Яқиндагина Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллигини нишонладик. Албатта, тарих учун бу жуда қисқа вақт. Лекин маҳаллаларда бўлиб, одамлар билан гаплашганимизда халқимизда шукроналик, ўтаётган кунлардан розилик, мамнунлик жуда кучли эканига гувоҳ бўляпмиз. Бунинг сабаблари кўп, албатта.
Биргина мисол: бундан беш йил олдин ўн минглаб талабалар иккинчи, учинчи, ҳатто тўртинчи курс бўлса ҳам контрактини тўлай олмагани учун талабалар сафидан чиқарилар эди. Ўша пайтда Миллий университетда проректор бўлиб ишлаганимда ота-оналар олдимга келиб, “ўтган йили молимни сотдим, узугимни сотдим, бу йил тўлашга ҳеч вақом йўқ”, деб кўз ёш тўкканларини кўрганман.
Ана энди айтингчи, Сўнгги беш йилда қайси талаба контракт пулини тўлолмагани учун талабалар сафидан чиқарилди? Ёки бўлмаса, боғчаларни олайлик: уларда қамров даражаси 27 фоиздан қарийб 80 фоизга чиқиши натижасида ишсизликдан уйда ўтирган қанчадан-қанча оналаримиз, аёлларимиз бандлиги таъминланди, болажонларимизга эса сифатли таълим-тарбия берила бошланди.
Жамиятдаги ижобий ўзгаришлар ҳақида гап кетганида улар янги қабул қилинаётган сайловолди дастуримизга асос бўлаётганини алоҳида таъкидлашимиз жоиз. Зотан, жамиятнинг ўзи талаб этаётган бундай таклифлар жойлардан, энг чекка ҳудудлардаги аҳоли кўнглидан чиққани шундоқ кўриниб турибди. Маҳаллалар уюшмаси раиси сифатида дастурдаги маҳалла институтини ривожлантириш билан боғлиқ таклифларни бунга мисол сифатида келтиришим мумкин.
Кейинги йилларда маҳаллаларни ишсизликдан ҳоли масканга айлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилди. Натижада бугунга келиб, 31 фоиз маҳаллада биронта ҳам ишсиз йўқ. 17 фоиз маҳаллада эса оилавий ажримлар қайд этилмади. Қарийб 56 фоиз маҳаллада жиноят содир этилмадики, бу натижалар шубҳасиз маҳаллаларда халқимизнинг қадрияти, урф-одатларига амал қилинаётир, деганидир.
Шу жиҳатдан ҳам маҳаллаларимиз номидан партимизнинг янги сайловоди дастурини қўллаб-қувватлаймиз. Агар бир ёқадан бош чиқариб, давлат бошқарувининг энг қуйи тизими – маҳаллага тушсак, албатта, ишларимизда самара бўлади.