Тошкентда ҳаво сифати яна ёмонлашиши мумкин
Ўзгидромет мамлакат ҳудудига кириб келаётган совуқ ҳаво оқими туфайли атмосфера ҳавоси ифлосланиши ҳақида огоҳлантирди.
Бугун, 7 мартдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига совуқ антициклон кириб келиши кутилмоқда. Шу муносабат билан атмосфера ҳавосининг сифати кескин ёмонлашиши прогноз қилинмоқда. Метеорологларнинг таъкидлашича (https://t.me/uzgydromet/20060), ҳаво айланишининг сустлиги ва ҳарорат инверсияси шаклланиши натижасида ифлослантирувчи моддалар ерга яқин қатламда тўпланиб қолади.
Ҳозирда ҳудудда ҳарорат инверсияси шаклланиши учун қулай метеорологик шароитлар кузатилмоқда. Кечаси ҳарорат +5…+7 даража илиқ бўлса, кундузи +16…+18 даражагача кўтарилиши натижасида кескин фарқ юзага келмоқда. Бундай иқлим шароитида Тошкент шаҳри нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси таъсирида қолмоқда.
Эрталабки соатларда кузатиладиган туман, юқори намлик ва шамолсиз об-ҳаво ҳаво алмашинувини тўхтатиб қўяди. Натижада саноат ва транспорт чиқиндилари шаҳар ҳудудидан тарқалиб кетмай, ҳавода муаллақ ҳолатда сақланиб қолади. Мутахассислар бу даврда эҳтиёт чораларини кўришни тавсия этмоқдалар.
Ҳаво ифлосланиш сабаблари
Ўзгидромет хабарига кўра, атмосферада шаҳарга хос бўлган одатий ифлослантирувчи моддалар концентрацияси ортиб боради. Заҳарли моддаларнинг асосий манбалари сифатида автотранспорт воситалари, иситиш тизимлари, ёқилғи ёқиш жараёнлари ҳамда саноат корхоналари чиқиндилари кўрсатилмоқда.
Шамолнинг йўқлиги сабабли ушбу чиқиндиларнинг тарқалиши жуда суст кечади. Ҳавода чанг ҳамда майда дисперсли заррачалар миқдори меъёрдан ошиши кузатилиши мумкин.
Вазиятнинг барқарорлашиши
Об-ҳавонинг ижобий томонга ўзгариши 10-март санасига келиб кутилмоқда. Айнан шу куни совуқ антициклон мамлакатимиз ҳудудини тўлиқ қамраб олади. Ҳаво ҳароратининг барқарорлашиши ва шамол тезлигининг ошиши атмосферанинг табиий тозаланишига хизмат қилади.