Бугун яна кутубхонага келдим. Ҳар доимгидек одам кўп. Ҳамма ўзи қидирган китоб (журнал, газета) мутолааси билан банд. Залдагиларнинг бари бир-бирларига ҳалал бермаслик учун имкон қадар жимлар.
Аммо икки ёшнинг, (чамамда севишганлар бўлса керак) пичир-пичирлашию, ора-сирадаги қиқирлаши тинчликни бузяпти. Аввалига бунга эътиборсиз қараганлар ҳам бироз ўтиб, эътироз билдира бошлашди. Афсуски, эътирозлардан энсаси қотган ёшлар узр ҳам сўрамай бошқа залга ўтиб кетишди...

Узр, мавзудан бироз чалғидим. Ёши катталар ёшлар китоб ўқимай қўйди, деб нолишади. Ёшлар китоб ўқишяпти. Фақат уларни чалғитувчи омиллар кўп.
Айниқса, Интернет деган бало: Нега бало дейсан, фойдали томонлари ҳам кўп-ку, дерсиз. Аммо мен Интернетни “вақт ўғриси”, янаям аниқроғи, “умр ўғриси” деган бўлардим. Китоб ўқишдек қадриятни эскилик сарқити дегувчиларни эса...

Китобдан “юз ўгирган” тенгдошларимни эса вирусга ўхшатаман. Улар нафақат ўз илдизи, балки миллатнинг маънавий илдизини ҳам кемираётган вируслардир. Улар бугун билан яшайдилар, бугун билан фикрлашади ва бугун билан хулоса қилишади.
Шукурки, китобхонлар кўпайяпти. Аксарият тенгдошларим алғов-далғов дунёда фақат илм ва тафаккур билангина мустаҳкам маънавий иммунитетга эга бўлиш мумкинлигини тушуниб етишяпти.

Дарвоқе, мавзудан чалғибман, ёши улуғлардан илтимосим, “ёшлар китоб ўқимаяпти”, деманг!
Аксинча, ўзингиз ҳам мутолаага вақт ажратиб, уларга ўрнак бўлинг!
Жуда китоб ўқимайдиганларни танқид қилишни истасангиз, илтимос “айрим ёшлар” деб гапиринг...