Глобаллашаётган дунёда маънавий бўшлиқ яратаётган кимсалар ҳаракати тобора кучаяётган бир пайтда АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп инсоният учун оғриқли бир муаммога эътибор қаратди: “Федерал фондлардан мактабларда болаларимизга номақбул алоқалар ва трансгендер жинниликларини ўқитиш учун сарф қилинаётган маблағлар тўхтатилади!”
Чиндан ҳам дунё носоғлом бир қатлам қутқусига учиб, ўзлигидан кечаётган, энг ёмони ва хатарлиси ёш авлоднинг маълум бир қатламини ўз домига тортаётганига қарамай, дунёнинг таниқли кишилари, олимлару, сиёсатчилар, санъаткорлару, кўплаб давлат раҳбарларигача бу жараёнга томошабинлик мақомида туриб муносабатда бўлаётганлари ҳали одамзот реал фожиа кўламини англамаётганини кўрсатяпти.
Оддий бир мисол: кейинги 30 йил ичида 1,5 миллиард аҳолиси бўлган 37 та давлат қонунчилигида бир жинсли никоҳларни рўйхатдан ўтказишга имкон берилди. АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтоннинг бой берилган авлод ҳақидаги фикрларини бир эсланг!
Бугун умумбашарий муаммолар: наркотиклар дунёсига кенг очиб берилган йўллар, уюшган жиноятчилик, терроризм, радикализм, оммавий қирғин қуролларининг тез тарқалаётгани, умуман инсоният хотиржамлигига раҳна солаётган таҳдидлар кўлами XXI асрга келиб кун сайин эмас, соат сайин кенгаймоқда. Ана шу таҳдидлар орасида эса энг оғриқлиси инсониятнинг маънавий қашшоқлик сари ташланган қадами десак муболаға бўлмайди.
Жаҳон миқёсида кучсизлана бошлаган АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп бежизга “номақбул алоқалар ва трансгендер жинниликлари”га мамлакат ижтимоий ҳаётининг оғриқли нуқтаси дея қарагани йўқ, албатта.
Қийин бўлса ҳам тан олмай илож йўқ: кейинги йилларда инсоният юзсизлик, ҳаёсизликни оддий ҳаёт тарзига айлантириш йўлини танлай бошладики, бу миллатларни маънавий илдизларидан айира бошлади.
“Миллий тикланиш” демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров ҳам АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг ушбу қарорини ижобий баҳолаб, Ўзбекистонда бу масалада ҳар қандай тарғиботни таъқиқлашга доир қонун қабул қилиш устида ишланаётганини таъкидлади.
Аслида ушбу мақоламиз бу ҳақда эмас. Бугун Ғарб қадриятларининг илдизига болта ураётган, шарқ дунёси эса тиш-тирноғи билан қаршилик қилаётган ахлоқсизликни тарғиб қилувчиларнинг оммалашган воситаси “Овертон туйнуги” ҳақида фикр юритмоқчимиз.
Социологларнинг фикрича, бутун дунёда айни шу усул орқали ахлоқсизлик тарғиб қилиняпти. Яъни бирор бир номақбул қараш одамлар онгига енгил кўринишда сиздирилиб, ижтимоий нормага айлантирилмоқда. Сир эмаски, кўҳна қитъада ҳам айнан шу услуб орқали ЛГБТ оддий ҳолга айлантирилди ва одамларнинг ушбу иллатга нисбатан қараши шакллантирилиб, уларни ҳимоя қилиш сиёсат даражасига олиб чиқилди. Натижасини эса кўряпмиз.
Шу ерда ҳақли бир савол туғилади: Хўш, “Овертон туйнуги”ни кимлар яратяпти?
Таҳлилчиларнинг фикрича, одатда “бу тушунча бир қатор омилларнинг комбинацияси туфайли ўзгаради: ОАВларда муаммони ёритиш хусусиятлари, жамоатчилик фикри етакчилари машҳурлигининг ўсиши ёки пасайиши, тўсатдан юз берган ижтимоий бўҳронлар ва ҳоказо. Афсуски, энг бемаъни ғоялар ҳам “Овертон туйнуги”ни силжитиши ва жамоатчиликнинг бирор масалага салбий муносабатини ижобийга ўзгартириши мумкин. Бу эса ақлга сиғмайдиган ҳолатнинг потенциал равишда мақбул, оммабоп ёки одатий ҳолга айланиши мумкин, деганидир.
Мутахассислар “Овертон туйнуги”нинг силжиши (ёки кенгайиши) ҳақида қатор мисоллар келтиришади. Хусусан, иқлим ўзгариши. Сир эмаски, кейинги йилларда иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ муаммолар глобал даражадаги масалага айланди. Қатор давлатларда яшил иқтисодиётни ривожлантириш, экология, табиий ресурсларга бўлган муносабатни барқарорлаштириш борасида катта-катта лойиҳалар амалга ошириляпти. Қисқача айтганда, жамиятнинг атроф-муҳитга бўлган ғамхўрлиги ортиб, шу аснода “Овертон туйнуги” ҳам кенгаймоқда.
Иқлим ўзгариши билан боғлиқ сиёсий ғоялар мейнстримга ўтмоқда. Барқарор ривожланиш йўлини танламаган мамлакатлар эса халқаро тенденциялардан ажралиб қолмоқда. Бу “туйнук” орқали сиздирилган яна бир ҳолат – аёллар эмансипацияси. Халқаро экспертлар ХХ аср ўрталарига қадар аёлларнинг шим кийиб юриши номақбул ҳодиса бўлган бўлса, бироз вақт ўтиб, бу хилқат вакилалари овоз бериш ҳуқуқига эга бўлишди. Лекин шим кийишларига бўлган салбий қарашлар ўзгармади. Яна бир муддатдан сўнг эса турли омиллар таъсирида аёлларнинг шим кийиб юриши ҳеч кимни ажаблантирмайдиган ҳодисага айланди....
Шунга ўхшаш яна бир мисол, бир пайтлари аёлларнинг сигарет чекиши ҳатто Европада ҳам қораланган. Аммо машҳур сигарет брендларидан бири, аёлларни ҳам сигаретга ўргатиш, шу орқали савдо ҳажмини ўстиришни режа қилиши оқибатида бу одат ҳам секин-аста жамиятга кириб келган. Қизиқ, бунинг учун тамаки корчалонлари қандай усулдан фойдаланди, дейсизми?
Улар бир нечта чиройли ва замонавий кийинган аёлларга сигарет чеккан ҳолда кўчаларни кезиб юришлари учун ҳақ тўлашган. Оқибатда эса бу ёлланган моделларни кўрган жамиятда аввал бу ҳодисага бепарво бўлиш, кейин кўникиш, сўнгра мақбул ва одатий ҳол сифатида қараш шаклланган. Яъни, бу номақбул одат ҳам “Овертон туйнуги” орқали мақбулга айлантирилган.
Дарвоқе, социологлар “Овертон туйнуги”нинг кенгайиши сиёсий ва ижтимоий ўзгаришларга олиб келганига Black Lives Matter ҳаракатини мисол қилиб кўрсатишади. Бу ҳаракат сабаб йирик корпорациялар заиф жамоаларни қўллаб-қувватлаш мафкурасига мослаша бошладилар ва ҳаракатни қўллаб-қувватламаганларнинг постларини цензура қилиш алгоритмларини жорий қилдилар. Шундай қилиб, “Овертон туйнуги” тенглик учун курашни имтиёзлар ва ўз мавқеини ошириш учун курашга айлантириш имконини берди.
Афсуски, “Овертон туйнуги орқали жамиятнинг бир жинсли никоҳга бўлган муносабати ҳам кескин ўзгартирилди. Илгари жирканч деб қаралган, ҳатто омма олдида муҳокама қилиш учун қатъий “ёпиқ” бўлган бу масала айни пайтда 34 мамлакатда, жумладан, Белгия, Германия, Франция ва AҚШда қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган.
Дарвоқе, яна бир мисол, илк маротаба 2014 йилда соқолдаги аёл образи (австриялик Кончито Вурстни транс қиёфасида) бутун дунёга сиздирилди ва бу каби гендер идентификацияси ўзгарганларнинг янги даврини бошлаб берди. Таассуфки, аста-секинлик билан ғоя доираси кенгайтирилмоқда.
Хулоса ўрнида айтиш керакки, “Овертон туйнуги” ҳар бир миллат қадриятлари учун катта хавф. Аммо бу туйнук орқали кириб келаётган қараш ва муносабатларни сезиш у қадар ҳам осон эмас. Қайта ва қайта таъкидланган бўлсада, айтиш керакки, бу каби маънавий хавф-хатарлардан ёш авлодни ҳимоя қилиш иммунитети аввало оилада, кейин эса таълим масканларида шакллантирилади.