Малайзия индустриал-аграр йўналишга эга бўлган, динамик ривожланаётган мамлакатлардан биридир. Ушбу давлатнинг йиллик ялпи ички маҳсулоти 1.695 триллион долларни ташкил этади. Бу эса унинг иқтисодий салоҳияти ва глобал иқтисодиётдаги ўрнини кўрсатади.
Малайзиянинг давлат тили – малай бўлиб, расмий ишлар ва кундалик мулоқотда асосий ўрин тутади. Мамлакат аҳолиси турли миллат ва этник гуруҳлардан иборат бўлиб, бу унинг маданий ва ижтимоий ҳаёти, қолаверса, глобал иқтисодий ҳамкорликдаги ўрнини юксалтириб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4-5 февраль кунлари Малайзияга амалга оширган олий даражадаги ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.
Мазкур ташриф давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва таълим соҳаларида кенг кўламли келишувларга эришилди. Малайзия етакчилари билан учрашувлар ўтказилиб, қўшма саноат лойиҳаларини амалга ошириш, инновацион марказлар ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларида самарали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича муҳим келишувлар имзоланди.
Шунингдек, дуал таълим тизимини жорий этиш, академик алмашинувларни ривожлантириш ва қўшма таълим дастурлари бўйича келишувлар ҳам икки мамлакат муносабатларининг муҳим йўналишларидан бирига айланди.
Ўзбекистон – Малайзия муносабатлари илк бор 1992 йил июнда “Маданий ва илмий ҳамкорлик”, “Иқтисодий ва техникавий ҳамкорлик” тўғрисидаги битимлар асосида йўлга қўйилган. Ушбу дипломатик алоқалар расмий ташрифлар ва делегация алмашинувлари асосида доимий ривожланиб бормоқда. Ўтган йиллар давомида сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқалар фаоллашди.
Бугунги кунда Малайзиянинг иқтисодий салоҳияти ва глобал тармоқдаги ўрни жаҳон бозорида муҳим ҳисобланади. Малайзия, шу билан бирга, ўзининг барқарор иқтисодий ўсиш ва инновацион ривожланишига содиқ қолган ҳолда, иқтисодий ривожланишнинг янги босқичларига қадам қўймоқда.
2017-2024 йиллар давомида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги савдо айланмаси сезиларли даражада ўсиб, 65,5 миллион доллардан 102,4 миллион долларга етди. Бу даврда экспорт 1,3, импорт эса 1,6 баробарга ошди. Малайзиянинг Марказий Осиёдаги умумий савдосининг 41,2 фоизи Ўзбекистон улушига тўғри келади. Бу эса Ўзбекистоннинг минтақа давлатлари орасида Малайзиянинг иккинчи йирик савдо ҳамкори эканлигини кўрсатади.
Ўзбекистоннинг Малайзияга асосий экспортда кимёвий ўғитлар, нефт, электрон ва электротехника буюмлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, транспорт воситалари, резина техника, тўқимачилик ва хизматлар етакчи ўринда бўлса, импортда асосан пальма ёғи, ҳайвонот ва ўсимлик мойлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кимёвий моддалар муҳим ўрин тутди.
Малайзиядан Ўзбекистонга ҳайвонот ва ўсимлик мойлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимёвий моддалар ва тайёр маҳсулотлар олиб келинади. 2024 йилда импорт ҳажми 96,4 миллион долларга етди, шундан 23 фоизи какао кукуни, қуюлтирилган сут ва қандолат маҳсулотлари каби озиқ-овқат маҳсулотларига тўғри келди. Ҳайвонот ва ўсимлик ёғлари, жумладан, пальма ва кокос ёғи 44 фоизни, ювиш воситалари ва спиртли аралашмалар 14 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, импортнинг 9 фоизи машина ва транспорт ускуналари, 4 фоизи транспорт хизматлари, 2,1 фоизи эса тиббий маҳсулотларга тўғри келмоқда. Ушбу жараёнлар Ўзбекистон ва Малязия ўртасидаги савдо алоқаларининг диверсификацияси ва иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайиб бораётганлигини кўрсатади.
Инвестициявий ҳамкорликка назар ташласак, 2024 йил январь ойида Малайзиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи етакчи компанияси "Fraser & Neave Holdings BHD – F&N" Ўзбекистонда қўшма инвестиция лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ўз ташаббусини илгари сурган эди.
2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Малайзия сармояси иштирокидаги 36 та корхона рўйхатга олинган, бу эса Малайзиянинг Ўзбекистон бозорига қизиқиши ортиб бораётганини кўрсатади. Малайзия билан амалга оширилаётган инвестиция соҳаларининг асосий йўналишлари озиқ-овқат саноати, чарм буюмлар ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо йўналишларини ўз ичига олади.
Президент Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида ўтказилган қўшма бизнес-форумдаги нутқида Ўзбекистон ва Малайзия муносабатларини стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш муҳим мақсад эканини таъкидлади. Учрашув давомида товар айланмасини ошириш, имтиёзли савдо битимини ишлаб чиқиш ва саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш бўйича келишувларга эришилди. Асосий эътибор электроника ва яримўтказгичлар саноатида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилди.
Бундан ташқари, сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва маълумот марказлари бўйича қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди. Газ-кимё ва кимё саноати ҳам ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди.
Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги келишувлар доирасида амалга ошириладиган "ақлли" қишлоқ хўжалиги лойиҳалари мамлакатнинг иқтисодиётига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.
Иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида товар айирбошлашни кенгайтириш, имтиёзли савдо битимини ишлаб чиқиш ва саноат кўргазмаларини ўтказишга келишиб олинди.
Малайзиянинг таълим соҳасидаги илғор тажрибасидан Ўзбекистонда малакали кадрлар тайёрлашда самарали фойдаланиш, қўшма таълим дастурлари ва стажировкалар ташкил этиш масалалари юзасидан бир қатор келишувлар имзоланди.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги савдо ва инвестициявий ҳамкорлик сўнгги йилларда барқарор ўсишни намоён этмоқда, бу эса келгусида икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг янада мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга ташрифи икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириб, янги йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантиришга асос яратиб берди. Шу тариқа, ушбу ташриф натижалари келгусида Ўзбекистон ва Малайзиянинг барқарор ривожланишига муҳим ҳисса қўшиши шубҳасиздир.