Бешинчи ўрин. Гутенбергнинг биринчи босма Инжили. 1455 йили Гутенберг ўзининг биринчи тўлиқ босма китобини тайёрлайди, Ушбу китоб ҳозирда "Гутенберг Библияси" ёки "42-сатрли Библия" номи билан танилган. Бу китоб босма ҳолида чоп этилган биринчи асар эди. Гутенберг Библияси лотин тилида чоп этилган бўлиб, ўқувчилар ихтирони одатий ва ишончли қабул қилишлари учун унинг ташқи кўриниши олдинги даврлардаги қўлёзма китобларга ўхшарди. Ноёб китоб 1987 йилда 5,4 миллион долларга сотилган.
Тўртинчи ўрин. "Америка қушлари" китоби. Америкалик табиатшунос олим Жон Жеймс Адюбон томонидан Шимолий Америка қушларининг табиий ўлчамдаги расмлари билан безатилган ушбу китоб 1827 йилдан 1838 йилгача Эдинбург ва Лондонда бўлиб-бўлиб чоп этилган. Китобдаги расмларда 489 турга мансуб 1065 та қуш тасвирланган. Китоб 2010 йили 11,5 миллион долларга сотилган.
Учинчи ўрин. The Gospel of Henry the Lion. Бу лотин тилида буюртма асосида яратилган ажойиб дизайндаги қўлёзма кодекси бўлиб, ушбу китоб олтинга бой нақшлари, батафсил миниатюралари ва мураккаб безаклари билан ажралиб туради. Дизайн услуби Византия ва роман анъаналарининг таъсирида ишланган ва ранг палитраси 1983 йилда Сотбис ким ошди савдосида 11,7 миллион долларга сотилган.
Иккинчи ўрин. Бейзерский псалтир китоби. Бу Британиянинг Шимолий Америкасида чоп этилган биринчи китоб саналади. Бу шунингдек, пуритан руҳонийлари томонидан Довуднинг саноларини инглиз тилига таржимаси ҳам дейилади. Қайд этиш жоизки, Пуританлар ибодатларда фойдаланиш учун псалмаларнинг аниқроқ версиясини яратишга ҳаракат қилишган. Ҳозиргача бу китобнинг фақат 11 нусхаси сақланиб қолган. 2013 йилда ана шу нусхаларнинг бири Sotheby’с аукционида 14,2 миллион долларга сотилган ва тарихдаги энг қиммат китоблардан бирига айланган.
Биринчи ўринда Лестер кодекси. Бу Леонардо да Винчининг илмий ёзувлари ва расмлари дафтари бўлиб, у чарм муқовали, бор-йўғи 29 га 22 сантиметр ўлчамдаги 36 варақдан иборат китобдир. Леонардо да Винчининг астрономия, сув ва тошларнинг хусусиятлари, ҳаво ва осмон ёруғлиги ҳақидаги кузатиш ва назарияси туширилган дафтарда кўплаб расмлар ва диаграммалар илова қилинган бўлиб, у 30,8 миллион долларга сотилган.