Янги ўқув йилининг иккинчи ойи бошланаётган бўлсада, ҳамон кўп талабалар турар-жой излаш билан оввора. Бундай ҳолатда эса талабанинг қулоғига янги фанлар ҳам, устозларнинг янги методлари ҳақидаги маълумотлар ҳам кирмайди. Ҳатто уларга йил бошидан бери семестрдаги “учрашув” ҳақида гапираётган домлаларнинг гаплари ҳам таъсир қилмаяпти...
Айниқса, биринчи курс талабалари олдида қўним учун жой топиш, азим кентнинг об-ҳавосию, локацияларини ўрганишдек мушкул вазифа турибди.
Манбаларда қайд этилишича, мамлакатимизда 112 та олийгоҳда 338 та талабалар турар жойи (ТТЖ) бўлиб, улар 127 мингдан ортиқ талабани сиғдира олишади. Аммо тан олайлик, бу талабалар сонига нисбатан жуда кам.
Бу масала вақти-вақти билан муҳокамалар марказига чиқса-да, аслида йил бўйи долзарблигича қолмоқда. Энг ачинарлиси, “квартира” қидириш жараёнида “маклер” деганлари жонзотлар ўз виждонини қирқ бир тугунга тугиб, талабага қўшимча юк бўляпти. “Тирикчилик” деб кўкрагига муштловчи бундай корчаллонларга бир марталик хизмат ҳақи учун ижара нархининг тенг ярми берилиши керак.
Аччиқ бўлса ҳам очиқ гап: ҳали биронта олий таълим муассасасининг ўз талабаларини тўлиқ сиғдира оладиган турар жойи йўқ. Энг ёмони, бу муаммо билан жиддий қизиқаётган ректор ёки мутасаддилар ҳам бармоқ билан санарли.
Айтиш жоизки, кейинги йилларда олий таълим муассасалари сони 130 дан ошди. Қабул квотаси 2,6 баробарга, талабалар сони эса 2,3 баробарга кўпайди. Бундай кўрсаткичлар кишини қувонтиради, албатта. Аммо ётоқхонадаги ўринлар сони атиги 25 фоизга ошган холос.
Шунинг учун ҳам 2021 йилнинг 1 майидан бошлаб ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан, ота-онасига тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларининг ойлик ижара тўловининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берила бошланди. Аммо ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандлари учун қўлланилади.
Мутасаддиларнинг маълум қилишларича, айни пайтда 46 252 ўринли 86 та талабалар турар жойларини барпо этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. Улардан 31 882 ўринли 59 та давлат-хусусий шериклик асосида, 14 370 ўринли 27 таси эса олийгоҳларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қурилмоқда. Масъулларнинг ваъдасига кўра, 2026 йилда ётоқхоналар сиғими 182 616 ўринга етказилиб, таъминлаш даражаси 68 фоиздан ошади.
Биламизки, ҳар қандай жамиятда замонавий ва рақобатбардош кадрларнинг ватан истиқболи учун муносиб хизмат қилишида сифатли таълим муҳим ўрин тутади. Умид қиламизки, бу жараёнда талабанинг уй-жой муаммоси ечими йилларга чўзилмайди.