Бугун луғатимиздан замонавий ахборот технологиялари, сунъий интеллект, рақамли иқтисодиёт сингари иборалар мустаҳкам ўрин эгаллади. Таълимда STEAM методлари, иқтисодда “яшил технологиялар”, тиббиётда эса рақамлаштириш ва биотехнологиялар...
Маълумки, Янги Ўзбекистон ислоҳотлари ҳам жамиятни замон билан ҳамнафас бўлишга ундамоқда. Бу жараёнда эса анъаналар ва янгиланишларнинг бир-бирини тўлдираётгани ютуқларимиз гарови бўляпти. Мисол учун, Наврўз миллий анъаналаримиз тимсоли бўлса, уни экологик тозаликка, яшил ҳаёт тарзига айлантириш ёки тўй маросимларининг исрофгарчиликлардан ҳоли бўлишига эришиш янгича қарашлар натижасидир.
Албатта, замон билан ҳамнафас бўлиш, тараққиёт йўлидан бориш учун янгиланиш, ислоҳотлар ва инновациялар сув ва ҳаводек зарур. Айнан шу жиҳатларнинг уйғунлиги – анъана ва янгиланишлар синтези бугун барқарор келажакнинг энг ишончли кафолатига айланяпти.
Урф-одат, анъана ва қадриятлар, шубҳасиз, миллатни миллат қиладиган асосдир. Улар замирида минг йиллик тарих, тажриба, урф-одат, эътиқод ва, ҳатто эстетик қарашларгача мужассам. Масалан, ўзбек халқининг меҳмондўстлиги, катталарга ҳурмат, оилапарварлик сингари қадриятлар халқимизни юксак ахлоқий фазилатларга эга миллат сифатида танитади.
Бугун таълим тизимини модернизация қилиш жараёнини рақамли технологияларсиз тасаввур ҳам қилиб бўлмаяпти.
Демак, миллий қадриятлар билан замонавийлик бир-бирини бойитиши, тўлдириши лозимлигини англатади. Бунга эса халқ амалий санъатининг дизайн соҳасида қўлланилиши, қадимий урф-одатларнинг замонавий таълим мазмунига сингдирилиши ёки қадриятлар асосида инновацион ёндашувларнинг ишлаб чиқилиши бунга мисол бўлиши мумкин.
Барқарор келажак – бу нафақат кучли иқтисодиёт ёки технологик юксалиш, балки маънавий баркамоллик, миллий бирлик ва маданий меросга садоқат ҳамдир. Анъаналарни асраб-авайлаган ҳолда, янгиликка интилиш, замон билан ҳамнафас яшаш ҳар бир халқнинг устувор вазифасига айлангандагина тараққиёт бўлади. Шундай экан, “Анъаналар ва янгиланишлар – барқарор келажак кафолати” деган ғоя ҳар биримиз учун ҳаётий дастуриламалга айланиши лозим.
Тарихдан маълумки, кўплаб давлатлар ўз анъаналарига таяниб, ўзига хос маданий ва сиёсий тизимлар яратганлар. Амир Темур давлатчиликка “Темур тузуклари” орқали қадимий турк-исломий анъаналарни асос қилиб олгани ҳам бунга мисол бўла олади. Бу ўз даврида анъанавий бошқарув модели вазифасини ҳам бажарган.
Айни пайтда миллий либосларимиз замонавий модага мослаштирилиб, халқаро подиумларда намойиш қилинаётгани ёки ҳунармандчилик маҳсулотларининг онлайн савдоларга чиқарилаётгани қадриятларимизнинг инновациялар билан уйғунлашаётганини кўрсатади. Бир сўз билан айтганда, барқарор келажакни яратиш учун фақат технологияларнинг ўзи етарли эмас.
Бу йўлда маънавий баркамоллик, маърифат, тарбия, ижтимоий бирдамлик ва халқнинг ўз илдизларига содиқлиги муҳим омилга айланиши лозим.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Маънавият – бамисоли бир байроқ”. Бошқача айтганда, маънавият эзгулик, меҳр-муҳаббат, оқибат, тарбия, одамийлик ва юксак ватанпарварлик байроғидир. Ушбу байроқни баланд кўтариб, миллатимиз ва халқимизни эзгулик ва бунёдкорлик йўлида бирлаштириш эса шарафли масъулиятдир!