Ҳиндистонда аёл турмуш ўртоғига хиёнат қилса, аёлни эмас, аксинча, эрини жазолашар экан. Аёлингга ўз вақтида эътибор бермаганинг учун у шу йўлга кирган, деган маънода…
Яқинда жаҳл устида умр йўлдошига оғир тан жароҳати етказгани учун умрининг 5 йилини «ичкари»да ўтказган бир аёл билан гаплашиб қолдим. Унинг айтганларига қулоқ тутинг: «Баъзан имконсизликдан дод солгингиз келади. Ана шундай пайтда руҳингиз сокинлашиб, бардошингиз бир қўлингиздан, иродангиз иккинчисидан тутиб, сизни аранг оёққа турғазишади. Янги куч инган нуқтадан эса ҳаётингизни яна давом эттирасиз...»
Сир эмаски, чин ироданинг қудрати тасвирланган фильмларда аёл сабри, ожиза деб аталмиш бу ҳилқатнинг бардоши ўзгача рангларда тасвирланади. Гўёки аёлларнинг ёшланган кўзлари, фарёдли нолалари тириклик, бардош, йўқчилик, оғриқ, азоб ёки йўқотишларга қарамай олдинга силжиш қўшиғи каби янграйди. Аёл йиғлаб туриб ҳам муваффақиятсизликка, бахтсизликка таслим бўлмайдиган бир жанговор сиймо сифатида ўзини намоён қилади. Унинг тик қадди тоғларга андозадек, гўё.
Таассуфки, кейинги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги «урди-қўйди» «чопди-ёқди», бола сотаётган, аёлини жонига қасд қилаётган эркаклар ҳақидаги хабарлардан юрак олдириб қўйдик. Энг ёмони, ожизаларнинг қўли қонга ботаётганини кўриш оғриқли ўйларга сабаб бўлмоқда. Аслида аёлнинг қотиллигидан нафратланмоқчи бўласиз, аммо ичингиз ачийди: аёлга, у дунёга келтирган болалар, ва, албатта уни улғайтирган ота-онага.
Тўғри, ҳар қандай ҳолатда ҳам жиноятни, жиноятчини оқлаб бўлмайди. Бироқ вужудингиздаги исмсиз бир ҳис қотил аёлни эмас, уни шунга мажбур қилган жамиятни ва энг асосийси беғам эрни қоралайди. Ахир неча йиллик ёстиқдошининг жонига қасд қилиш учун қанчалар даражада ақлсиз бўлиш керак?
Руҳшуносларнинг фикрича, бу каби жиноятларни содир этган аёл руҳий касал бўлмаса бу ҳолат ақлсизлик ёки жаҳлдорлик оқибати эмас, балки йиллар давомида оилада камситилиш, ҳақорат, хиёнат ва жисмоний тажовузлару, маънавиятсизликнинг ҳосиласи бўларкан. Демакки, бир оила устунининг хатоси, адолатсизлиги, меҳрсизлиги нафақат аёли, фарзандларининг ҳам оила деган тушунчани нафрат боғичига ўраб улғайишига сабаб бўлади.
Эътибор беринг, ўтган йилнинг мос даврида аёллар томонидан содир этилган ўғирликлар аёллар содир этаётган жами жиноятларнинг 19 фоизини ташкил этибди. Шунингдек, улар қўл урган умумий жиноятлар таркибида ўғрилик 8 фоизни, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш орқали ўзлаштириш 11-13 фоизни, спиртли ичимликларни ғайриқонуний тайёрлаш ва сотиш ҳамда наркотик воситалар билан боғлиқ жиноятлар 3-5 фоизни ташкил этган. Жиноятчи хотин-қизларнинг бир фоизга яқини одам ўлдириш ва суиқасд, яна бир фоизи тан жароҳати етказишда қатнашган. 3 фоиз жиноятларда эса аёллар талончилик, босқинчилик содир этганлар. Қотиллик билан боғлиқ жиноятларнинг 7-8 фоизи ҳам аёллар ҳиссасига тўғри келади.
БМТ экспертларининг тадқиқотларида моддий қийинчилик, ишсизлик, оилавий муносабатларнинг мўртлиги, ижтимоий назоратнинг пастлиги, ахлоқий қадриятларнинг шаклланмагани, маънавий дунёқарашнинг торлиги, ўз-ўзини назорат қилишнинг етишмаслиги, шахсларга (аёлларга) нисбатан чиқарилаётган суд ҳукми ҳамда қарорлари ана шундай жиноятларга сабаб бўлаётгани аниқланган. Шунингдек, аёл фарзандига нисбатан зўрлик ёки камситиш аломатларини кўрганида, яшаш учун курашнинг бошқа турлари қолмади, деб ҳисоблаганда ҳам жиноят йўлини танлар экан.
Биламизки, миллий қонунчилигимизда аёлларга қўлланилган имтиёзлар анча бисёр. Жумладан, жиноий жазо тариқасида мажбурий жамоат ишлари ёки ахлоқ тузатиш ишлари ҳомиладор ҳамда уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга нисбатан қўлланмайди.
Бундан ташқари, ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар эҳтиётсизлик оқибатида ёки қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этса, уларга озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо тайинланмайди. Бизда аёл кишига узоқ муддатга яъни 20 йилдан ортиқ 25 йилдан кўп бўлмаган ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳам тайинланмайди. Шунингдек, ҳомиладор аёлнинг жиноят содир этиши жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади. Яна бир муҳим жиҳати жазо муддатини ўтаб қайтган ёки пробация назоратига олинган шахслар ўз тадбиркорлик (ёки бошқа фаолият) лойиҳаларини тақдим этиш орқали бир марталик – энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида моддий ёрдам олишлари мумкин.
Аёл– нима бўлганда ҳам ОНА. Қизлар эса энг ожиза ҳилқат. Ҳар иккиси ҳам оилада маънавий тарбиячи ҳисобланади. Суянган, ишонган одамлари томонидан тан олинмаслиги, хўрлаш ёки рад этилиш табиийки, ҳар қандай аёлнинг руҳий ҳолатини издан чиқаради. Оталарнинг аёлини хўрлаш орқали қиз фарзандларида салбий феъл-атвор шаклланишига сабаб бўлаётгани ҳам бор гап.
Мақолани ёзиш асносида севимли шоирамиз Зулфия Мўминованинг ушбу мисралари миямда чарх ураверди. Гўёки бу жумлалар аёлларнинг ички овозидек:
Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Деманг, юрибди-ку кулиб, жилмайиб.
Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин,
Дунёни олиши мумкин жилмайиб.
Аёлга бахт беринг, саодат беринг
Чиндан ҳам аёл учун ширин сўз, меҳр бир неча минг дирҳам тиллолардан қиммат. У жуфтининг ярми эканлигини ҳис қилса, унга борини, борлиғини бағишлайди. Аксинча, бўлганда эса...
Хулоса ўрнида ҳар доим такрорланиб келган бир жумлани яна бир бор такрорлашга жазм қилдик: Фақат қизларни эмас, йигитларни ҳам оила қуришга ҳам маънан, ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёрлай олсаккина панжара ортида фарзандини кутаётган ОНАлар-у, гулдек даврини совуқ деворлар ортида алам билан ўтказаётган қизлар бўлмасмиди...