Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Жаббор РАЗЗОҚОВ билан интервью
Глобаллашаётган дунёни матбуотсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Матбуот омма маънавиятини юксалтириб, дунёқарашини шакллантиради ва кишиларни эзгу ғоялар атрофида бирлаштиради. Шунинг учун ҳам матбуотга азалдан тўртинчи ҳокимият, ҳақиқат кўзгуси, адолат жарчиси, дея таъриф берилади...
Бугунги суҳбатдошимиз – замонавий ўзбек матбуотининг устунларидан бири, устоз журналист, юзлаб шогирдларини тетапоя қилиб, катта йўлга олиб чиққан фидойи инсон, мустақиллик остонасида замонавий газетачиликнинг фундаментал мактабини яратган журналист Жаббор Раззоқовга миллий матбуотимизнинг кеча ва бугуни, ютуқ ва камчиликлари ҳақидаги айрим саволлар билан мурожаат қилдик.
– Устоз, мана Ўзбекистон 33 йилдан бери мустақил, унинг матбуоти ҳам ана шу даврда ўзига хос тарзда ривожланди, ўсди. Айтингчи, бугунги ўзбек журналистикасининг умуман, миллий матбуотимизнинг жаҳондаги ўрнини қандай баҳолаган бўлардингиз?
– Алоҳида таъкидлаш жоизки, мустақил давлатда яшар эканмиз, у ҳар биримиздан, айниқса, матбуот – журналистикадан жиддий саъй-ҳаракатларни талаб этади. Шу боис ҳам шахсан Президентнинг ўзи ушбу соҳага, унинг нуфузли тизимларига, хусусан, Ўзбекистон миллий Ахборот агентлиги, Журналистлар уюшмаси, Телевидение ва радио ҳамда вазирлик, ташкилотларнинг матбуот котиблари фаолиятига жиддий эътибор қаратаётгани, ҳатто журналистлар орасида депутатлар, сенаторларнинг пайдо бўлаётгани қувонарли ҳол, албатта! Зеро, бу дунёда интилувчан халқнинг келажаги ёрқин эканини, бунинг учун давлат тизимидаги қатор ташкилотлар қатори журналистлар зиммасига ҳам жуда катта масъулият юклатилаётганини яхши биламиз.
Аммо, тан олишимиз керак, ҳали биз дунё матбуоти талабларидан анча узоқдамиз.
– Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев: “Журналистлар кимгадир ёқмаслиги мумкин, аммо менга жуда ёқади”, деб кўп бора таъкидлаган эдилар. Бу фикрга қандай қарайсиз?
– Бу таърифда жуда катта маъно бор. Давлат раҳбари томонидан чиндан ҳам журналистлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланяпти, улар учун шароит ва имкониятлар яратиб бериляпти. Ана шундай бир пайтда журналистлар ҳам бундай эътиборга лойиқ бўлишлари керак. Журналист – халқ фидойиси, адолат ва ҳақиқат жарчиси, маънавият тарғиботчиси, шу билан бирга Ватан тарихини яратувчиси эканини унутмаслик керак. Агар соҳа вакиллари суст бўлсалар, дунё воқеликларидан бехабар қоладилар. Тарих саҳифаларига бугунги кундаги улкан ўзгаришлар, уларнинг асл бунёдкорлари қайд этилиши керак. Уларсиз тарих кемтик бўлиб қолади. Шу маънода ҳам матбуотнинг, айниқса, босма нашрларнинг келажакка хизмати алоҳида эканини айтиш керак.
– Демоқчисизки, биз ҳам жаҳон журналистикаси билан баравар қадам ташлашимиз керак!
– Худди шундай!
Атрофга бир қаранг: америка, инглиз, япон ва рус журналистикаси қандай тезликда ривожланяпти. Хусусан, улар ўзгариш ва янгиланишларни тез илғашда, ахборот тўплашда, сўздан самарали фойдаланишда, матн ва ҳатто хабарларни ҳозиржавоблик билан оммага етказишда ўзига хос услуб ва тизимга эгалар. Фаранг адиби Жан-Жак Руссонинг бадиалари француз ҳаёт тарзининг тўғри йўлдан кетишига улкан ҳисса қўшган экан.
Масалан, унинг биргина “Эмиль ёки тарбия тўғрисида”ги асари тарбия тизимидаги схолистиканинг нотўғрилигини, яъни демократик тизимни қойилмақом тарзда кўрсатиб беролган эди. Демак, биз ҳам ўзбек журналистикаси деганда, шунчаки хабар, лавҳа ёки мақолалар ёзган вакилимизни эмас, айнан давлат сиёсати ва унинг ривожига ҳисса қўша оладиган катта журналистикани назарда тутишимиз керак. Шу боис, миллий журналистикамизни салоҳиятли кадрлар билан, воқеаларни ривожланган давлатлар матбуоти сингари ўз нуқтаи назари, ўз мамлакати сиёсатидан келиб чиқиб, ёрита олиш салоҳиятига эга бўлган фидойилар билан тўлдириш ҳақида кўпроқ ўйлашимиз керак.
Тўғри, журналистикага адашиб кириб қолган кимсалар ҳам бўлган, бор ва бундан кейин ҳам бўлади, аммо вақти соати келиб, улар машаққатли, аммо нуфузли соҳанинг кишилари эмаслигини тушуниб етадилар. Матбуот вакили ҳақиқий ватанпарвар бўлиши керак, у ҳеч қачон касбини шахсий манфаат ёки текин бойлик орттирувчи кучлар учун хор қилмайди. Бугун ўз касбининг ҳақиқий вакили, ақлли ва билимдон, уддабурон ва адолатли журналистларимиз борлиги учун ҳам соҳамиз қийинчилик билан бўлсада, ўз оёғида турибди.
Эътибор беринг, шу кунгача на ЎзАнинг ва на МТРК ёки биронта етакчи газета ва журналларимизнинг хорижий мамлакатларда мухбирлари йўқ. Кўпгина етакчи мамлакатларнинг тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, дунёнинг ҳар бир қитъасида ўз мухбирларимиз бўлиши керак. Бу мамлакатимизнинг нуфузини оширади. Зеро, ўша мамлакатдаги журналистларимиз ҳам (дипломатларимиз сингари) бунга салмоқли ҳисса қўшадилар.
Мана, йигирма йилдан ошдики, Жаҳон тиллари университетида журналистика факультети фаолият юритади. Ўтган даврда мингга яқин журналистлар тайёрланди. Минг афсуски, ушбу факультет битирувчиларига етарли даражада эътибор берилмаяпти. Мақсадсиз кадрлар тайёрлаш – бу давлат маблағини беҳуда сарфлашдан бошқа ҳеч нарса эмас.
– Устоз, Сиз айтгандек, фидойи журналист бўлиш учун иштиёқнинг ўзи етарли эмасов?
– Йўқ, албатта. Иштиёқнинг ўзи етарли бўлганида ҳаммаёқни журналист босиб кетган бўларди. Иштиёқ керак, лекин истеъдод-туғма бўлса, у етук билим, тажриба ва маҳорат билан омухталанса, кўзланган мақсадга осон эришилади.
Илгари устоз журналистларда ахлоқ-одоб тушунчаси жуда улуғланар эди. Ёши улуғ, маҳоратли журналистларни жамият қадрларди. Ҳатто биз ишлаган пайтларда газета ва журналлардаги ижодкорларга рўпара келиб қолсак, улардан олдинга ўтмасликка ҳаракат қилардик. Устозлар бизни “бурнимизни ерга ишқалаб” мақолаларимиз устида ишлатишар, ўйлашга, фикр юритишга, далилларни қиёсан таҳлил қилишга ўргатишарди. Газеталарда аввало мусаҳҳиҳликни уддалаган ходимгина мухбирликка тайинланарди. Ҳар биримизни “мих” мақолалар, “теша тегмаган” мавзулар топишга ундашарди.
Шу ўринда блогерларга айтадиган икки оғиз гапим бор: ижод майдонини, ахборот оламини танлабсиз, бу яхши. Шов-шувга ишқибозсиз, буни ҳам тушунаман, лекин воқеа ва ҳодисаларни масъулиятсизларча оммага етказиб бўлмайди. Фақат қўл телефонида суратга олиш билан иш битмайди. Оммага ахборот тарқатишдан олдин масъулиятни зиммага олишни ҳам ўйлаш керак. Бунинг учун эса билим, соф ўзбек тилида хатоларсиз ёза олиш, журналистика сирларини пухта эгаллаш керак. Буларсиз ҳеч бир журналист ҳам, блогер ҳам узоққа бормайди. Бугун блогерлар журналистлар кемтигини тўлдириб турибди.
Коррупцияга қарши курашда, воқеа-ҳодисаларни ёритишда улар тезкор. Ҳатто ТВ ва радиолар ҳам улардан орқада қолмоқда. Аммо блогерларнинг аксарияти савиясиз ва саводсиз, соҳа маҳоратини ўзлаштирмаганликлари уларнинг фаолиятига панд беряпти. Блогерлик – бу тижорат соҳаси эмас. Улар ҳам мафкурачи бўлишлари керак.
– Тажрибангиздан келиб чиқиб, айтинг-чи, агарда ҳозир ёш журналист бўлганингизда, қайси йўналишда фаолият олиб борган бўлардингиз?
– Яна қайта босма матбуот ва Интернетни танлаган бўлардим. Чунки ҳар иккисида бир-бирини тўлдирадиган жиҳатлар кўп. Улкан қурилишларга борардим, бугунги кун қаҳрамонлари ва уларни қизиқарли тақдирлари ҳақида очерклар ёзиб, репортажлар тайёрлаган бўлардим. Ҳали ўзингиз ҳам аср қурилишларидан бири – Қамчиқ довонидаги ер ости темир йўли ҳақида мақола ёзмаган бўлсангиз керак?
Ҳозирги ёш журналистлар хонакилашиб қолишди. Интернет жону диллари. Улар кўпинча мудраб ўтиришади, ваҳоланки, уйғониш пайти келди. Таҳририятларнинг кўчирмакашликларини, айниқса, сайтлардаги қайтариқларни батамом йўқотиш керак. Жиддий ва таҳлилий мақолалар тўғрисида ўйлаш лозим. “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунни давр талабидан келиб чиққан ҳолда янгилаш, тўлдириш керак деб ўйлайман.
– Журналистик фаолиятингизда кўпроқ нималарга ишонгансиз?
– Ҳаёт ҳақиқати ва адолат – ижодий фаолиятимнинг мазмуни бўлган. Доимо дунё матбуотидан келиб чиқиб ишлаганман, муаммолар пайдо бўлишидан қўрқмасдан ижод қилганман. Ёш қалам аҳлига ишонганман. Уларни доимо қўллаб-қувватлаб, ижод йўлларига тўсиқ бўлмаганман. Ўз пайтида халқимиз билмаган тарихий шахслар – озодлик учун курашган жадидлар, муқаддас динимизнинг дунё тан олган даҳолари ҳаёти ва ижодий фаолиятлари ҳақида илк бора матбуотимизга олиб чиқишларига имкон берганмиз.
Тўғри, фаолиятим давомида хатолар ҳам қилдим. Аммо фахрланадиган бир жиҳатим бор: бу – доимо ёшларни ҳимоя қилдим. Уларни изланиш ва интилишдан, ҳақиқат қарор топишига ишонишларидан ҳеч қачон воз кечмасликка ўргатдим. Ўзимда эса тинимсиз меҳнат, кечаю-кундуз фикрлаш, тажрибани ошириб бориш асосий вазифа бўлган.
Бош муҳаррир сифатида ўз қарашларимга эга эдим. Шундан бўлса керак, “бошимни кундага қўйиб” ишлаган кунларим кўп бўлган. Ижодий жамоага руҳ бағишламайдиган, масъулиятни зиммасига олмайдиган жасоратсиз бош муҳаррир газетаси ҳеч кимга керак бўлмаслигини доим ҳис қилиб турганман. Шу сабабдан ёшлар газетаси ўша даврларда миллион нусхада чоп этилган...
–Босма нашрлар устоз ижодкорлар учун ҳам маҳорат мактаби вазифасини ўтаган дейишади, шу ҳақида ҳам фикрларингизни билдирсангиз?
– Тўғри гап. Абдулла Қодирийми, Одил Ёқубовми, Ҳамид Олимжон ёки Зулфиями, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева, Ўткир Ҳошимов, Пиримқул Қодиров – ҳамма ҳаммаларининг асосий манзилгоҳлари босма нашрлар бўлган.
Кейинги йилларда, афсуски, бу ижод манзиллари эътиборсизлик, масъулиятсизлик туфайли таназзулга юз тутди. Ана шундай буюк даҳо ёзувчи ва шоирларни халққа танитган, турли даврларда мустақиллик учун байроқдор бўлган кўпгина нашрлар фаолияти тўхтаб қолиши арафасида, бу ниҳоятда ачинарли, албатта...
Яна бир гап: ҳалигача таҳририят ходимлари, айниқса ТВ ва радио ижодкорлари мухбир билан журналист сўзининг фарқига бормаётганлари мени таажжубга солади. Ижодкор кўп йиллар ишлаши мумкин, лекин унинг ижоди маҳорат даражасида ҳақиқий журналист мақомига етмаслиги мумкин. Бу юксак даражага эришиш учун жуда катта истеъдод, билим ва меҳнат керак...
– Бугун матбуотда танқидий-таҳлилий мақолалар деярли кўринмай қолди. Бу ҳақда нима дейсиз?
– Газетачиликни, умуман матбуотни танқидий- таҳлилий мақолаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Улар ҳар бир нашрнинг қиёфаси, обрўси. Агар бундай мақолалар кам бўлса, шу жамиятда ривожланиш бўлмайди. Коррупция авж олади. Кўп нашрларнинг муштарийларини йўқотиб қўяётганининг боиси ҳам шунда.
– Сиз бошлиқ “Туркистон-90” номини олган жамоанинг ўша йиллардаги фаолиятини кузатсак, элу-юрт озодлиги, фаровонлиги йўлида жуда катта ишлар амалга оширилганига гувоҳ бўламиз! Бу ҳақда ҳам ўзингиздан эшитмоқчи эдик.
– Сиз бу саволингизга таниқли ижодкор Тўлқин Ҳайитнинг “Вақтдан ўзган одамлар” китобидан жавоб топишингиз мумкин!
–Устоз, бу китобдан хабаримиз бор. Рухсатингиз билан, таниқли журналист Қулман Очилнинг Сиз ҳақингизда айрим фикрларидан кўчирма келтирсак?
“Бугун кимдир: “Ҳа, энди, ўртоқ Жаббор Раззоқов газетага бош бўлган кезларда бутун шўро салтанатида қайта қуриш бошланиб, оммавий ахборот воситаларининг куни туққан эди, дейиши мумкин. Эътироз йўқ. Аммо қайта қуриш йилларида Ўзбекистонда тўрт юзга яқин босма нашр фаолият юритган. Ўша имкониятдан самарали фойдаланганларини сананг, бармоқларингиз ортиб қолади.
Ҳақиқий соғлом ижодий муҳит, илғор зиёлилар давраси ва бошқа нашрлар билан жиддий рақобат Жаббор Раззоқов таҳририятга бош бўлгандан кейин шаклланди. Газетанинг мавзулари ва мухлислари қамрови кескин кенгайди. Компартиянинг қош-қовоғига қараб кун кўриб келаётган нашр халқ томон юз буриб, бағрини кенг очди. Мазмуни, шакл-шамойили ва ифода усуллари янгиланди. Ҳайбаркаллачилик барҳам топиб, жамият ҳаётидаги энг ўткир муаммолар кўтариладиган, барча ёшдаги ва касбдаги одамлар қўлма-қўл ўқийдиган миллий нашрга – халқ минбарига айланди. Газетамизни мунтазам мутолаа қилиш миллат зиёлилари ўртасида кенг урфга кириб, унинг саҳифаларидан “халққа кўриниш бериш” фахр-ифтихор даражасига кўтарилди”.
- Устоз, Сиз ўз ходимларингизни урушган бўлиб, юқоридан қаттиқ тазйиқ бўлган кезларда ҳам: “Санлар мани охир инфаркт қиласанлар”, дея ҳазил қиларкансиз, холос! Бу ўринда марҳум журналист Сафар Остонов “ ...у жамоани тўғри йўлга бошлади, кўп танқидларга дуч келса-да, иродаси букилмади. Бунга биз сабабчи эдик, аммо у бирор марта бизга таъна қилган эмас. Чунки халқ учун, миллат учун ишлаётганимизни яхши тушунарди, деган эканлар...
- Тўғри, оғир даврларда тишни-тишга қўйиб ишлаганимиз рост. Халқимизнинг ўша йилларда бошига тушган азобларини эсласам, юрагим зирқираб кетади. “Пахта иши”, “Ўзбек иши”, марказдан келган десантчиларнинг кирдикорлари – буларнинг бари аянчли ва азобли эди. Бу бугун эмин-эркин ишлаётган ҳамкасбларимизга сабоқ бўлиши керак.
Газетада оддий курьерликдан бош муҳаррирликкача бўлган йўлни босиб ўтганман. Москвада ўқидим, рус журналистикасининг маҳорат сирларини ўргандим. Америкада бўлиб, етакчи газеталар бош муҳаррирлари билан учрашдим, улар билан мунозаралар қилдим, кўп нарсаларни ўргандим, ҳаётга татбиқ этдим.
Тўғри, режаларимнинг ҳаммасини ҳам ҳаётга татбиқ эта олмадим. Биз ишлаган пайтларда шароит, ахборот технологиясининг оқсоқлиги, “ўша давр”нинг бизга боғлиқ бўлмаган сабаблари имкониятларимизни рўёбга чиқаришга тўсқинлиқ қилган. Лекин бугунчи?
Биз ахборот технологияларининг тамал тошини қўйган буюк ватандошимиз Муҳаммад Хоразмий юртидамиз. Демак, фаолиятимиз, яшаш тарзимиз, интилишимиз, билим даражамиз ҳам ана шу аждодларимизга муносиб бўлиши керак.