Тошкент вилоятилик ёшлар билан учрашувда ёнимда ўтирган кўзи ожиз бир йигит кутилмаганда қўлимдан ушлаб:
«Устоз, менга тушунтириб берсангиз, қизил ранг қандай бўлади, деб сўраб қолди.
– Мовий осмонда оппоқ булутлар қандай кўринади?.. Кўп эшитаман, одамлар «яшил майса», дейишади.
Айтингчи, ўша майса нимага ўхшайди?..
Унинг саволларига жавоб бериш жуда оғир эди: бу йигитга қизил рангни қонга ўхшатсам, у бола қонни кўрмаган. Бамисоли лола, лолазор деб тушунтирсам, бу ҳақда ҳам аниқ тасаввурга эга эмас. Туғилганидан фақат битта ранг – ё қора, ё оқ рангни билган...
Мовий осмоннинг уммон каби чексизлигини, оппоқ булутларнинг момиқ пахтага ўхшашини идрок этиши қийин. Биз эса уларни ҳар куни кўрамиз. Ям-яшил майса деганда, кўз олдимизга айни баҳор палласидаги яшиллик гавдаланди. Лекин буни у болага қандай тушунтиришни билмасдим.
Ўшанда мен ношукрлик нима, деган саволга мукаммалроқ жавоб топгандек бўлдим. Эрталаб уйғонгандан ҳал этишимиз керак бўлган баъзи ишларни ўйлаб нолишни бошлаймиз, баъзида ўрнимиздан тургимиз, ҳаракатлангимиз келмай қолади. Нималарнидир муаммо қиламиз, моддий масалаларни, ҳаётнинг пасту баландликларини ўйлаб, қийин аҳволда қолгандек ҳис этамиз ўзимизни.
Бироқ бу йигит имконияти чекланган бўлишига қарамай, эрта тонгдан туриб (учрашув тоғларнинг бағрида бўлган эди), атайин тадбирга етиб келибди. У билан гаплашиб, ўз олдига қўйган мақсадлар сари интилаётганидан мутаассир бўлдим...
Мана, ҳозир қийғос гуллаган ўрик ёнида турибман. Бу боғни устозимиз Омонулла Мадаев шарафига номладик.
Японларда бир одат бор: сакура гуллаганда, одамлар йиғилиб, боғни томоша қилишаркан. Чунки улар мана шу гуллаб турган дарахтни кўриш бир бахт эканини англашади. Ҳаётдан нолийдиганлар, шукр қилмайдиганлар билсинларки, кўзимиз кўряптими, тўрт мучамиз соғ-саломатми, мана шу баҳор сасини сезяпмизми, демак биздан бахтли инсон йўқ.
Устозимиз Омонулла Мадаев ҳар йили баҳор пайтида Рапқонга бориб, боғда ўтирганча ўрик гулларидан завқланар экан. Атоқли ҳофизимиз Таваккал Қодиров «Фасли навбаҳор ўлди, кетибон зимистонлар», дея куйлаганини бир эслайлик. Мана шу оқлик, дарахтларимиз уйғонаётгани, уларнинг атрофига асаларилар, капалаклар келаётганини кўриш, бу – ҳузур, бу – ҳаловат, аслида.
Ҳаётда қандайдир қийинчиликларга дуч келамиз, муаммоларга учраймиз. Келинг, уларнинг ҳаммасини ечишга кучимиз етсин. Бизда ҳар нарсага ижобий қараш, руҳ ва кайфият кучли бўлсин. Бунинг учун, аввало, Яратганга шукроналар қилишимиз керак. Гўзалликка ташна бўлишимиз, водийларни яёв кезишимиз зарур. Бугун ҳамма ёқ гуллаяпти, бутун Ўзбекистонимиз чаманзор, гулзорга айланяпти.
Уларни бориб кўрсак, бу жуда оддий, бироқ унга етганимиз улкан бахт эканини туямиз. Рамазон кунлари кечқурун уйга бориб оғиз очганда, бир пиёла оддий кўк чой билан лаззатланишнинг ўзи катта неъмат. Ҳаммамизга ҳаётдан лаззатланиб, Аллоҳ бизга берган неъматларга, инъомларга шукрона қилиб яшаш насиб этсин!