Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, энди шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин.
Лойиҳага кўра, фуқаро рухсатисиз уни тасвирга олиш тақиқланади. Бироқ айрим истиснолар, жумладан, давлат хизматчиларини суратга олиш, тўй ёки бошқа оммавий тадбирларда умумий жараённи тасвирга туширишда рухсат талаб қилинмайди.
Шу ўринда, ахборотни ноошкора олишга мўлжалланган воситалардан фойдаланганлик учун жарима ҳам назарда тутилаётганини айтиш жоиз. Лойиҳа юзасидан таклифлар 28 мартгача қабул қилинадиган бўлди.
Юқоридагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди.
Вазирлик мутасаддиларининг фикрича, шахсларнинг тасвиридан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларда шахсий дахлсизлик ҳуқуқи «уни амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаганлиги» сабабли чекланмоқда.
Шу сабабли ушбу қонун лойиҳасида «шахсларнинг, жумладан, болаларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти шаффофлигини, сўз ва матбуот эркинлигини янада мустаҳкамлаш, меҳнат муносабатларида ходимларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари муҳофазасини кучайтириш мақсадида» Фуқаролик, Меҳнат ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда. Адлия вазирлиги ушбу лойиҳа паспортида бу ташаббус учун «президент ёки ҳукумат топшириғи» асос бўлганини келтирган, лекин асос бўлган ҳужжатларнинг ҳаволаси мавжуд эмас.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтганидан сўнг ҳукумат ва президент администрация томонидан қайта кўриб чиқилади. Шундан кейин ҳужжат Олий Мажлисга киритилади, иккала палата тасдиқлагач, қонун президент томонидан имзоланади ва расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.