Қадимдан одамлар тенгликка интилиб яшаганлар. Ҳатто ибтидоий даврларнинг ҳам ўзига хос демократияси бўлган. Жумладан, халқ ўз етакчиларини умумхалқ кенгашларида овоз бериш йўли билан сайлаганлар. Шу тариқа одил ҳукмронлик ва бошқарувнинг дастлабки кўринишлари шаклланган.
Сайловлар жараёнида эса озод фуқаролар фаол иштирок этиб, мамлакатнинг сиёсий ҳаёти ривожига ўз ҳиссаларини қўшганлар. Қадимги Юнонистон ва Рим сайловларига оид манбаларда ёзилишича, халқ истаги мамлакат қонунчилигининг асосини ташкил қилган.
Қайд этилишича, Юнонистонда сайлов жараёнларида номзодларни аниқлаш очиқ овоз бериш ёки қуръа ташлаш билан амалга оширилган. Ҳатто, махфийликни таъминлаш учун сайлов “варақаси” ўрнида ловия донидан ҳам фойдаланилган: оқ рангли ловия “ижобий”, қора рангли ловия эса “салбий” (қарши) жавобни билдирган.
Қадимий Афинада ҳам махфий овоз бериш усуллари бўлиб, унга кўра, фаолияти давомида демократия асосларига хавф солиш эҳтимоли кузатилаётган давлат арбобини халқ мамлакатдан ташқарига қувғин қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Қувғинни амалга ошириш ёки оширмаслик овоз бериш орқали аниқланган. Бу жараёнда иштирок этаётган фуқарога сополдан ясалган буюм тақдим этилган. Фуқаро Афинадан қувғин қилиниши керак бўлган одамнинг исмини сопол буюмга ёзган ва уни сайловлар пайтида шаҳар майдонида ташкил этилиб, қўриқланадиган махсус жойда қолдирган. Қайси давлат арбобининг номзоди кўп овоз олса, ўша шахс қувғин қилинган.
Бундан ташқари, Қадимий Римда сайловолди тадбирлари сайловлар ўтказилишидан анча илгари бошланган. Биринчи қадамда номзод ҳукумат аъзоларига сайловларда иштирок этиши тўғрисидаги хоҳишини билдирган. Сайловолди тадбирлари қуйидагича ўтказилган: номзод оқ либос кийиб (оқ рангли либос номзоднинг халқ олдида виждони тоза эканлигини англатган), сайловчилардан унга овоз беришларини ва қўллаб-қувватлашларини сўраб, бозор ва майдонларда юрган. Сайлов куни сайловчилар махсус тахтачаларга ўзлари овоз берган номзод исмини ёзиб катта саватга ташлашган.
Шй ўринда Юнонларнинг эркин жамият ва тенглик каби қарашлари кейинчалик Рим империяси томонидан ҳам фаол ўзлаштирилган. Қайд этиш жоизки, бу жараёнда мамлакат мустақиллигининг асоси ўз хоҳиш-истакларини халқ кенгашларида очиқ баён этадиган омма ҳисобланган. Халқ кенгашларида қонунлар қабул қилинган ва бекор қилинган, тинчлик битимлари тузилган ҳамда урушлар эълон қилинган, халқ вакиллари, дин арбоблари сайланган, чиқарилган суд ҳукмлари муҳокама қилинган, мамлакат ҳаётига оид энг муҳим қарорлар қабул қилинган.