Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан самимий руҳда ўтган очиқ мулоқотида “Энди барча тизимдаги раҳбарлар ёшларнинг баралла овозини эшитишга мажбур. Ёшлар буюк келажагимизнинг асосий бўғини эканлигини тушунмаган раҳбар бизнинг сафимизда бўлишга ҳаққи йўқ”, деган гап айтилди. Ушбу таъкид ёшлар масаласини хаспўшлаётганларни ўйлашга мажбур қилса, не ажаб?!
Юртбошимиз фикрларини қайта-қайта ўқиётиб, Ўзбекистон Қаҳрамони, партиямиз фахрийси, қадрли устозимиз Иброҳим Ғофурнинг энг катта ғоя ва мақсад келажакни болаларга БУГУН кўрсатишдир деган гапларини эсладим.
– Келажакни болага бугун кўрсатиш уни ғашига тегмасдан: Айт-чи, сен 20 йилдан кейин ким бўлмоқчисан?”, деган саволни бериш керак. Муаммони муваффақиятга айлантиришнинг ягона йўли шу саволга жавоб топишдир.
Энг аввало, ота-она ўз боласидан: “Сен ватанингга қандай хизмат қилмоқчисан, қандай ҳаёт кечирмоқчисан?” деб сўраши керак. Мактаб ва оила чамбарчас ҳолда бола қалбини шакллантириш, уларни замонавий касбга эга бўлишида, она тили ва хорижий тилларни эгаллашида биргаликда ишлаши даркор. Чунки, уларнинг зиммасида ўта масъулиятли вазифа -келажак бунёдкорларини тарбиялаш вазифаси турибди.
Ўғил болани бургутга, қизларни эса ўзининг аёллик бурчини тўлиқ англаган шахсга айлантириш учун нима қилиш керак? Минглаб мутахассислар ана шу савол асосида тарбияланиши, натижада Ўзбекистон мутахассислар мамлакатига айланиши керак. Учинчи Ренессансга эришишнинг ягона йўли шу! Ҳаракатимизда тизимлилик, анъанавийлик, давомийлик бўлсагина, ушбу мақсадга эришиш мумкин бўлади”.
Энди Президент Шавкат Мирзиёев фикрларидан иқтибос келтирсам:
“Келгусида Учинчи Ренессанс пойдеворини яратадиган янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоийлар қаердан пайдо бўлади? Бу улкан вазифаларни ким бажаради? Мен қайта-қайта такрорлашдан чарчамайман. Албатта, бу эзгу ғояларни сизлар – бугунги Янги Ўзбекистон ёшлари амалга оширасизлар”.
“Инсон учун она тили билан бирга хорижий тилларни билиш дунёга чиқишда жуда муҳим. Айниқса, тижоратда бунинг ўрни беқиёс. Энди, хорижий тиллардан “С1” даражасига эга бўлган ёшлар ташаббус кўрсатиб, олис ва чекка ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очса, уларга 120 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади”.
“Ёшларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларини барвақт аниқлашда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш, салоҳиятини монетизация қилиш, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларга жалб этиш муҳимдир.”
“Сизлар билан маслаҳат ва мулоқотни ўз фаолиятимизда асосий мезонлардан бири, деб биламиз.Сизлар ҳам бундай юксак ишончга муносиб бўлиб, жонажон Ватанимизни ҳар томонлама ривожланган, гўзал ва фаровон мамлакатга, Учинчи Ренессанс диёрига айлантиришда олдинги сафларда бўласиз, деб ишонаман”.
“Мен бир ҳаётий фикрни такрорлашдан чарчамайман: битта қизни ўқитсак, бутун оилани ўқитган бўламиз. Оила билимли, маърифатли бўлса, бутун жамият билимли, маърифатли бўлади. Бу борадаги ишларни янада жадал давом эттирамиз”.
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан мулоқотини кузатиб, сўнгги йилларда ёшлар сиёсатидаги энг муҳим ютуқларидан бири, бу, шубҳасиз, ёшларнинг ўз иқтидорини намоён қилишлари учун қулай шарт-шароит яратилаётгании ва соҳага етарлича маблағ ажратилаётганида, деб биламан. Зеро, бугун тилни билмайман, ё устозим яхши ўқитмади, деган баҳоналар замони эмас. Хорижий тилларни билиш учун истаганча рағбат бор.
Чунки, ўзбек жамиятида 2 млн ёшнинг тил билиши олдин кузатилмаган ҳодиса эди. Бугун эса меҳнат бозорига тил биладиган ёшлар кириб келишини рағбатлантириш учун хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшлар учун харажатлар “2+6” шаклида қоплаб берилиши, ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилиши кўп тилли ҳақиқий Ибрат фарзандларининг сафини кенгайишига хизмат қилади, деб ўйлаймиз.
Шунингдек, мулоқотда илмий даражали ёш олимларимиз сони икки карра ошгани айтилди. Тўғри, ҳаммани ҳам олим қилиб бўлмайди. Лекин кўпчиликни тадбиркор, ҳунарманд, ўқитувчи ва бошқа соҳа вакили қилиш учун ҳам имконият пайдо бўлди бизда. Ахир биз гўё кечагина бир туманга нари борса, 10 тагина қалам сотиб олиши мумкин бўлган молиялаштириш тизимини ҳам кўрдикку!
Бу гаплар билан давлат сиёсатини қуруқ мақташ ёки мақтаниш фикридандан йироқман. Чунки давлатимиз учун энг оғир бўлган маҳалда ҳам ёшлар сиёсати ҳеч қачон кун тартибидан тушмаган. Бироқ ёшлар сиёсатига бугунгидек маблағ сарфланган давр бўлмаганини айтмасак, адолатдан бўлмайди. Шунинг учун ҳам энди “бўлса бўлсин, боламнинг таълимига бўлсин”, деган фикр ҳаёт тарзига айланиши шарт!
Учрашувда мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, яқинда билимдон ва интилувчан йигитимиз Парвиз Туксановнинг SAT имтиҳонидан энг юқори – 1 минг 600 балл тўплагани ҳайратларимизга сабаб бўлганини алоҳида таъкидламоқчиман. Кечаги учрашувда унинг онаси тўй ҳамшамларини камайтириб, топганмизни болаларимизнинг ўқишига сарфлашимиз зарурлиги ҳақида гапирди.
Хўш, онахонни Президентга шундай мурожаат этишга нима мажбур қилди?!
Жавоб аниқ: бу жадидлармиз курашган тўй ва маросимлардаги зарарли одатларнинг бугун ҳам урчиётгани билан боғлиқ. Тўй-тўйдек бўлсин қабилидаги ҳаракатларимиз афсуски бизни камбағал қилди. Шунинг учун ҳам исрофгарчилик ва дабдабаларни олдини олиш, тўй ва маросимларни тартибга солиш бўйича янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф этмоқчимиз.
Учрашувда халқаро олимпиадада ғолиб бўлган болага 1 млрд сўм пул берилиши, ёш олимларни Ўзбекистонга қайтариш учун уй-жой олишларига 800 млн сўмгача ссуда берилиши, стартаплар яратиш учун “Алоқа” банкига маблағлар ажратилиши ҳар биримизни ота-она, буви, бобо сифатидаги масъулиятимизни эслатиб, дўппини олиб, ўйлашимизга мажбур қилади.
Энди ўзгаришимиз керак!
Айниқса, Президент қарори билан олийгоҳ битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида Миллий банкка 100 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилиши дипломли талабани ишсиз қолмаслигининг энг зўр ечимидир. Зеро, 2017 йилда партиямизнинг олий таълим муассасалари талабалари билан ўтказган сўровларида респондентларнинг 80 фоизи ишсиз қолишдан хавотирда эканликларини маълум қилгандилар...
Шу ўринда тарихий учрашув ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги Президент фикрлари билан бошлангани шу соҳага дахлдор инсон сифатида мени роса руҳлантирганини айтмоқчиман. Зеро, дунёдаги геосиёсий, минтақавий жараёнлар шу қадар тезкор ва мураккаб тарзда юз беряптики, уларни ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда объектив баҳо беришга тобора эҳтиёж ортиб боряпти.
Балки бу масалада Ўзбекистон позициясини дунёга етказадиган минбарлар сони етарлидир, бироқ сифат масаласига эришиш сиёсий коммуникацияни янада ривожлантириш, сиёсий институтларнинг, жумладан, партия “Ёшлар қанот”ларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг медиа таъсирини кучайтириш, қонун чиқарувчи ва маҳаллий ҳокимият негизида сиёсатчи фикр лидерларини тарбиялайдиган мактаблар ва сиёсий маърифат соҳасига ихтисослашган лойиҳаларни ташкил этиш зарурлигини англатади.
Шу нуқтаи назардан, Юртбошимиз ташаббуси билан бундан беш йил олдин Сенат ва Қонунчилик палатасида Ёшлар парламентининг ташкил этилиши айни муддао бўлганди. Мулоқотда Президент ушбу тузилмада эришилган натижаларга ҳам тўхталдилар.
Ушбу институтда ёшлар сиёсий етакчилик, демократия ва парламентаризм мактаби қандай бўлиши кераклигини амалда кўришгани, охирги сайловда ана шу ёшларимизнинг икки нафари Қонунчилик палатасига, 250 нафари маҳаллий кенгашларга сайлангани муҳим натижа сифатида эътироф этилди. Ёшларга дахлдор қонун лойиҳаларини Ёшлар парламенти аъзолари билан бирга муҳокама қилиш ва ялпи мажлисда ёшлар вакилларининг фикрини эшитиш ҳам мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.
Шунингдек, маҳаллий Кенгаш сессияларида ёшлар масалалари бўйича масъул органлар раҳбарларининг ахборотини эшитиш, барча маҳаллий кенгашлар ҳузурида ёшлар гуруҳларини ташкил этиш ташаббуслари илгари сурилди.
Қувонарлиси, Янги Ўзбекистон ислоҳотлари шароитида бошқа соҳалар каби сиёсат соҳасига ҳам ёшларнинг қизиқиши кучайиб бормоқда. Буни “Миллий тикланиш” таркибидаги аъзолар улуши йил сайин ёшлар ҳисобига ўсаётганида ҳам кўриш мумкин.
2023 йилнинг 1 янаварь ҳолатига аъзоларимиз сони 374 минг 556 нафарни, ёшларнинг улуши 48 фоизни, 2024 йил 1 январь ҳолатига 392 минг 425 нафарни, ёшларнинг улуши 47 фоизни, 2025 йил 1 январь ҳолатига эса аъзоларимиз умумий сонининг 771 минг 707 нафар, яъни 30 ёшгача бўлган ёшлар улуши 52 фоизни ташкил этди.
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга 2014, 2019 ва 2024 йилги сайловларда партиямиздан сайланган 30 ёшгача бўлган депутатлар ўртача 3,3 фоизни ташкил этмоқда. Вакиллик органларида ёшлар улушини ошириш партия учун долзарб масала бўлиб қолмоқда.
Шу нуқтаи назардан, Президентнинг қарорлар қабул қилишда ёшларнинг иштирокини кучайтириш масаласини кун тартибига қўйилиши, эртага партия раисларининг ёшлар таркибидан сайланишига, ўз сўзини айта оладиган мамлакат сиёсий элитасининг шаклланишига хизмат қилади.
Демак, ёшлар куч, минбар, сўз эса ёшларга!
Зеро ёшлар Она юрт кафтидаги хазинамиз, жаноб Президент айтганларидек олтин фондимиздир.