Марказий Осиё халқларининг сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётида ўчмас из қолдирган давлат арбоби, буюк саркарда Амир Темур ҳукмронлик қилган даврлар тарихимиз зарварақларидан бири сифатида эътироф этилади.
Ўрта Осиёда XIV асрнинг ўрталарида юзага келган чигал сиёсий вазият, яъни чингизийлар сулоласининг инқирозга юз тутиб бориши, маҳаллий ҳукмрон доираларнинг ўзаро жангу жадаллари авжига чиққан бир даврда сиёсий майдонда Соҳибқирон пайдо бўлди. Унинг муаммоли масалаларга моҳирона ечим топиб, пировардида марказлашган бир давлат тиклашга муваффақ бўлгани тарихий асарлардан бизга маълум.
Амир Темур тарихи билан боғлиқ тадқиқотлар ва илмий изланишлар натижалари хусусида Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, тарих фанлари доктори, профессор Баҳром Абдуҳалимовнинг фикрларига қизиқдик.
– Тарихда Амир Темур номи бир томондан кенг маконларни истило этган фотиҳ саркарда, иккинчи томондан мамлакатда илм ва санъат, савдо ва ободончилик каби соҳаларнинг ривож топишига, Марказий Осиё маданиятининг иккинчи уйғониш даври учун замин яратган давлат арбоби сифатида муҳрланиб қолди, – дея фикрини бошлайди профессор Баҳром Абдуҳалимов.
– Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида Марказий Осиёдаги энг катта қўлёзмалар хазинаси жойлашган. Айни пайтда бу фонд жаҳондаги энг катта хазиналардан бири саналади. У 26 минг жилддан ортиқ қўлёзма, 40 минг жилддан ортиқ тошбосма китобларни ва араб алифбосида битилган ўн мингга яқин тарихий ҳужжатлар тўпламларини ўз ичига олади. Қўлёзмаларнинг хронологик диапазони 9-асрдан 20-асрнинг биринчи чорагигача бўлган даврни қамраб олади.
Араб, форс, туркий, урду, пушту, ҳинд ва бошқа бир қатор шарқ халқларининг тилларида ёзилган бу манбалар ўрта аср фанларининг турли соҳалари – тарих, адабиёт, фалсафа, ҳуқуқ, астрономия, физика, кимё, тиббиёт, фармакология, тилшунослик, география, мусиқа, математика, минералогия, қишлоқ хўжалиги, тасвирий санъат ва бошқа билим соҳаларини қамраб олган.
Аҳамиятли жиҳати шундаки, Амир Темур ва темурийлар даври тарихидан ҳикоя қилувчи ва ўша даврда яшаб ижод этган муаллифлар қаламига мансуб асарлар мазкур хазинада алоҳида ўрин тутади ва албатта, шарқшуносларимиз олдида турган энг катта вазифа – шу манбаларни илмий муомалага киритишдан иборат.
Бу соҳада институтда анча салмоқли ишлар амалга оширилди. Ҳатто шўролар давридаёқ – 1972 йилда Асомиддин Ўринбоев томонидан тарихчи Шарафиддин Али Яздий қаламига мансуб “Зафарнома” асарининг нашр этилиши катта жасорат эди. Лекин унинг аянчли оқибатлари олимларни темуршунослик соҳасидан бездириб қўйгани ҳам очиқ ҳақиқатдир.
Мустақиллик йилларида темуршунослик соҳасидаги катта ўсишни кузатамиз. Қатор асарлар араб, форс тилларидан ўзбекчага таржима қилиниб, китобхонлар эътиборига ҳавола этилди. Жумладан, юқорида номи зикр этилган “Зафарнома” асари дастлаб ўзбекчага терма таржима шаклида 1992 йилда, кейинчалик тўла ҳолда 1994 йилда чоп қилинди.
Муиниддин Натанзийнинг “Мунтахаб ут-таворихи Муиний” асари форс тилидан ўзбек тилига таржима қилиниб, изоҳлари билан 2011 йилда чоп этилди. Китобда Марказий Осиё тарихининг қадим даврлардан то Амир Темур вафотигача бўлган даври ёритилган.
Араб тарихчиси Ибн Арабшоҳнинг “Ажоиб ал-мақдур фи тарихи Таймур” (Темур тарихида тақдир ажойиботлари) номли китоб араб тилидан таржима қилиниб, 1992 йилда икки жилдда чоп этилди. Темурийлар даври тарихини ёритувчи яна бир йирик асар Амир Темур билан замондош ва суҳбатдош бўлган муаллиф – Низомиддин Шомий қаламига мансуб “Зафарнома” асари ҳам 1996 йилда ўзбек тилида таржима қилиниб, нашр этилди.
Шарқшуносларимизнинг йирик нашр ишларидан яна бири Абдураззоқ Самарқандий қаламига мансуб “Матлаи Саъдайн ва мажмаи баҳрайн” асарининг форс тилидан ўзбек тилига илмий-изоҳли таржимасининг 2008 йилдаги нашридир. “Темур тузуклари”нинг нашр этилишида ҳам институтимиз олимлари катта жонбозлик кўрсатдилар.
Темурийлар сулоласининг ёрқин вакили, ҳукмдор ва олим Мирзо Улуғбек қаламига мансуб “Тарихи арбаъ улус” (“Тўрт улус тарихи”) номли асар ҳам институтнинг манбашунос олимлари томонидан ўрганилиб, чоп қилинган. Унда Улуғбекнинг ҳукмдорлик давригача Марказий Осиёда кечган сиёсий жараёнлар ёритилган.
Аммо Улуғбек асарларининг тожи бўлган «Зижи Курагоний»нинг рус тилига таржимаси тўлиқ ҳолда 1994 йилдагина А.Аҳмедов томонидан амалга оширилган эди. 2022 йилда эса Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг (ШҲТ) навбатдаги саммити муносабати билан мазкур асарнинг ўзбек, рус, инглиз ва хитой тилларидаги нашрлари амалга оширилди ва ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларига туҳфа қилинди.
Темурийлар даври дипломатияси бўйича ҳам салмоқли ишлар амалга оширилган бўлиб, улардан бири Ғиёсиддин Наққошнинг “Хитой сафарномаси”дир. Ушбу китобчада 1419-1422 йилларда Ўрта Осиё ва Хуросондан Хитойга бориб келган элчилардан бири – Ғиёсиддин Наққошнинг сафар кундалигининг форсчадан ўзбек тилига таржимаси келтирилади. Асар Ўрта Осиё билан Хитой ўртасидаги савдо-сотиқ ва элчилик муносабатлари, халқлар, урф-одатлар, қадимги Буюк Ипак йўли орқали ўтган савдо йўллари ҳақида ҳикоя қилади.
Институт олимлари томонидан темуршунослик соҳасида кўплаб илмий мақолалар ва қатор монографиялар ҳам тайёрланган. Масалан, “Амир Темур жаҳон тарихида” йирик китоб-альбоми бир неча муаллифларнинг Амир Темур тарихига бағишланган махсус тадқиқотларини ўз ичига олган.
Унинг нашрга тайёрланишида Шарқшунослик институтининг бир қатор ходимлари ҳам иштирок этишган. Асарда соҳибқирон ҳаёти ва фаолиятига доир ўз даври қўлёзма асарларида сақланиб қолган форс, араб ва туркий тиллардаги маълумотлардан лавҳалар келтирилган, улар асосида Темурийлар салтанатининг ташкил топиши ва юксалиш даврлари ҳақида тарихий тасаввурларга эга бўлиш мумкин.
Бундан ташқари “Амир Темурнинг туркий ёрлиғи”, “Соҳибқирон Амир Темур”, “Амир Темур давлатида бошқарув тизими”, “Темурийлар даври ёзма манбаларида Марказий Осиё тарихий географияси”, “Фарғона водийсининг темурийлар манбаларидаги тавсифи” каби китоб ва рисолалар чоп этилди.
Сўнгги чоп этилган тадқиқотлардан бири “Амир Темур хатлари” номли монография бўлиб, у Соҳибқироннинг хорижий давлатлар ҳукмдорлари, машҳур шахслари билан олиб борган ёзишмаларининг таржима ва таҳлилига бағишланган. Китобга, шунингдек, мазкур давр ҳукмдорларининг Амир Темур сиёсатидан таъсирланиб олиб борган ўзаро ёзма мулоқотлари ҳам жалб этилганки, бу давр халқаро алоқалар манзарасини янада равшанроқ тасаввур этишга ёрдам беради.
Монографияда Амир Темурнинг Деҳлига юришидан сўнг эълон қилган фатҳномаси ҳамда 1402 йилда Анқара жангидаги ғалабадан сўнг эълон қилган фатҳномаларнинг ўзбек тилига таржималари тақдим этилган ва назаримда, бу матнлар барчага қизиқ бўлса керак. Зеро бу фатҳномаларда жангнинг тактикаси, унда ҳар икки тарафдан иштирок этган темурий шаҳзодалар ва мансабдор шахслар, жангда ишлатилган қуроллар ва мосламалар ҳақида қизиқарли маълумотлар ўз аксини топган.
Хулоса ўрнида шуни таъкидламоқчиманки, темурийлар даври тарихи нафақат Ўзбекистон тарихининг, балки жаҳон тарихининг энг залворли бўлагини ташкил этади ва институтимиз олимлари томонидан бажарилган ишлар ичида энг кўп нашрлар ҳам темурийлар даври тарихига тўғри келади.
Шундай бўлса-да, ҳали бу соҳада қилинадиган ишлар талайгина ва қувонарлиси, ҳозирда бу изланишларга хорижий олимлар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Умид қиламизки халқаро кооперациялар келажакда янгидан-янги нашрларга йўл очади.