Ўзликни англаш шубҳасиз, тарихни ўрганишдан бошланади. Тарихни билмасдан туриб инсон ўзлигини топиши амри маҳолдир.
Шу маънода ҳам миллий давлатчилик, миллий маданият ва маънавият тараққиѐтининг тарихий тажрибасини ўзлаштирмаган халқ миллий тикланишга қодир эмас. Ўзликни англаш орқали эса биз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳаларда олдимизда турган вазифаларни муваффақиятли ҳал эта оламиз.
Буюк аждодларимиз тарихи, уларнинг эзгу ишлари ва жасоратлари ахлоқий тарбия ва ибрат манбаига ҳам айланмоқда.
Имом Бухорий, Имом Термизий, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳмад Яссавий, Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек ва Заҳириддин Бобур сингари кўплаб буюк аждодларимиз шу маънода ҳам халқимизнинг миллий ифтихори бўлиб келмоқда.
Маълумки, тил – ўзаро муомала воситаси бўлиш билан бирга, миллат, давлат ва жамият тараққиётида ҳам жуда муҳим ўринга эга. Миллат, давлат, жамият тараққий қилар экан, унинг она тилига бўлган эътибори ва меҳри кучая боради. Бугунга келиб, тилимиз сиёсий, маданий, иқтисодий соҳаларда, илм-фан, спорт, ҳарбий тизимда кенг қўлланилмоқда. Айниқса, илмий, илмий-оммабоп, бадиий асарларни ўзбек тилида, янги алифбода чоп этиш ва кенг тарғиб этиш сиёсати ўзбек тилига бўлган ҳурматни жойига қўйди.
1989 йилда ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг истиқлолга эришиш, шу юртда яшаётган, унинг ривожи, истиқболи учун жон куйидираётган ҳар бир инсоннинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
Шу ўринда “Миллий тикланиш” демократик партиси ва унинг ҳудудий Кенгашлари ўз фаолиятлари давомида давлат тилининг мақоми ва нуфузини оширишга қаратилган давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаб, бир қатор таклифларини илгари суриб келмоқда.
Жумладан:
- давлат тилини ислоҳ қилиш бўйича давлат комиссиясини ташкил этиш;
- қонун ҳужжатлари ҳамда идоравий ёзишмаларнинг ҳам тўла давлат тилида ёзилишини таъминлаш;
- ташқи реклама ҳамда бошқа ёзувларнинг давлат тили ва ёзувида бўлишини таъминлаш;
- расмий идоралар, мобил операторлар хабарларининг давлат тилида бўлишига эришиш;
- чет тиллардаги кинофильмларни мамлакат кинотеатрларида намойиш этишда уларни ўзбек тилига мажбурий таржима қилишга қаратилган ҳуқуқий нормани белгилаш;
- “Давлат тили ҳақида”ги қонунни янги таҳрирда қабул қилиш;
- алифбо ислоҳотларини, хусусан, лотин алифбосига ўтишни якунига етказиш “Давлат тили ҳақида”ги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, давлат тилида иш юритмаган ташкилот раҳбарларига кескин чоралар кўриш;
- ўзбек тили ва адабиёти фанидан миллий сертификат олиш учун белгиланган имтиҳон топшириш тўловларини бекор қилиш.
Энг муҳими, партия юқорида келтирилган ҳар бир таклифнинг самарали натижа беришини қатор лойиҳаларни жамиятга татбиқ этиш орқали яққол кўрсатиб берди. Хусусан, охирги беш йилда ўтказилган “Соф ўзбек тилида” жамоатчилик назорати акцияси, “Навоий ворислари” (“Юз мингинчи Навоий вориси”) республика кўрик-танлови, “Ўзбекчаси борку” каби лойиҳаларда минглаб ёшлар иштирок этди.
60 мингга яқин аъзони бирлаштирган партиянинг Самарқанд вилояти Кенгаши ҳам бу борада фаол. Маҳаллий кенгашлардаги депутатларимиз томонидан “Давлат тили ҳақидаги”ги ҳамда “Реклама тўғрисида”ги қонунлар ижроси бўйича мунтазам ўрганишлар олиб борилмоқда. Депутатлик гуруҳлар томонидан ўрганишлар натижалари бўйича вилоят ва туман кенгашлари сессияларига масалалар киритилиб, бу борадаги камчиликларни ҳал қилиш бўйича сессия қарорлари қабул қилинишига эришиляпти.
Муболаға эмас, бугун мамлакатимизда «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» ғояси асосида Янги Ўзбекистонни бунёд этиш борасида барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқдаки, бу жараёнда ҳам тилга, унинг ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
«Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» ғояси эса бутун мамлакатимиз аҳолиси, умуман, барча-барчамизнинг умумий мақсад ва манфаатларимизни ифодалайдиган умумхалқ ҳаракатига айланди. Бинобарин, Янги Ўзбекистоннинг миллий ғояси инсонпарварлик, эзгулик, бунёдкорлик ғояси сифатида миллий давлатчилигимизнинг ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий асосларини яратишда бунёдкор манбаа бўлиб хизмат қилмоқда.
Мамлакатимиз кейинги йилларда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш, хорижий давлатлар билан дўстона ҳамда ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш борасида муҳим натижаларга эришмоқда.
Кейинги йилларда инсон ҳуқуқлари ҳимояси, сўз эркинлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларимиз Европа мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда турли миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил-иноқ яшаб, самарали меҳнат қилиб келмоқдалар. Турли миллатлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибатни янада мустаҳкамлашга давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Энг асосийси, юртимизда барча миллат ва элатларнинг тили, ёзуви, дини, умуман миллий қадриятлари барқарор ривожланиши учун қулай шароит ва имкониятлар яратиб берилган. Рус, қозоқ, қирғиз, тожик тилларида турли нашрлар, радио эшиттириш ва телекўрсатувлар тайёрланяпти.
Зеро, буларнинг бари Янги Ўзбекистон тараққиётида кўп миллатли халқимизнинг бирдамлиги, буюк куч ва қудратига таянилаётганини англатади, албатта.