Конфуций “Давлат – катта оила, оила – кичик давлатдир” деган экан.
Кейинги ўн йилликда “носоғлом оила” деган тушунчага тез-тез дуч келяпмиз. Ҳатто ана шу тушунча билан боғлиқ статистика ҳам шаклланди. Хўш, ушбу тушунча қаердан пайдо бўлди? Узоқ бўлмаган тарихда нега бу каби муаммоларга дуч келмагандик? Ёки ота-бооболаримиз даврида тарбия усуллари бошқачамиди?
Муболаға эмас, бугун “Z” авлод вакиллари билан муроса қилишнинг ўзи бўлмаяпти. Уларни кузатганим сари биз, яъни “Х” авлод вакиллари ўта муросали, андишали ва сабрнинг ҳадисини олган эканмизда, деган ўйга бораман.
Масалан, биз оилавий қадриятларга амал қилган бўлсак, бугунги ёшлар ўзларига мақбул қадриятларгагина ён беришяпти. Номаъқули эса эскилик сарқитига чиқариляпти.
Тўғри, янги авлоднинг мустақил ва тезкор фикрлай олиши, техника билан тез тиллашиб, бир эмас, бир неча тилларда сўзлашаётгани яхши. Аммо буларнинг оилавий қадриятлардан устун қўйилаётгани маънавий таназзулга яқинлашишини осонлаштиряпти.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, кейинги йилларда оилада етакчи ким деган масалада жамоатчилик фикри кескин ўзгарган: агар 2015 йили 81 фоиз респондентлар оила етакчиси эркак деган бўлса, йиллар ўтиб, оиладаги етакчилик жинсга эмас, балки ёшга қараб белгиланиши лозим деганлар (2015 йилдаги 15 фоиздан 2018 йилда 21 фоизга ўсган) сони ортган.
Бундай сўровлар натижалари бўйича эркаклар оила олдида муайян мажбуриятларга эга экани маълум бўлди: булар қаторига моддий фаровонлик (респондентларнинг 90 фоизи) яратиш ва қониқарли турар-жой шароити (47 фоиз), фарзандларга таълим олиш учун имконият яратиши (22 фоиз), фарзандлар тарбиясида иштирок этиш (34 фоиз)лар киради. Аёлнинг мажбуриятларига эса фарзандлар тарбияси (64 фоиз) ва уларни парваришлаш (55 фоиз), уй хўжалигини юритиш (50 фоиз) ҳамда оиладаги психологик муҳит учун жавобгарлик (30 фоиз) кираркан.
Социологлар ёшларнинг оилавий қадриятларга бўлган муносабатини таҳлил қилиш асносида, китоб ўқиш ва ёши улуғларга нисбатан андишалик тобора йўқолиб бораётганини тъкидлашмоқда. Қайд этилишича, ёшларнинг 70 фоизи фақат муҳим саналардагина бутун оила бир дастурхон атрофида йиғилиши керак, деб ҳисобларкан.
Бундан ҳам хавотирлиси, аксарият ёшлар 18 ёшдан кейин мустақил бўлиш, ота-онага қарашни бурч санамаслик, аввал яшаб, кейин турмуш қуришни маъқул кўришмоқда. Психологлар ота-она ва фарзанд ўртасидаги зиддиятлар айнан ана шу нуқтадан, яъни ўзаро тушунмовчилик келиб чиқишидан бошланишини таъкидлашяпти.
Бу каби зиддиятлар авж олгани сари носоғлом муҳит қамрови кенгайиб бораверади, албатта. Донишмандлардан бири “Фарзанд кўриш осон, лекин унга хақиқий ота, маънавий раҳнамо бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди”, деган экан.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоиз: ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабатнинг тўғри ўрнатилиши оилавий қадриятларнинг бардавомлигига ҳам, соғлом оила муҳити шаклланишига ҳам таъсир этади. Зотан, ҳар биримиз Абдулла Авлонийнинг “Оила – тарбия боғидир. Бу боғда қандай гул экилса, шундай мева олинади”, деган гапларини унутмаслигимиз керак.