“Миллий тикланиш” ижтимоий-сиёсий газетасининг жорий йилдаги 4-сонида эълон қилинган “Қуръони каримни қандай тушунмоқ керак?” номли мақоласини ўқиб, 25 йилдан буён юрагимни тирнаб келаётган муаммо хусусида ёзгим келди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ислом нур эканини одамлар тарбиясига сингдира олмадик. Фожиамиз шунда.” – деган ҳақ гапларини бир эсга олайлик.
Биз, ҳозирги 50-60-70 ёшли бувилар, боболар совет даврида ўқиб, таълим олдик. Бизга “дин афюндир” деб тушунтиришди, ҳозир ҳам орамизда ана шундай тушунча билан яшаётган одамлар, ҳатто раҳбарлар бор.
Биз динни фақат бирон киши вафот этганда Қуръон оятларини тиловат қилиш учун ёки фақат 3-4 сурани ёд олиб, ибодат қилинса етарли, деб тушунганмиз. Ёшлимизда маҳалламиздаги кексаларнинг масжидга ҳам, жума намозига ҳам борганларини кўрганмиз ва бундан ўзимизча инсон қаригандагина масжидга бораркан, деган тушунчага борганмиз.
Мустақиллик бўлиб, дини исломга кенг йўл очилганидан кейин – 1992 йили Шайх Муҳаммад Содиқнинг “Тафсири Ҳилол” китобини ўқиб қолдим. Ўшанда биринчи марта дин моҳиятини англаб, Шайхнинг бошқа китобларини ҳам топиб ўқий бошладим. Тўғри, ҳаммамиз ҳам оиламизда диний тарбия олганмиз. Лекин бизга бунчалар мукаммал тушунтиришмас эди. Кейин ўйласам, у вақтларда ўзбек тилида Қуръони Карим таржимаси, тафсирлари, ҳадислар йўқ ва бўлиши ҳам мумкин бўлмаган даврлар экан...
Қуръони Карим гўзал, жиддий ва ниҳоятда ҳаётий таълимот бўлиб, у араб тилида бўлгани учун ҳам ҳамма уни тезда ўқиб, ўргана олмайди, унинг маъно-моҳиятини мустақил тушуниб олиш ҳам осон эмас. Баъзан таржимада ҳам тушуниш қийин. Аммо Тафсирда мукаммал тушунса бўлади. Балки, шу сабабли ҳам авлиё зот бўлмиш Бобораҳим Машраб: Билмасам тафсир, Қуръондан нечук айлай сухан” деб ёзгандир.
Исломдаги таҳоратдан тортиб, 5 вақт намознинг ўзи ҳам одамга кони фойда. Америка ёзувчиси Пол Бреггнинг “Асаб кучи” китобида “Сувли муолажалар фақат тери тешикчаларини тоза сақлашгагина эмас, балки бақувват асаб кучини ҳам барпо қилиш учун жуда зарур... Заҳарлар тери тешикчалари орқали чиқади, уни ювиб туриш керак”, деган фикрларини ўқиб, ахир Исломда беш вақт таҳорат олиб, покланиш фарз қилинганку, деган фикр ўтади хаёлдан.
Шу ўринда бир фикр билдирсам: ислом дини ва унинг фойдали жиҳатлари ҳақида кўплаб китоблар ёзилган бўлишига қарамай, баъзи юртдошларимиз ҳали ҳам дин ҳақида гапиришдан қўрқишади.
Ваҳоланки, Қуръони каримнинг “Қалам” сураси 4-оятида “Иннака лаалаа хулиқин азим” – Мен Сизнинг хулқингизни гўзал қилиш учун юборилганман” дейилади. “Абаса” сураси 11, 12 оятида эса “Албатта, Қуръон оятлари бир панд-насиҳатдир. Бас, ким хоҳласа ундан панд-насиҳат олур” дейилган.
Демак, Қуръони карим, ислом дини жамиятда яшаётган одамларнинг хулқи, ахлоқини гўзал қиладиган тарбия воситасидир.
Мумтоз адабиётни болалигимдан севиб ўқиганман. Аммо ўша пайтларда китобларда келтирилган булбуллар сайраган боғлар, сочларидан мушку-анбар таралган гўзал санамлар ҳақидаги байтлар реал ҳаётимизга мутлақо мос келмас эди. Агар ундай ҳаёт йўқ бўлса, нега ёзишган, деб кўп ўйланардим. Фақат қаердадир шундай ҳаёт бор, деб хаёл сурардим.
Кейин тушунсам, аслида Исломий ҳаёт энг гўзал ҳаёт экан. Эрталаб туриб, пок бўлиб, ибодат қилиб, Оллоҳдан яхши ниятлар сўраб янги кунни бошлайсиз. Пешинда яна таҳорат олиб, тан мусаффо, дил мусаффо бўлиб, чанг, ғубордан тозаланиб, намоз ўқиб дам оласиз. Яна ишингизни давом эттирасиз.
Яна бир гап: соф исломий билим олган, Қуръон, ҳадис ўқиган одам жамиятда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга ҳам бефарқ бўлмайди. Ҳушёр, зийрак бўлиб, ҳар бир ишни ақл ва шариат тақозоси билан ўлчаб, одамларнинг ғам-ташвишларига ҳамдард бўлади, ёрдам бериш йўлларини қидиради.
Навоий, Фузулий, Машраб, Бобур, Яссавий Қуръон, ҳадис маъноларига асосланиб ғазаллар битишган. Унда исломий атамалар, сўзлар кўп келади. Ҳозир мактабларда ўқувчилар мумтоз ғазалларни қийин тушунишади.
Ваҳолангки, Шарқ адабиётини Қуръонни ўрганмай тушуниш қийин, ғазалларда тилга олинадиган Исо, Мусо, Яъқуб кимлигини билиш керак. Ундан кейин Навоийни, Машрабни тушуниш мумкин.
“Қуръони Каримни қандай тушунмоқ керак” мақоласи муаллифи, устоз Аҳмадали Асқаров ёзганидек: – “Энг ачинарлиси шундаки, кейинги йилларда нафс балосига гирифтор бўлган одамлар пулни илоҳийлаштирдилар. Оқибатда аксарият катта-кичик кишилар тарихий тафаккур бўшлиғи учун ислом ахлоқига зид ҳаёт кечирдилар.” Ҳақиқатдан ҳам, исломий билим, тарбия бўлмагани учун ҳам айрим кимсалар шундай яшадилар.
Муҳаммад Захабий ал Бурсавий “Мўминнинг сифатлари” китобида шундай ёзади: “Етук мўмин ҳар доим мўмин биродарини ўзидан кўпроқ ўйлайди, унинг муҳтожликда қолишидан асло рози бўлмайди.”
Чиндан ҳам мўминнинг энг хавфли душмани ўз нафсидир. У етти бошли аждарҳодан ҳам баттар. Нафснинг етти босқичи бор. Шу босқичларни ўрта мактаб, ўрта махсус илм масканлари, олий даргоҳда ўқитиш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Мақола муаллифи Аҳмадали Асқаров ёзганидек: “Қуръони карим таржима ва тафсирларини мактабдан, ўрта махсус ва Олий даргоҳлардан ўқитиш керак”.