Депутат яна сайловчилар ҳузурида

Депутат яна сайловчилар ҳузурида

Оқолтин туманидаги округда 7 та маҳалла бўлиб,  20 минг яқин фуқаро истиқомат қилади.  
Январь ойидаги учрашувларда Оқолтин тумани “Тошкент” МФЙ ҳудудидаги Ором, Мингчинор, Тошкент кўчаларига оқар сув етиб бормаслиги масаласи кўтарилган эди.

Ўрганишлар жараёнида Тошкент, Тинчлик, Кўкалдош кўчаларининг ёзда чанг, қишда эса лой бўлиши, кўча таъмири эса бир неча йиллардан бери масъулларнинг эътиборидан четда қолаётгани маълум бўлди. Мингчинор кўчасида эса электр симларини  кабель билан алмаштириш керак экан.

Чунки  очиқ симлар аҳолининг ҳаётига хавф солмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. “Мустақиллик” МФЙдаги Зилол сув кўчасига ҳам асфальт ётқизиш, пиёдалар йўлагини барпо этиш, сизот сувларини қочириш масалалари ҳал бўлмаётган экан.    
          
Аниқланишича, “Навоий” МФЙ ҳудудидаги Пахтазор, Сайхун ва Сайрам кўчаларига томорқани суғориш учун ариқ қазишдан кўра, лотоклар ўрнатиш афзаллиги айтилди. Ундан ташқари, кўчаларга тунги ёритгичлар ҳам керак. “Янги давр” МФЙ да 62 та кўп қаватли уйлар бўлганлиги боис асосий муаммо канализация тизимини ишга тушириш  билан боғлиқ бўлиб қолмоқда.  

“Янги Тошкент” МФЙ даги Сирғали ва Найман қишлоқларининг 9 километрга яқин масофадаги кўчалари эса асфальтланмаган. Айниқса, Найман қишлоғига тиббиёт контейнерини ўрнатиш ваъда қилинган бўлса-да, бироқ масъулларнинг ваъдаси ваъдалигича қолиб кетмоқда. 

Айни пайтда аниқланган камчиликлар, аҳолининг ҳаётий муаммоларини маҳалла “еттилиги” билан ҳал қилишга киришдик. Бунда фаол депутатларимиз томонидан мутасадди ташкилот раҳбарларига депутат сўровлари юбориляпти, “еттилик” имкониятларидан фойдаланиб, ҳар бир муаамога ечим топишнинг муқобил йўлларини топяпмиз.