Дам олиш кунлари 2018 йили Тожикистонда, 2022 йили эса Туркияда суратга олинган “Муаллим” фильмларини томоша қилдим.
Қайд этиш жоизки, ҳар иккала киноасарда ҳам ўқитувчининг қисмати юксак маҳорат билан очиб берилган. Ҳар иккала фильмни томоша қила туриб, бир фикр хаёлимдан ўтди: хўш, бугун муаллимларимизнинг асосий муаммоси нимада?
Давлатимиз раҳбари ташаббуси, таъбир жоиз бўлса, қатъияти ва соҳага эътибори туфайли кейинги йилларда педагогларга бўлган муносабат ижобий томонга ўзгарди. Олий тоифали ўқитувчилар маоши ошди, тизимда турли рағбат ва преференциялар ҳам қўлланила бошланди.
Аммо минг афсуски, назорат қилиш масъулияти барибир ўқитувчи зиммасида қолди...
Хўш, айтингчи, ўқитувчи дарс ўтсинми ёки мактабга келмаган ўқувчининг ота-онаси билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритсинми?
Агар боғлана олмаса, уйига бориши, кўп ҳолларда ўқувчисининг асаблари чарчаган ота-онаси билан муроса қилиши керак бўлади! Ёки айрим ҳудудларда ҳалигача ўқитувчиларнинг “Open budjet”га ўхшаш тадбирларга бош-қош бўлаётганини қандай оқлаш мумкин?

Тўғри, бугунги ўқитувчи 20 ёки 10 йил бурунги андишали, гап-сўзига эҳтиёткор, оқимга қарши сузишдан ҳадиксирайдиган педагог эмас. Яъни бугунги педагогнинг ақли, билими-ю, журъати “қилни қирқ ёриш”га етади. У мавжуд муаммолар ҳақида баралла айтиб, ҳақ-ҳуқуқ ва имтиёзларини талаб қила олади.
Дарс ўтишда ҳам турли педагогик методларни қўллашдан чўчимайди. Табиийки, бундай ўқитувчининг мактабдаги ўрни ҳам, ҳурмати ҳам юқори бўлади. Ўзига ишонган, ўқувчини босим билан эмас, мавзунинг қизиқ ва фойдали томонлари билан тушунтириб, 45 дақиқа зериктирмайдиган ўқитувчини эса ҳамма ҳам ҳурмат қилади.

Cтатистика агентлигининг қайд этишича, 2024-2025 ўқув йили бошида умумтаълим муассасаларида бир нафар ўқитувчи (ўриндошларсиз)га ўртача 12 нафар ўқувчи тўғри келган. Бу кўрсаткич, Тошкент шаҳрида энг кўп –17 нафарни, Навоий вилоятида эса 9 нафарни ташкил этган.
Белгиланган тартибга кўра, нодавлат мактабларда 1– 4-синфларда узоғи билан 20 нафар, 5 – 9-синфларда 24,10-11-синфларда эса 20 нафар бола бўлиши керак. Агар хусусий мактаб очган тадбиркор ушбу талабга риоя қилмаса, унга нисбатан маъмурий, ҳатто жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин. Бу яхши, албатта. Хўш, нега ана шу тартиб бугун давлат мактаблари учун қўлланилмаяпти?

2024 йил маълумотларига кўра, давлат мактабларида жами 245 мингта синф бўлган. Шундан 2 мингтасида ўқувчилар сони 35 нафардан ортган. Тўғри, 2 мингта мактабда ўқувчилар сони 40 ёки ундан кўп ўқиётгани у қадар хавотирлимасдир. Аммо бу ана шунча болага дарс бераётган ўқитувчи учун чинакам машаққат, азоб дегани эмасми?
Бошқача айтганда, бундай ўқитувчининг бирламчи вазифаси фақатгина 40 нафар боланинг синфда жим – тўполон қилмай ўтиришини таъминлаш бўлади, холос.
Бошқача айтганда, бундай ўқитувчининг бирламчи вазифаси фақатгина 40 нафар боланинг синфда жим – тўполон қилмай ўтиришини таъминлаш бўлади, холос.
Шулар ҳақида ёза туриб, бундан икки йилча аввал сирдарёлик бир ўқитувчининг қайсидир Интернет сайти мухбирига (номи ёдимда эмас) берган интервьюси ёдимга тушди.
–Биз, – деганди ўшанда педагог, ўқитувчилар ўқувчиларимизга меҳримизни, бор билимимизни берамиз. Уларнинг илмли бўлиши учун асабимиз, соғлигимиз кетади. Лекин шунга қарамай, мутасаддилардан фақат бир гапни эшитамиз: “таълим сифатини ошириш”.
Аммо ўқитувчига яратиб берилаётган шароитлар ҳақида эса мажлислардагина фикр билдирилади, холос.
Аммо ўқитувчига яратиб берилаётган шароитлар ҳақида эса мажлислардагина фикр билдирилади, холос.
Тўғри, ўтган етти йилда бир неча марта педагогларнинг ойлик маошлари оширилиб, ипотека кредитлари ва 50 фоизли устама тўлаш каби имтиёзлар жорий қилинди.
Аммо шу билан бирга, исталган пайтда синфхона эшигини тепиб кириб, ўқитувчига мушт солаётганлар сони ҳам кўпайди. Энди бечора ўқитувчи одобсиз ўқувчисига танбеҳ берай деса, “ўпкасини қўлтиқлаб” отаси ёки онаси келишидан қўрқади. Гапирмай деса, бу бошқа ўқувчиларга ҳам таъсир қиляпти. “Қовун, қовундан ранг олиб” сал овоз кўтарсангиз, ҳаққини талаб қилувчи ўқувчилар сони кўпайяпти. Тўғри, ўқувчи ёки ўқитувчи дўппосланган ҳолатларга бир томонлама ёндашиб бўлмайди.
Ўқитувчи ҳам ўзини бошқара олиши шарт. Аммо кундан кунга ортиб бораётган ҳақоратли ҳолатлару, дўппосланишлар ўқитувчини “шунчаки 45 дақиқани ўтказиб олсам бўлди”, деган режимга тушириб қўяётгани ҳақида деярли ўйламаяпмиз. Бу эса тизимни, ўқитувчини обрўсизлантирадиган энг ёмон оқибатдир. Ушбу режимда ишлолмайдиганлар эса ё хусусий мактабга ўтиб кетяпти, ёки бошқа соҳани танлаяпти.
Ҳатто, дарс ўтиб, боласи тенгилар олдида ҳақоратланиб, калтакланиб, оёқости бўлгандан кўра, арава тортишга тайёр ўқитувчилар ҳам бор...

Бундай ҳолатларни яшириш эмас, уларга ечим топиш, ўқитувчининг ҳимоясини ҳам вазир даражасига кўтаришимиз шарт! Шундагина бехавотир мактабга келиб, фақат ва фақат дарс ўтиш ҳақида ўйлайдиган ўқитувчилар армиясини шакллантира оламиз.
Қачонки, устозга туширилган мушт вазирга туширилган тарсакидек, қабул қилинмас экан, ўқитувчи бўлишни истамайдиган, касбини ҳар қанча севмасин, бошқа соҳани танлайдиган устозлар сони ортиб бораверади...