Жадид матбуотидан
Бойқуш уяси ҳолиға келаёзғон Туркистонимизни қайтадан руҳ бериб гулистон қилувчи, шубҳасиз, “Кўмак” уюшмаси ва уни идора этувчи ғаюр ўртоқларимдир. Чунки, улар келгусида миллат болаларидан агрономлар, инженерлар, дўхтирлар, адиб ва шоирлар хулоса доҳийлар етказадирлар. “Кўмак” ва унинг ишчилари ўзининг биринчи асос тошини қўйди. У бу фурсат ичида Руссия ва Оврўпоға бир қанча ўқувчилар юборишга муваффақ бўлди. Мана бу бошланғон яхши ишларни давом эттириш, тобора кучайтириш керак.
Бу “Кўмак” уюшмасидаги ўртоқларнинг вазифасидир. Мен ишонаман, “Кўмак” уюшмасида ишлагувчи ўртоқларим, чарчамасдан ишларлар. Туркистоннинг ёш, қариси бу уюшманинг давом ва бақоси учун қўлидан келган ёрдамини берар. Мен ишонамен, келар йилларда Туркистон ҳам бошқалардек минглаб ўқувчиларни четларга юборур. Кўмакнинг юборғон талабалари борғон ерларида уюшиб “Кўмак”нинг обрўсини бошқалар олдида ҳам кўтарадирлар.
Берлин талабаларимиз ўртоқ Саййидалихўжа дардлик йигитларимизнинг ғайрати соясида Кўмакнинг бўлимини очқонлар ва ҳам “Кўмак” исмида бир журнол чиқармоқчилар. Ўртоқлар, бу нарсалар “Кўмак” уюшмасининг озгина хизмати натижаси эмасми? Бу хабарни эшитгандан кейин шоят руҳингиз кўтарилур. Қувватингизга қувват қўшилур. “Кўмак” бўлимларининг ишчан бўлиши учун Марказий “Кўмак” уюшмасини яхши асосга қўйиш шартдир. Ва, бунинг учун қуйидаги чораларни кўриш лозим деб биламан:
1. “Кўмак” уюшмаси ҳозиргача бутун Туркистон ерлик халқи учун ишлаб келган бўлсада, ўзбекларники деб аталиб келди. Бундан кейин бу уюшма ерлик халқ Кўмак уюшмаси аталиши керак.
2. Марказий “Кўмак” уюшмасининг ҳар бўлими тепасига биттадан энг ишлик киши қўйилиши керак.
3. Кўмакнинг бўлимлари очилмаган жойларда ўқувчиларни уюштириб тезлик билан Кўмак уюшмаси бўлимларини очиш керак. Бўлимлардан у жойларда ўқийдиган талабаларнинг турмушидан Марказ ҳар вақт хабардор бўлиши ва ҳамма вақт уларнинг ҳолидан мухобара бўлиб туриши лозим.
4. Ҳозирдан бошлаб “Кўмак”ни тарғиб этиш, газета ва журналларда мақолалар бостириш, рўза ойиға ҳозирлик кўриб, Рамазон кириши билан ҳар бир шаҳар ва қишлоқлардан кўмак тўплаш, ҳайит кунига “Кўмак” уюшмасининг аҳамиятини тушунтириш бир номерга зета чиқариш лозимдур.
5. Газеталарга эълонлар ёзиб бутун Туркистон ўқувчиларининг тилакларини билиш керак. Яъни, ўрта маълумотли ўқувчиларни қайси мамлакат, қайси шаҳар олий мактабига кириши керак. Ўрта мактабни битирмаганларнинг қайси мактабларга кириб ўқиши тўғрисида маслаҳат кўрсатиб туриш лозимдур.
6. Руссия, Оврўпа ва Амриқо дорулфунун ва ўрта мактабларининг проғромлари ҳаёти, ўқиш ва ўқитиш йўллари билан таништириб туриш керак.
7. Руссиянинг катта шаҳарларидаги ўрта мактаблардан, айниқса, ишчи факулталарида Туркистон ҳу кумати орқали ҳаракат қилиб кўпрак ўрин олиш керак. Ҳаракат қилинмаса ўрин олиш мумкин эмас. Чунки, рабочий факультетдан ўринлар синфий иттифоқларга бўлинадир. Бизда синфий иттифоқлар яхши ва мустаҳкам бўлмағони учун тегишлик ўринни ололмай қоламиз. Бу теккан озғина ўрин ҳам оврўпаликлардан ортмайдир. Масалан, бу йил Петроград тоғчилик ишларини ўрганиш олий мадрасаси ёнидаги рабўчий факультетидан Туркистон тоғ ишчилари союзиға 18-ўрин берилган эди.
Бу ўринга Туркбюро В,Ц,С,П,С. Нуқул оврўпалиқларни юборди. Нечун ерлиқ тоғ ишчилари болаларидан юборилмайдир, деб сўрагонимда “ерлик халқ ўзи истамайдир” деган жавобни эшитган эдим. Ана шундай кўнгилсизлик бўлмасун учун ҳукумат орқали ҳаракат қилиб тегишлик ўринни олмоқ керак.
8. Вақфлардан ҳам фойдаланиш лозимдир.
Берлин. Туркистон. 1923 йил 14 март.