасига, А.Мўмин эса ўнтасига киши исмини беришга даъват этяпти.
Бу бизга бирмунча ғайритабиий, эриш туюлиши мумкин. Нега энди ойларни киши исми билан аташимиз керак, деб истеҳзо қиладиганлар ҳам топилади. Чунки январь нима, июннинг маъноси қандай – ўйлаб кўрмаганмиз. Аслида эса, биз руслардан олган ўн икки ойнинг саккизтасига киши номи қўйилган. Яъни, январь ойи - Янус, Февраль – Фебруус, Март – Марс, Апрель – Венера, Май – Мая, Июнь – Юнона каби қадимги римликларнинг илоҳлари, Июль ойи – Гай Юлий Цезарь, Август эса Октавиан Август каби давлат раҳбарлари шарафига шундай деб номланган.
Қадимги Римда ойлар сони ҳозиргидай ўн иккита эмас, ўнта бўлган. Шунинг учун ҳам сентябрь – еттинчи, октябрь – саккизинчи, ноябрь – тўққизинчи ва декабрь – ўнинчи ой деб номланиб қолган.
Ойлар номи совет даврида бизга руслар орқали кириб келди. Биздан бошқа эллар эса нафақат истиқлолдан кейин, балки ҳатто совет даврида ҳам ойларни ўз ихтиёрича номлаган.
Масалан, украинларда Січень (Январь), Лютий (Февраль), Березень (Март), (Квітень (Апрель), Травень (Май), Червень (Июнь), Липень (Июль), Серпень (Август), Вересень (Сентябрь), Жовтень (Октябрь), Листопад (Ноябрь), Грудень (Декабрь) бўлса, белорусларда Январь – Студзень, Февраль – Люты, Март – Сакавiк, Апрель – Красавiк, Май – Травень, Июнь – Чэрвень, Июль – Лiпень, Август – Жнiвень, Сентябрь – Верасень, Октябрь – Кастрычнiк, Ноябрь – Лiстапад, Декабрь – Снежань деб аталган ва бунга руслардан ижозат сўраб ўтирилмаган.
Келинг, айрим туркий халқларда ҳозир ойлар қандай аталишини кўрайлик:
Бироқ ой ва кунларни номлашда ғулуга кетиш, уни сиёсий мақсадларга мослаш ҳамиша ҳам яхши натижа беравермайди.
Масалан, туркманларда бир муддат Январь – Туркманбоши (Сапармурот Ниёзовнинг унвони), Февраль – Байдаг ("байроқ"), Март – Наврўз, Апрель – Гурбансолтан она (С.Ниёзовнинг онаси), Май – Махтумқули (туркман шоири), Июнь – Ўғуз (Ўғузхон), Июль – Қўрқут (достон қаҳрамони), Август – Алпарслон (салжуқийлар давлати асосчиси), Сентябрь – Руҳнома (С. Ниёзов ёзган китоб номи), Октябрь – Мустақиллик, Ноябрь – Санжар (Султон Санжар), Декабрь – Бетарафлик деб келинди.
Ҳафта кунлари ҳам: душанба – бош кун, сешанба – ёш кун, чоршанба – хуш кун, пайшанба – савоб кун, жума – анна кун, шанба – руҳ кун, якшанба – тинч кун, деб “янгиланган” эди. Бироқ орадан олти йил ўтиб, улар бекор қилинди. Демак, кун ва ойларга ном беришда масалани “сиёсий мақбуллаштириш” ноўрин ва беҳуда.
Фейсбукда Зулайхо Йулдашева исмли муаллиф “Ойларнинг ўзбекча номи” деб мана буларни тақдим этибди:
Ойларга ўзбекча ном топишга уриниш яхши. Бироқ мен бир ўзбек филологи бўлатуриб, бундаги “соба”, “кунқизар”, “кунёнар”, “домизлиқ” деган тўртта сўзга илк бор дуч келиб турибман, шунингдек, “қозон”, “ўчоқ”ларни ой номи эмас, рўзғор буюми деб билар эканман...
Биздан олисда яшайдиган туркий элларда ойлар номи ўзгача. Масалан, олтой тилида Январь – Чаган, Февраль – Қўчқор, Март – Қандиқ, Апрель – Тулаан, Май – Кююк, Июнь – Кичу Изу Ай, Июль – Jаан Изю Ай, Август – Куран, Сентябрь – Сығын, Октябрь – Улурген, Ноябрь – Кучурген, Декабрь – Jанар дейилади.
Ҳатто Ўзбекистон таркибидаги қорақалпоқ эли ҳам ой номларини қадимги шаклида тиклаб, январь – дәлиў, февраль – ҳүт, март – ҳамал, апрель – сәўир, май – жаўза, июнь – саратан, июль – әсет, август – сүмбиле, сентябрь – мийзан октябрь – ақрап, ноябрь – қаўыс, декабрь – жедди деб атаб олган. Маълум бўладики, мустақил мамлакатларда ой номлари ҳам мустақил номланар экан. Уларни ҳамон русча ном билан атаб юрган ўзимиз қолибмиз.
Ҳолбуки, ўзбек халқи қадимий ёзма манбаларга бой. Бизда ўн тўрт аср давомида ой номлари икки тизимда олиб борилган.
Чунончи, ҳижрий-қамарий йил бўйича ойлар – Муҳаррам, Сафар, Рабиулаввал, Рабиуссоний, Жумодулаввал, Жумо-дуссоний, Ражаб, Шаъбон, Рамазон, Шаввол, Зулқаъда, Зулҳижжа деб аталса, ҳижрий-шамсий йил ойлари Ҳамал, Савр, Жавзо, Саратон, Асад, Сунбула, Мезон, Ақраб, Қавс, Жадий, Далв, Ҳут деб келинган. Ёдингизда бўлса, Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи шундай бошланади: “1264-инчи ҳижрий, далв ойининг ўн еттинчиси, қишки кунларнинг бири, қуёш ботқан, теваракдан шом азони эшитиладир”. Далв ойи ҳамиша қиш ярмидан ўтганида бошланади.
Бироқ қамарий ой 28-30 кун оралиғида, шу сабабли ҳар йили ўртача 12 кун олдинга силжиб туради. Яъни, шаввол 2024 йилда савр (апрель) ойига тўғри келса, орадан ўн беш йилча ўтиб, у кузда ҳам келиши мумкин. Шунинг учун бу тизимни ҳозирги замон тақвимига асос қилиб олиш мушкул.
Ҳижрий-шамсий йил астрономик йил билан деярли бир хил узунликка эга. Шунинг учун ҳар хил сиёсий ва ғирт туркона ойлар номини ўйлаб топавермай, ота-боболаримиз асрлар давомида қўллаб келган ой номларини жорий қилсак, айни муддао бўлар эди. Ана ўшанда бу бизнинг вақт, бизнинг замон, бизнинг ойлар, бизнинг кунлар ва бизнинг йиллар десак ярашади.
Аслида, ҳижрий-шамсий йил биз амал қилиб келаётган григориан тақвими йилидан 622 йил фарқ қилгани сингари, Савр 1 апрелдан бошланмайди, Қавс ойи ҳам 31 декабрь куни тугамайди. Йил Жадий (январь) ойидан эмас, Ҳамалдан бошланади. Ҳамал ойи ҳам, бошқа ойлар ҳам григориан ойларидан саккиз кун аввал бошланади.
Чунончи, Ҳамал (22 март – 21 апрель), Савр (22 апрель – 21 май), Жавзо (22 май – 21 июнь), Саратон (22 июнь – 21 июль), Асад (22 июль – 21 август), Сунбула (22 август – 21 сентябрь), Мезон (22 сентябрь – 21 октябрь), Ақраб (22 октябрь – 21 ноябрь), Қавс (22 ноябрь – 21 декабрь), Жадий (22 декабрь – 21 январь), Далв (22 январь – 21 февраль), Ҳут (22 февраль – 21 март)га тўғри келади.
Бироқ бу тафовутни чегириб ташлаган ҳолда, азалий ойлар номига қайтиш ва уларни жорий тақвимга мувофиқлаш лозим бўлади. Яъни, Сунбула ойининг биринчи куни – 1 августга, Жавзонинг илк санаси – 1 майга тўғри келади, деб қабул қилиниши керак. Ҳафта кунлари сингари, ой номларини ҳам шу тизим асосида олсак, мантиққа мувофиқ бўлар эди.
Агар бу таклиф маъқул келадиган ва қабул қилинадиган бўлса, ойлар тарзида ўзининг қадимий ва асл ўзбекона номланишига қайтади.
Буни эса нафақат сиёсий мақсад учун, аввало, миллий қадриятларимизни тиклаш, ўзбекчиликка юз буриш, тил борасидаги ишларимизни бир йўналишли қилиб саришталашга интилиш, деб тушуниш тўғри бўлади. Афсуски, ҳозир бу борада палапартишлик бор: фаслларни Баҳор, Ёз, Куз, Қиш, ҳафта кунларини эса Якшанба, Душанба, Сешанба, Чоршанба, Пайшанба, Жума, Шанба деб атаймиз ва айтамиз, ойларнинг номини эса ҳамон русча айтиб, русча ёзиб юрибмиз...
Дарвоқе, яқинда кириб келган ҲАМАЛ ойи муборак бўлсин!