ёхуд « раҳбари ўйлантириб қўйган ҳуқуқий саргузаштлар ҳақида
…Бисотимдаги жамики яхши сўзлар билан Сапарниязни юпатиб, уни кузатгач, у тақдим этган арзнома-ю, ҳужжатлар билан чуқурроқ танишиб, ажабтовур саволлару, мулоҳазалар оғушида қолдим: Шунақаси ҳам бўларканми?! Ахир бу оппоқ сутни кўмирдек қоп-қора ёхуд иккини иккига қўшсанг беш бўлади, дегандай гапку! Наҳотки кундай равшан бўлиб турган ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш шу қадар оғир иш бўлса…
Умуман ҳақиқатнинг юзига терс қараш, аниқроғи, бир тадбиркорни шу даражада овора қилиш судья жанобларига нега керак бўлиб қолди? Ёки бу ерда мурожаат муаллифи англамаган бирон сирли ҳилқат борми? Хуллас Сапарнияз Утепов ишига доир ҳужжатлар ва айни кундаги мавжуд ҳолат билан янада батафсил танишиб, ҳайратимни яширолмай қуйидаги хулосага келдим: Бўлиши мумкин эмас! Бироқ… минг таассуфлар бўлсинки қўлимдаги қоғозлар бунинг батамом аксини «сўзлаб» турарди.
Шу ерда мурожаат муаллифининг арзномасидан қисқача кўчирма келтирсам:
«Мен-Утепов Сапарнияз Парахат ўғли 2016 йилдан буён «Урганч китоб маркази» МЧЖ директори вазифасида ишлаб келмоқдаман. Фаолиятимиз асосан китоб сотишдан иборат бўлиб, айни кунда жамоамизда 20 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилади.
2024 йилнинг 27 июнь куни Урганч шаҳридаги Ал-Хоразмий кўчаси 33-уйнинг биринчи қаватида жойлашган, МЧЖга қарашли китоб дўконимизга иккинчи қаватдан, аниқроғи шу уйнинг 35-хонадонидан сув сизиши оқибатида бизга жуда катта миқдорда зарар етказилди, яъни уйнинг томи, деворлари, мебеллар, сотиш учун олиб келинган китоблару, компьютерлар ва бошқа жиҳозлар буткул яроқсиз ҳолатга келди. Натижада фаолиятимизни тўхтатишга мажбур бўлдик.
Маълум бўлишича, иккинчи қаватдаги 35-хонадон эгаси Бахромбек Аллабергановнинг бефарқлиги яъни сув жўмрагини очиқ қолдиргани бунга сабаб бўлган экан. Биз рўй берган воқеадан хабар топгач, ўша куннинг ўзидаёқ Хоразм вилоят Ички Ишлар Бошқармаси раҳбариятига хабар бердик. Мавжуд аҳвол батафсил ўрганиб чиқилгач, шу ернинг ўзида тегишли далолатнома ҳам тузилди.

Қолаверса, келтирилган зарарни ҳисоблаб беришларини сўраб, Урганч шаҳридаги баҳоловчи ташкилот-»Келажак лойиҳа люкс» МЧЖга мурожаат қилдик. Натижада етказилган зарар миқдори 206 млн 258 минг 994 сўмни ташкил этиши аниқланди.
Гапнинг индаллоси, шу кунгача етказилган ана шу зарарни ундиролмаяпман. Ўтказилган текширувлар, мавжуд ҳужжатлар, тузилган далолатномалар, катта-кичик раҳбарларга оғзаки ва ёзма мурожаатлар, ҳатто бўлиб ўтган суд мажлиси ҳам дардимизга даъво бўлолмади. Аксинча, қозига дардимни айтиб, балога қолдим. У бирон бир важимни эшитмай, айбдорни ҳимоя қилди ва дастлаб 5 млн сўм, сўнгра 7,5 млн сўмдан зиёд маблағни давлат божи сифатида бўйнимга «илиб» қўя қолди. Айбдор эса «топилмади». Айни кунда кимга мурожаат қилишни ҳам билмай қолдим…»
Халқимизда сув балосидан сақласин, деган ибора бор. Ана шу офатга йўлиқиб буткул гангиб қолган, деярли бор-йўғидан айрилган С.Утепов воқеа рўй берган куннинг ўзидаёқ Хоразм вилояти ИИБ раҳбари Равшан Султонхўжаевга ушбу масалага ҳуқуқий ечим топилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилади. Ўз навбатида бошлиқ ҳам тадбиркорнинг дардини эътиборсиз қолдирмай, шу куниёқ Урганч шаҳар ИИБ раҳбари бошлигида ишчи гуруҳ тузиб, унинг аъзоларини воқеа жойига жўнатади.
Масъуллар, маҳалла фаоллари, тегишли ташкилот ходимлари, гувоҳлар иштирокида юзага келган аҳволни батафсил ўрганиб чиқиб, даьвогарнинг даьвоси буткул тўғри эканига яъни, китоб дўконига тушган сув унинг тепа қисмидаги иккинчи қаватнинг 35-хонадонидан оққанлигига амин бўлишиб, шу ернинг ўзида далолатнома тузилади. Лекин… лекин 10 киши томонидан имзоланган мазкур ҳужжат ҳалигача фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди судьяси Нодир Ғафуровнинг иш столи ғаладонида умргузаронлик қилмоқда».

Ҳа, дарвоқе, бўлиб ўтган суд жараёни ҳақида икки оғиз сўз: Жабрдийданинг баён этишича, ҳақиқий айбдор-35-хонадон соҳиби-Б.Аллаберганов ўз айбини тан олмагач, ночор-наилож китоб дўконига етказилган 206 млн 258 минг 994 сўм асосий зарар, фаолият юритиш учун банкдан олинган кредитнинг ойлик фоиз тўловлари учун 66 млн 200 минг сўм, сув тошқини туфайли дўкон ишламаса-да, унинг ишчиларига июль-август ойлари учун тўланган 14 млн 100 минг сўм иш ҳақи, коммунал тўловлар учун тўланган 8 млн сўм, даромад солиғи учун 6 млн сўм, етказилган зарарни баҳолаган ташкилотга тўланган 3 млн сўм, бой берилган фойда учун 12 млн сўм ва судга даьво ариза киритишда давлат божи сифатида тўланган 5 млн сўм-жами 320 млн 558 минг 994 сўмни айбдордан ундириб беришни сўраб, ФИБ Урганч туманлараро судига мурожаат қилади.
Шу йилнинг 8-ноябрь куни Нодир Ғафуров раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида эса ўта антиқа ҳолат юз беради яъни даьвогар-»Урганч китоб маркази» МЧЖнинг даволари тўла рад этилиб, асосий айбдор Б.Аллабергановнинг умуман айбсиз экани «исботлаб берилади». Юқоридаги фикримизни ҳар қалай, ҳудди шу санада «дунё юзини кўрган» ҳал қилув қарори ҳам тасдиқлаб турибди.

Ушбу оламшумул қарорнинг дунёга келишида биргина ҳужжат шундай рол ўйнаганки, бунга кулишингни ҳам, куйишингни ҳам билмайсан киши!
Ҳамма гап шундаки, сув тошқини рўй берган кундан бир кун ўтиб, яъни 2024 йилнинг 28 июнида ушбу кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи «Техник хизмат кўрсатиш бошқарув компанияси» МЧЖ раҳбари Р.Атаджанов, иш бошқарувчи Р. Якубов, 35-хонадон соҳиби Б.Аллабергановлар мавжуд ҳолатни ўрганиб, китоб дўконига оққан сув Б.Аллабергановнинг хонадонидан эмас 2,3-қаватлардаги бетон плиталар оралиғидан ўтувчи сув қувурларидан сизиб чиққанлигига «амин бўлишади» ва бу ҳақда далолатнома тузиб, судга тақдим этишади.
Ўз навбатида бу «бебаҳо ҳужжат»ни маёқ каби баланд кўтарган судья уни дастак қилиб юқоридаги қарорни имзолаб юборади. Хоразм вилояти ИИБ раҳбари Равшан Султонхўжаевнинг саъй-ҳаракати билан тузилган ишчи гуруҳнинг далолатномаси эса… юқорида таъкидланганидек, ғаладонда қолиб кетаверади.

Шу ерда бир қатор мантиқий мулоҳазалару-саволлар туғилади: Биринчидан суднинг ҳал қилув қарори уй-жой мулкдорларига хизмат кўрсатувчи ташкилот далолатномасига биноан чиқарилган экан, нимага у жавобгарликка тортилмади, ахир унинг айнан жавобгар Б.Аллаберганов иштирокида тузган далолатномасида китоб дўконига зарар етказган сув 2-3-қаватлардаги бетон плиталар оралиғидаги металл қувурлардан ўтган деб кўрсатилганку.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг «Ичимлик суви таъминоти ва оқава сувларини чиқариб юбориш тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддасида «Кўп қаватли уйни бошқариш органи ичимлик суви таъминоти тармоғининг кўп квартирали уйларига кирган қисмидан то истеъмолчига тегишли ҳудудга қадар жавобгар бўлади ва унга хизмат кўрсатилишини таъминлайди» деб белгилаб қўйилган.
Шундай экан, сервис компанияси 2-3-қаватлардаги бетон плиталар орасидаги металл қувурлардан сув сизишига буткул жавобгар эканлиги аён ҳақиқатку. Иккинчидан, бўлиб ўтган суд мажлисига нега «Хоразм сув таъминоти» АЖ да ишловчи С.Ҳайитов жалб этилмади? Ахир 27 июнда ишчи гуруҳ томонидан тузилган далолатномага айнан шу ходим китоб дўконини абгор қилган сув 35-хонадондан сизиб ўтганлигини тасдиқлаб имзо чеккандику.

Учинчидан, нима учун 27 июнда кенг жамоатчилик вакилларию, ишчи гуруҳ томонидан тузилган далолатнома суд раиси томонидан умуман эътиборга олинмади?!
Дарвоқе, юқорида номи тилга олинаётган «Техник хизмат кўрсатиш бошқарув компанияси» МЧЖ раҳбари Р.Атаджановнинг судга тақдим этган далолатномаси қай даражада юридик аҳамиятга эга ўзи?! Умуман вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан тузилган ишчи гуруҳнинг бирон бир аъзоси судга нега таклиф этилмади?!
Нима учун судга раислик этувчи ҳақиқий айбдорни топиш учун суд суруштируви ўтказмади, ахир бунга унинг тўлиқ ваколати бор эдику. Нима учун ҳақиқий айбдор топилмасада, ўлганнинг устига чиқиб тепгандек шусиз ҳам миллионлаб иқтисодий зарар кўриб ўтирган тадбиркорнинг бўйнига жами 12,5 млн сўм давлат божи «илиб» қўйилди?!

Биз юқоридаги муаммоларни ўрганиш чоғида Урганч шаҳридаги «Истиқлол» МФЙ раиси Комилжон Аллапасов билан мулоқатда бўлдик. Зотан у 2013 йилдан буён «Урганч китоб маркази» МЧЖ фаолият юритаётган ҳудудда раҳбарлик қилар экан.
-Маҳалламизда 1200 та хонадон бўлиб, уларда 4 мингга яқин фуқаро истиқомат қилади. Ҳудудда 47 та кўп қаватли уй бор. Ўзим 40 йилдан зиёдроқ вақт мобайнида коммунал хўжалиги соҳасида ишлайман. Шунинг учун бу йўналишнинг барча сир асрорларидан воқифман десам бўлади. Бўлиб ўтган воқеалару, суднинг ҳал қилув қарори, хуллас барчасидан хабардорман. Тўғриси, бир нарсага сира-сира тушунолмаяпман: Суд нима қиляпти ўзи?!
Майли уйидан сув оқизган Б.Аллаберганов айбидан тониб турган экан, суд нега уй-жойларга хизмат кўрсатувчи сервис компаниясини жавобгарликка тортмади?! Аниқ-тиниқ кўриниб турган ҳақиқатни яшириш кимга ва нимага керак ўзи?! Фикри ожизимча, республикадаги мутасаддилар юз берган ҳолатга холис ва қонуний баҳо беришлари шарт!
Ахир шундоқ ҳам китоб ўқиш унутилаёзган, каттаю-кичик интернет деган балою-азим тўрига илинган бир паллада бу дўкон эгалари халққа зиё улашаяптику. Китобларни сувга бўктириб, уларнинг уволидан қўрқмайдиганларни тартибга солиб қўядиган ташкилот Хоразм воҳасида топилади деб ўйлайман. Агар топилмаса юқорида айтганимдек пойтахтдан топилиб қолар…

«Агар карвоннинг биринчи туясига китоб ортилган бўлса мен охирги туянинг арқонини таҳоратсиз ушламайман». Бу-тасаввуф илми мутафаккирларидан бирининг улуғ эътирофи!
Бироқ… ана шу улуғ карвоннинг йўлини тўсиб, унинг бор-будини ғорат қилишга урунаётган бир ҳовуч «доҳий»ларнинг муаззам Хоразм заминида даври-даврон сураётганлиги кишини фақат ва фақат чуқур таажжубга солади…