“Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилояти кенгаши ташаббуси билан Бухоро туризм ва маданий мерос техникумида “Хуш келдинг баҳор, хуш келдинг, Наврўз!” шиори остида “Сумалак сайли” ўтказилди.
Тадбирда умуминсоний қадриятларимизнинг бардавомлигини таъминлаш, бой маънавий меросимизнинг қадр топишида бундай тадбирларнинг аҳамияти юқори экани алоҳида таъкидланди.
Чиндан ҳам асрлар оша яшаб келаётган сумалак сайли халқимизнинг қадим тарихи ва руҳияти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, кексаларимиз айтганидек, бу шунчаки йиғилиб, таом пишириш эмас, балки ёшу қарини бир жойга жамлаш, меҳр-оқибат, инсонпарварлик, меҳр улашиш каби эзгу қадриятларимизни кенг тарғиб этиш ҳам демакдир.
Сайл давомида тинчликни, ватанни ва баҳорни мадҳ этирувчи дилрабо куй-қўшиқлар янгради. Вилоятдаги миллий маданий марказларнинг байрамона чиқишлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.
– Миллий ва умуминсоний қадриятларимизни қарор топтиришда ўзига хос ўрин тутувчи ушбу бебаҳо байрамимиз партиямиз дастурида белгиланган “Қадриятларга таянган тараққиёт” шиорининг устуворлигини таъминлашда, миллий маданий қадриятлар ҳамда замонавий тараққиётнинг уйғулигини акс эттиришда ўзига хос ўрин тутади, – дейди партиянинг вилоят кенгаши раиси Ражаббой Ҳасанов.
– Бу байрам аввало, ўзаро меҳр-оқибат, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида нишонланади. Ҳар биримизни бирлаштиради ва яхшиликка интилишга илҳомлантиради, – дейди Бухоро туризм ва маданий мерос техникуми Маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Гулбаҳор Раҳмонова.
– Ўтказилган тадбир ҳам ушбу мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
– Турк маданий марказида 25 йилдан буён фаолият олиб бораман, – дейди – Ўзбекистон турк миллий маданий маркази Бухоро вилояти бўлими раҳбари Жума Шукуров. – Бизнинг турк миллатининг байрамлари билан биргаликда ўзбек халқи байрамлари бир хилдир. Ўтказилган тадбир менга жуда маъқул бўлди. Барчани шодиёна кун билан қутлайман.
Партиямиз ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбир юзлаб маҳалла аҳлини бир жойга жамлади.
Энг муҳими, тадбирда уч авлод – кекса, ўрта ва ёш авлод ўртасида миллий урф-одат ва анъаналар, барҳаёт қадриятлар хусусида фикр-мулоҳаза алмашиниб, қадим ривоятлар айтилди.