Бош муҳаррир таниқли рассом Йигитали Турсунназаров билан учрашиб, унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида мақола ёзишим кераклигини айтганда, очиғи, ўйланиб қолдим: ўз касбининг устаси, 84 ёшигача мен каби юзлаб талабаларга сабоқ берган устозга қандай саволлар берсам экан?
Қўлимда саволлар тузилган қоғоз билан Йигитали Турсунназаровнинг устахонасига кириб бордим. Аммо суҳбатимиз бошланганида, хавотирим асоссиз эканини тушундим. Ижодхонадаги сокинлик, ранг-тасвирларнинг уйғунлиги руҳимга ажиб бир хотиржамлик улашганди.
Йигитали Турсунназаров 1941 йили Фарғона вилоятининг собиқ Киров туманидаги Ропқон қишлоғида, деҳқон оиласида туғилган экан. 14 ёшидан чизишни бошлаган рассомнинг айтишича, аввал ўз расмларини бирон-бир картинанинг асл нусхасига қараб чизган. Вақт ўтгани сайин ўз тасаввуридаги борлиқни мўйқаламга кўчириб, катта-кичик картиналар яратган. 1962 йили ўрта мактабни тамомлаб, П.Бенков номидаги республика бадиий билим юртига ўқишга кирган.
– Рассомликнинг чинакам машаққатини ана шу ерда кўрганман – дейди суҳбатдошим. – Интернетда робот-рассом чизган расм аукционда 1 миллион доллардан зиёдроққа сотилганлигини ўқиб қолдим. Бўлса бордир. Аммо робот чизган расм қанчага сотилмасин, рассомнинг қалб қўри билан яратилган бетакрор ранглар уйғунлигидан олинадиган завққа тенг келмайди.
Агар бир соат, бир кун ёки бир ойда бирор санъат асари яратиш мумкин бўлганида эди, Леонардо да Винчи “Монализа”ни, Эдвард Мунк «Қичқириқ»ни ёки Пикассо ўз асарларини яратаётганда қанча вақт, қанча ҳаловатини сарфламаган бўларди...
Йигитали Турсунназаровнинг айтишича, у ўзининг илк катта картинаси – “Ўтмишда” орқали ҳаётда минг бир жабру ситам кечган шарқ аёлининг мураккаб руҳий дунёсини драматик ҳолатларда таъсирчан тасвирлаган. Истеъдодли мусаввир ундан кейин ҳам аёлларнинг поёнсиз сабру бардоши, садоқату, назокати, оналарнинг афсонавор улуғворлигини катта дард билан ёрқин бўёқларда ифодалаган.
Умуман олганда, рассом ижодидан аёллар мавзуси кенг ўрин олган. Хусусан, “Дилором портрети”, “Опа сингиллар портрети”, “Зиннатой портрети, “Гулсара портрети”, “Одинахон портерти”, “Юлдузхон портрети”, “Нодирахон портрети” “Мастон хола портрети”, “Робия опа портрети”, “Анна Эмилия портрети”, “Зумрадхон портрет”лари бунга мисол бўлиши мумкин.
– Ижодим учун айнан бир мавзуни танламаганман, – дейди Йигитали Турсунназаров. – Чунки ижодкорга мавзуни ёки тасаввурни чеклаб бўлмайди. Ахир санъат ҳаётни, халқ дардини акс эттириши керак. Ҳаёт эса ранг-баранг мавзуларга бой. Умуман, инсон ҳақида ижод қиламан. Унинг ички дунёсини чизаман.
Масалан, Ҳалима Худойбердиева, Саида Зуннунова, Саид Аҳмад каби халқимизнинг севимли шоир ва шоираларини тасвирлаганман. Бундан ташқари, онамни, қишлоқ аҳолиси, пахта тераётган аёлларни кўп чизганман. Нокамтарлик бўлмасину, суратларим ўз даври ҳақида ҳикоя қила олади.
Икки асрнинг айни пайтда доғули ва дориломон кунларини кўрган суҳбатдошимнинг ўтмиш хотираларига қулоқ тутарканман, миямда саволлар ғужғон уради: Наҳотки, йиллар сурони, аксарият тақиқлар, уйқусиз кечаларда “туғилган” суратларнинг ойлаб ижодхонада қолиб кетиши...асло ижод иштиёқини сўндиролмаган бўлса? Наҳотки, кеча ва бугунни таққослаганда инсонда бирор эътироз туғилмаса?...
Саволларимга жавоб излаб рассомга юзланаман: – Бугун юзлаб талабаларнинг севимли устозисиз. Уларнинг қайси жиҳатлари сизни ранжитади?
– Қанчалик севимли устозман, билмадиму, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва Дизайн институтидаги ёшларни кўп кузатаман. Улар орасида қимматли вақтини бекорга сарфлашаётганлари кўплиги кишини ранжитади.
Назаримда, улар бу соҳага адашиб кириб қолишгану, энди диплом олиш учун ўқишаётгандек. Уларнинг кўзларида олов кўрмайман. Аксарияти санъат, рангтасвир, ижод, мўйқалам, ҳатто рангларнинг фарқига боришмайди. Балки улардан кўп нарса кутаётгандирман, балки талабчандирман. Аммо бизнинг талабалик давримиз ҳақиқий ижод даври эди.
У пайтда билим даргоҳларини битириш қийин бўлган. Ҳатто чет эл сафарларига, кўргазмаларига давлат ҳисобидан олиб боришарди. Ҳозир эса бундай режалар дарсликка ҳам киритилмаган. Таълим сифатидаги мана шу жойларни ўзгартириш керак. 4 йил ҳақиқий рассом учун жуда кам, назаримда. Энди ижод моҳиятини англай бошлаганда ўқишни битириб кетишади. Алалоқибат чаласавод рассомлар етишиб чиқмоқда...
– Яна бир савол: 70 йиллик фаолиятингизда ижодингизга тўсқинликлар ёки таъқиқлар бўлганми?
– Албатта, ҳаёт бир текис кечмаган, ўнқир-чўнқир сўқмоқлар, йўллар, пасту баландликлардан иборат у. Келинг, сизга бир воқеани гапириб берай. Университетни битириш арафасида диплом иши тайёрлашимиз керак. Аниқки, рассом бирор асар яратиши учун унга кичик бўлса ҳам бемалол ижод қиладиган жой керак. Диплом иши учун бирор картина яратишимиз керагу, лекин олийгоҳда бунга шароит яратилмаган. Курсдошларим билан айни шу масалада ёрдам сўраб ҳатто Бош вазир қабулига ҳам кирганмиз.
Тўғри, вазирни ҳузурига кириш унча осон бўлмаган, аммо биз бунга эришганмиз. Дардимизни эшитган Бош вазир ўша онда ректоримизга, деканимизга телефон қилган, аксига олиб ҳеч ким гўшакни кўтармаганди, ўшанда. Охири ҳозирги Кўкалдош мадрасасининг директорини чақиртириб, зудлик билан бизга ўша мадрасанинг иккинчи қаватидан жой ажратиб беришни топширганди. Буни оддий воқеадек гапириб берсамда, ўша даврда бу анча оғир бўлганини тасаввур қилгандирсиз. Шу маънода бугуннинг ижодкорларида жуда кенг имконият бор деб ўйлайман.
– Ҳар қандай ижодкор учун унинг асарлари ўзгача қийматга эга, албатта...
– Менинг чизганларим бутун борлиғим, фарзандларим каби азиз. Она тупроғим каби қадрли. Онам каби азиз. Уларга кимдир зиён етказиб қўйса, чидаб тура олмайман. Шу топда кўнглимни қаттиқ ранжитган бир воқеа ёдимга тушди. У пайтлар анча ёш эдим. Чизган расмларим халқаро кўргазмаларга олиб кетиларди. Бир куни чет элдан тажрибали мутахассислар келишди. Чизган расмларимни кўриб, мана шу ижодкор қатнашади дейишди.
Ўша пайтда ёш рассом учун бу жуда катта имконият эди. Афсуски, айрим ғаламис кимсалар ижодимга тўсқинлик қилиб, танловга юборишмади. Камига халқаро кўргазмага деб чизган картиналаримни мендан сотиб олиб, ертўлада сақлашган. Бошқача айтганда, “фарзандларим”ни мендан тортиб олишган.
Эшитишимча, ўша картиналарни ҳозир ҳам шахсий коллекцияларида, аниқроғи, ертўлаларда сақлашаётган эмиш. Ҳали ҳам шуларни эсласам, юрагимга санчиқ киради. Қалб қўрим кўчган, орзуларим қанот чиқарган ўша расмлар дунёга машҳур бўлиши, номдор музейларда сақланиши мумкин эди, деб ўйлайман. Таассуфки, у картиналар на менда, на бирор музейда бор. Ҳалигача ўйлаб, ўйимга етолмайман.
Йигитали Турсунназаров ижодхонасини кўздан кечириш асносида амин бўлдимки, рассом ҳеч қачон ён атрофида юз бераётган воқеаларга бефарқ бўлмаган. Ҳар бир асарида унинг муносабати, айтгувчи сўзлари акс этгандек, гўё. Мусаввир 1984 –2009 йиллар давомида яратган “1985 йиллар Пахтачилар” триптихи ҳам шундай асарлардан бири. Мазкур полотнода умумий дард, аёллар образи кўринишида акс эттирилган.
Биринчи картинада пахта даласи узра сочлари ёйилган аёллар образи ҳудди шамолга қарши тарзда юриб келаётгани акс эттирилган. Уларнинг кўриниши қўрқинчли экани рассомнинг экспрессив тасвирлаш усулидан фойдаланганини кўрсатади. Бундан ташқари, ушбу образлар асрлар давомида фақат пахта даласидан нарига чиқмаган аёлларнинг ички исёни ифодаси ҳам ҳисобланади.
Дарвоқе, замонамиз қаҳрамонининг 2 ўғил, бир қизи ҳам оталари йўлини танлашган. Улар бир неча марта халқаро танлов, симпозиум ва кўргазмаларда қатнашиб, юртимизга шараф билан қайтишган. – Ўсмирлик чоғимда бир журнал бўларди (номи эсимда йўқ), – дея хаёлан ёшликка қайтади рассом.
– Ўша журналда Ҳалима Худойбердиеванинг “Қадоқ қўллар” номли шеъри босилиб чиққанди. Уни ўқиб шунчалик таъсирлангандимки, шууримда бир картина яратиш истаги исён кўтарганди. Шеърда таърифланган қўллар отамнинг қўлларига ўхшарди. Шу шеър таъсири ва ичимдаги исён отамнинг портретини яратишимга туртки бўлган. Нега шу пайтгача бунга қўл урмаганимдан афсуслангандим, ўшанда...
Суҳбат якунида Йигитали Турсунназаров ижодхонасидаги ўзи ҳақида гўёки сўзлаётгандек чизилган суратларни яна бир бор томоша қилдим. Ҳар бир давр руҳи уфуриб турган картиналарда беихтиёр санъатнинг ўзига хос қудратини ҳис этгандек бўлдим.